Мирхошимов Мирбобир Ботир ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир респиратор инфекциялар билан касалланган болаларда ташхислаш ва даволаш тадбирларини такомиллаштириш», 14.00.10 – Юқумли касалликлар, 14.00.30 - Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Tib4899.
Илмий раҳбарлар: Туйчиев Лазиз Надирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.01.
Расмий оппонентлар: Есауленко Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Юлдашев Қахрамон Холдорович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: В.Ю.Ахундов номли Тиббий профилактика илмий-текшириш институти (Азербайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир респиратор инфекциялар билан касалланган болаларда ташхислаш ва даволаш тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда 2023-2026 йй. болалар орасида ўткир респиратор инфекциясининг этиологик таркибида грипп A (26,4%), аденовирус (25,6%), бокавирус (15,6%) ва респиратор-синцитиал вирус (14,1%) етакчи ўринда эканлиги хамда респиратор-синцитиал вирус 1 ёшгача (36,9%), аденовирус 1-3 ёшда (28,4%), грипп A эса мактаб ёшида (32,6%) учраши аниқланган;
илк бор 3 ёшгача бўлган ўткир респиратор инфекцияси билан касалланган беморларда пастки нафас йўлларини зарарланиши 53% ни ташкил этганлиги аниқланган;
илк бор болаларда ўткир респиратор инфекциясида яллиғланиш маркерлари (С-реактив оксил, прокальцитонин, IL-6) ва клиник-лаборатор кўрсаткичлар орасида ишончли корреляцион боғлиқликлар аниқланиб, прокальцитонин >0,25 нг/мл бактериал асоратларни, IL-6 >20 пг/мл эса касалликнинг оғир кечишини юқори сезгирлик (82%) ва ўзига хослик (79%) билан башорат қилиши асосланган;
илк бор болаларда ўткир респиратор инфекциясида антибиотикларни асоссиз қўллаш 66,7% ни ташкил этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 18 сентябрдаги 164-сонли йиғилиш баённомасига асосан берилган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиқ этиш бўйича Х164-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда 2023-2026 йй. болалар орасида ўткир респиратор инфекциясининг этиологик таркибида грипп A (26,4%), аденовирус (25,6%), бокавирус (15,6%) ва респиратор-синцитиал вирус (14,1%) етакчи ўринда эканлиги хамда респиратор-синцитиал вирус 1 ёшгача (36,9%), аденовирус 1-3 ёшда (28,4%), грипп A эса мактаб ёшида (32,6%) учраши аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2025 йили 16 сентябр №1н-р/9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда ўткир респиратор инфекцияларни ташхислаш ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар 3-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасининг 2026 йил 3 февралдаги 86-сон хамда 1-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасининг 2026 йилдаги 9 мартдаги 49-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 18 сентабрдаги Х164-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда ЎРИни эрта ташхислаш, асоратларни олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши билан изоҳланса. Иқтисодий самарадорлиги: бир беморга поликлиника даражасида 5195000 сўм, стационарда 1590000 сўм иқтисод қилишга эришилганлиги билан асосланади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор 3 ёшгача бўлган ўткир респиратор инфекцияси билан касалланган беморларда пастки нафас йўлларини зарарланиши 53% ни ташкил этганлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2025 йили 16 сентябр №1н-р/9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда ўткир респиратор инфекцияларни ташхислаш ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар 3-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасининг 2026 йил 3 февралдаги 86-сон хамда 1-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасининг 2026 йилдаги 9 мартдаги 49-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 18 сентабрдаги Х164-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: асоратларни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида белгилаш. Иқтисодий самарадорлик: даволаниш муддатини қисқартириш, реабилитация харажатларини тежаш ва тиббий харажатларни камайтириш имконияти билан изоҳланади.
учинчи илмий янгилик: илк бор болаларда ўткир респиратор инфекциясида яллиғланиш маркерлари (С-реактив оксил, прокальцитонин, IL-6) ва клиник-лаборатор кўрсаткичлар орасида ишончли корреляцион боғлиқликлар аниқланиб, прокальцитонин >0,25 нг/мл бактериал асоратларни, IL-6 >20 пг/мл эса касалликнинг оғир кечишини юқори сезгирлик (82%) ва ўзига хослик (79%) билан башорат қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2025 йили 16 сентябр №1н-р/9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда ўткир респиратор инфекцияларни ташхислаш ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар 3-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасининг 2026 йил 3 февралдаги 86-сон хамда 1-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасининг 2026 йилдаги 9 мартдаги 49-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 18 сентабрдаги Х164-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: вирус-бактериал ассоциацияларни эрта аниқлаш орқали даволаш муддатини қисқартириш ва асоратларни камайтириш. Иқтисодий самарадорлик: асоссиз антибиотик тайинлашни 50-60% га камайтириш ва тиббий харажатларни тежаш имконияти билан изоҳланади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор болаларда ўткир респиратор инфекциясида антибиотикларни асоссиз қўллаш 66,7% ни ташкил этиши асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти Илмий кенгашининг 2025 йили 16 сентябр №1н-р/9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Болаларда ўткир респиратор инфекцияларни ташхислаш ва эпидемиологик назоратни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномада акс эттирилган. Мазкур таклифлар 3-сонли шаҳар клиник юқумли касалликлар шифохонасининг 2026 йил 3 февралдаги 86-сон хамда 1-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасининг 2026 йилдаги 9 мартдаги 49-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 18 сентабрдаги Х164-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: болаларнинг оилада даволаниши, касалхона инфекциялари хавфининг камайиши ва ота-оналарнинг болалар билан бирга бўлиш имкониятининг ошиши билан изоҳланса. Иқтисодий самарадорлик асоссиз ётқизишларни камайтириш, бюджет маблағларини тежаш ва касалхона ўринларидан оғир беморлар учун самарали фойдаланиш имконияти билан асосланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish