Мирзаева Барно Миркамол қизининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гемодиализ билан боғлиқ ренокардиал синдром: ўткир ва сурункали патофизиология», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Tib1028.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2026.10.04.Tib.27.01.
Расмий оппонентлар: Дадабаева Раъно Кудратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипходжаева Гулноза Зайнитдиновна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номли Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак касаллиги (СБК) 5Д босқичидаги беморларда дастурий гемодиализга юракнинг ўткир ва сурункали жавоб моделини ишлаб чиқиш ҳамда нохуш оқибатлар хавфини камайтириш алгоритмини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СБК 5Д босқичидаги беморларда тизимли яллиғланиш (IL-6, TNF-α) ва миокард фибрози (I тип коллагеннинг C-терминал пропептиди) маркерларининг ўзаро боғлиқ ҳолда фаоллашуви исботланган;
СБК 5Д босқичидаги беморларда буйрак функцияси оғирлашувининг тизимли яллиғланиш ва фиброз маркерлари (IL-6, MMP-9, I тип коллагеннинг C-терминал пропептиди) даражасининг ошиши ҳамда чап қоринча индексланган ҳажмининг катталашуви билан намоён бўладиган миокард структуравий ремоделланиши билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
СБК 5Д босқичидаги беморларда гемодиализ сеанси давомида QTc интервалининг босқичма-босқич узайиши, чап қоринча систолик функциясининг пасайиши ва регионал қисқарувчанлик бузилишлари билан намоён бўладиган миокард электр ва механик ремоделланиши ҳамда электр систоласи узайиши ва механик диссинхрония ўртасидаги патогенетик боғлиқлик исботланган;
гемодиализ жараёнида айланиб юрувчи қон ҳажмининг камайиши юрак бўшлиқлари (чап қоринча ва чап бўлма) индексланган ҳажмларининг пасайиши ҳамда миокард ишемиясининг электрокардиографик (ST сегменти депрессияси, QTc узайиши) ва эхокардиографик (регионал дискинезия) белгилари бир вақтда пайдо бўлиши билан боғлиқлиги, яъни интрадиализ миокардиал ишемиянинг шаклланиш механизми исботланган;
СБК 5Д босқичидаги беморларда нохуш, жумладан летал оқибатларнинг мустақил прогностик омиллари (қандли диабет, миокарднинг регионал дискинезияси, ST сегменти депрессияси, қоринча электр систоласининг узайиши) аниқланган ва уларни комплекс баҳолаш асосида юрак-қон томир хавфини индивидуал стратификация қилиш асосланган;
СБК 5Д босқичидаги беморларда стандарт даволашга эмпаглифлозинни 6 ой давомида қўшиш кардиоренал ҳолатнинг яхшиланиши, миокарднинг ижобий тескари ремоделланиши, тизимли яллиғланиш ва фиброз маркерлари даражасининг пасайиши билан кечиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали буйрак касаллиги 5Д босқичидаги беморларда организмнинг гемодиализ сеансига ўткир ва сурункали жавоб реакциясини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: СБК 5Д босқичидаги беморларда тизимли яллиғланиш (IL-6, TNF-α) ва миокард фибрози (I тип коллагеннинг C-терминал пропептиди) маркерларининг ўзаро боғлиқ ҳолда фаоллашуви исботланган – олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 24 мартдаги 57-сон буйруқ) ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 13 мартдаги 89/1-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 6 октябрдаги диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича Х 197-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: СБК 5Д босқичидаги беморларда яллиғланиш-фибротик бузилишларни эрта аниқлаш миокарднинг структуравий-функционал ремоделланиши авж олишининг олдини олишга хизмат қилади, такрорий госпитализациялар хавфини камайтиради ва дастурий гемодиализ олаётган беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: IL-6, TNF-α ва фиброз маркерларини асосан юқори кардиоваскуляр хавф гуруҳидаги беморларда аниқлашга асосланган дифференциал ёндашув стационар даволаниш давомийлигини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартиради. Бир ўрин-куннинг ҳисобий қиймати 450 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор учун 900 000 сўмни ташкил этади, лаборатор-инструментал текширувларни мақбуллаштириш эса қўшимча равишда ўртача 350 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: СБК 5Д босқичидаги беморларда тизимли яллиғланиш ва фиброз маркерларини аниқлаш миокард ремоделланиши хавфи юқори бўлган беморларни эрта ажратиш имконини беради; умумий иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 1 250 000 сўмни ташкил этади;
иккинчи илмий янгилик: СБК 5Д босқичидаги беморларда буйрак функцияси оғирлашувининг тизимли яллиғланиш ва фиброз маркерлари (IL-6, MMP-9, I тип коллагеннинг C-терминал пропептиди) даражасининг ошиши ҳамда чап қоринча индексланган ҳажмининг катталашуви билан намоён бўладиган миокард структуравий ремоделланиши билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган – олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 24 мартдаги 57-сон буйруқ) ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 13 мартдаги 89/1-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 6 октябрдаги диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича Х 197-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: IL-6, MMP-9 ва I тип коллагеннинг C-терминал пропептидини аниқлашни чап қоринчанинг индексланган ҳажмини эхокардиографик баҳолаш билан биргаликда қўллаш миокарднинг яллиғланиш-фибротик ва структуравий зарарланишини эрта аниқлаш ҳамда даволаш-диагностика тактикасини ўз вақтида тузатиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: миокард структуравий ремоделланишини эрта ташхислаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида тузатиш стационар даволаниш давомийлигини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартиради. Бир ўрин-куннинг ҳисобий қиймати 450 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор учун 900 000 сўмни ташкил этади, лаборатор-инструментал текширувларни мақбуллаштириш эса қўшимча равишда ўртача 350 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: буйрак дисфункциясининг тизимли яллиғланиш, фиброз ва миокард структуравий ремоделланиши билан ўзаро боғлиқлигини комплекс баҳолаш гемодиализ билан боғлиқ ренокардиал синдром авж олиши хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради; умумий иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 1 250 000 сўмни ташкил этади, 100 нафар беморда қўлланилганда эса 125 000 000 сўмга етади;
учинчи илмий янгилик: СБК 5Д босқичидаги беморларда гемодиализ сеанси давомида QTc интервалининг босқичма-босқич узайиши, чап қоринча систолик функциясининг пасайиши ва регионал қисқарувчанлик бузилишлари билан намоён бўладиган миокард электр ва механик ремоделланиши ҳамда электр систоласи узайиши ва механик диссинхрония ўртасидаги патогенетик боғлиқлик исботланган – олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 24 мартдаги 57-сон буйруқ) ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 13 мартдаги 89/1-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 6 октябрдаги диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича Х 197-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дастурий гемодиализ жараёнида миокарднинг электр ва механик функциясини динамик назорат қилиш жорий этилади, интрадиализ ва постдиализ юрак-қон томир асоратлари хавфи юқори бўлган беморлар гуруҳи шакллантирилади, натижада ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати ошади. Иқтисодий самарадорлиги: гемодиализ жараёнида мақсадли динамик ЭКГ ва ЭхоКГ мониторинги орқали QTc узайиши ва регионал қисқарувчанлик бузилишларини эрта аниқлаш стационар даволаниш давомийлигини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартиради. Бир ўрин-куннинг ҳисобий қиймати 450 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор учун 900 000 сўмни ташкил этади, лаборатор-инструментал текширувларни мақбуллаштириш эса қўшимча равишда ўртача 350 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: гемодиализ жараёнида динамик ЭКГ ва ЭхоКГ мониторинги электр беқарорлик ва миокард қисқарувчанлиги бузилишларини эрта аниқлаш имконини беради; умумий иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 1 250 000 сўмни ташкил этади;
тўртинчи илмий янгилик: гемодиализ жараёнида айланиб юрувчи қон ҳажмининг камайиши юрак бўшлиқлари (чап қоринча ва чап бўлма) индексланган ҳажмларининг пасайиши ҳамда миокард ишемиясининг электрокардиографик (ST сегменти депрессияси, QTc узайиши) ва эхокардиографик (регионал дискинезия) белгилари бир вақтда пайдо бўлиши билан боғлиқлиги, яъни интрадиализ миокардиал ишемиянинг шаклланиш механизми исботланган – олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 24 мартдаги 57-сон буйруқ) ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 13 мартдаги 89/1-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 6 октябрдаги диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича Х 197-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гемодиализ жараёнида волемик ҳолат, юрак бўшлиқлари ҳажм кўрсаткичлари, артериал босим ва ишемиянинг электрокардиографик белгиларини динамик баҳолаш жорий этилади, бу ультрафильтрация параметрларини ўз вақтида тузатиш ҳамда қўшимча текширув ва стационар даволанишни талаб қилувчи асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: интрадиализ асоратлар частотасининг камайиши ва гемодиализ параметрларини ўз вақтида тузатиш стационар даволаниш давомийлигини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартиради. Бир ўрин-куннинг ҳисобий қиймати 450 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор учун 900 000 сўмни ташкил этади, лаборатор-инструментал текширувларни мақбуллаштириш эса қўшимча равишда ўртача 350 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: гемодиализ жараёнида волемик, гемодинамик, электрокардиографик ва эхокардиографик кўрсаткичларни динамик назорат қилиш интрадиализ миокардиал ишемиянинг олдини олишга хизмат қилади; умумий иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 1 250 000 сўмни ташкил этади;
бешинчи илмий янгилик: СБК 5Д босқичидаги беморларда нохуш, жумладан летал оқибатларнинг мустақил прогностик омиллари (қандли диабет, миокарднинг регионал дискинезияси, ST сегменти депрессияси, қоринча электр систоласининг узайиши) аниқланган ва уларни комплекс баҳолаш асосида юрак-қон томир хавфини индивидуал стратификация қилиш асосланган – олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 24 мартдаги 57-сон буйруқ) ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 13 мартдаги 89/1-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 6 октябрдаги диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича Х 197-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мустақил прогностик омилларни комплекс баҳолашни жорий этиш нохуш ва летал юрак-қон томир оқибатлари хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида ажратиш имконини беради, натижада дастурий гемодиализ олаётган беморларга кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлиги ошади. Иқтисодий самарадорлиги: кенгайтирилган лаборатор-инструментал мониторингни асосан юқори хавфли беморларга йўналтириш ҳамда даволаш тактикасини ўз вақтида тузатиш стационар даволаниш давомийлигини ўртача 2 ўрин-кунга қисқартиради. Бир ўрин-куннинг ҳисобий қиймати 450 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор учун 900 000 сўмни ташкил этади, лаборатор-инструментал текширувларни мақбуллаштириш эса қўшимча равишда ўртача 350 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: мустақил прогностик омиллар асосида юрак-қон томир хавфини индивидуал стратификация қилиш 6 ойлик нохуш оқибат эҳтимоли юқори бўлган беморларда кузатув ва даволаш тактикасини персоналлаштириш имконини беради; умумий иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 1 250 000 сўмни ташкил этади;
олтинчи илмий янгилик: СБК 5Д босқичидаги беморларда стандарт даволашга эмпаглифлозинни 6 ой давомида қўшиш кардиоренал ҳолатнинг яхшиланиши, миокарднинг ижобий тескари ремоделланиши, тизимли яллиғланиш ва фиброз маркерлари даражасининг пасайиши билан кечиши аниқланган – олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 24 мартдаги 57-сон буйруқ) ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (2026 йил 13 мартдаги 89/1-сон буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги илмий-тадқиқотлар, стартаплар ва инновацион фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2026 йил 6 октябрдаги диссертация натижаларини соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилганлиги бўйича Х 197-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: индивидуал кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда эмпаглифлозинни комплекс даволашга киритиш гемодиализ билан боғлиқ ренокардиал синдром авж олишини секинлаштиради ва юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: кардиоренал кўрсаткичларнинг яхшиланиши ва асоратлар камайиши ҳисобига стационар даволаниш давомийлиги ўртача 2 ўрин-кунга қисқаради. Бир ўрин-куннинг ҳисобий қиймати 450 000 сўм бўлганда тежамкорлик бир бемор учун 900 000 сўмни ташкил этади, лаборатор-инструментал текширувларни мақбуллаштириш эса қўшимча равишда ўртача 350 000 сўм тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: эмпаглифлозинни СБК 5Д босқичидаги беморларни комплекс даволашга киритиш кардиоренал ҳолатни яхшилаш ва тизимли яллиғланиш фаоллигини пасайтириш имконини беради; умумий иқтисодий самарадорлик бир бемор учун 1 250 000 сўмни ташкил этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish