Болтабоев Тўлкинбой Турсуналиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида элон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бир ёшгача бўлган болаларда ривожланган перитонитнинг регионар лимфа тугунларида патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари” 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Tib5527.
Илмий раҳбар: Эшбаев Эркин Абдухалимович тиббиёт фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Ик фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти PhD 06/2025.27.12. Tib.21.01.
Расмий оппонентлар: Шокирова Садоқат Мухамматсолиевна тиббиёт фанлари доктори (DSc), дотсент; Хамидова Фарида Муиновна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бир ёшгача бўлган чақалоқларда ривожланган перитонитларда регионар лимфа тугунларини морфологик, морфометрик, иммуногистокимёвий жиҳатларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир ёшгача сепсис ва перитонитдан вафот этган болалар орасида ўлим ҳолатларининг энг юқори улуши 28 суткаликкача бўлган чақалоқларда, улар орасида эса ўғил болаларда кўпроқ учраши, мезентериал лимфа тугунларининг морфофунксионал жиҳатдан тўлиқ шаклланмаганлигига хос морфологик белгиларга асосланган;
перитонитдан вафот этган болаларнинг мезентериал лимфа тугунлари 28 суткалик ва 6 ойлик болаларда паракортикал соҳа атрофияси, кортикал соҳа гиперплазияси ҳамда мағиз қаватида ретикулёз аниқланган;
перитонитда мезентериал лимфа тугунларининг энг яққол морфометрик ўзгаришлари 28 суткалик ва 6 ойлик болаларда кузатилиб, субкапсуляр ва мағиз қават синуслари майдонининг кенгайиши, паракортикал соҳа майдонининг қисқариши ҳамда паракортикал ретикулёз ривожланишига асосланган;
перитонитда 28 суткалик ва 6 ойлик болалар мезентериал лимфа тугунларида CD4 маркерининг паст позитив экспрессияси, кортикал соҳаларида CD20 ва Ки-67 маркерларини юқори экспрессияси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бир ёшгача бўлган болаларда ривожланган перитонитнинг регионар лимфа тугунларида патоморфологик ва иммуногистокимёвий жиҳатлари асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бир ёшгача сепсис ва перитонитдан вафот этган болалар орасида ўлим ҳолатларининг энг юқори улуши 28 суткаликкача бўлган чақалоқларда, улар орасида эса ўғил болаларда кўпроқ учраши, мезентериал лимфа тугунларининг морфофунксионал жиҳатдан тўлиқ шаклланмаганлигига хос морфологик белгиларга асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январдаги 01-02/u-т-117-сон билан тасдиқланган «Бир ёшгача бўлган болаларда ривожланган перитонитда  регионар лимфа тугунларини  морфологик ва морфометрик  баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика патологик анатомия маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 29.12.2025 йилдаги 234-сон, Фарғона вилояти филиали бўйича 05.01.2026 йилдаги 11-у-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: бир ёшгача бўлган болаларда перитонитнинг ёш ва жинсга боғлиқ хусусиятларини аниқлаш, 28 суткаликкача бўлган чақалоқларда мезентериал лимфа тугунларининг морфофунксионал етук эмаслигини инобатга олган ҳолда хавф гуруҳларини шакллантириш, ушбу гуруҳда клиник-патоморфологик назоратни кучайтириш ҳамда профилактик чора-тадбирларни мақсадли ташкил этиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: мезентериал лимфа тугунларининг ёшга хос морфологик белгилари асосида патологоанатомик текширувни стандартлаштириш такрорий морфологик текширувларга эҳтиёжни камайтириш имконини бериб, бир текширувнинг ўртача қиймати 250 000 сўм ҳисобидан йиллик 14 млн 750 минг сўм маблағни тежаш имконини яратган;
иккинчи илмий янгилик: перитонитдан вафот этган болаларнинг мезентериал лимфа тугунлари 28 суткалик ва 6 ойлик болаларда паракортикал соҳа атрофияси, кортикал соҳа гиперплазияси ҳамда мағиз қаватида ретикулёз аниқланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январдаги 01-02/u-т-117-сон билан тасдиқланган «Бир ёшгача бўлган болаларда ривожланган перитонитда  регионар лимфа тугунларини  морфологик ва морфометрик  баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика патологик анатомия маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 29.12.2025 йилдаги 234-сон, Фарғона вилояти филиали бўйича 05.01.2026 йилдаги 11-у-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган ((Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: мезентериал лимфа тугунларидаги ёшга хос патоморфологик ўзгаришларни комплекс баҳолаш перитонитда маҳаллий иммун жавобнинг структур бузилишларини аниқлаш, 28 суткалик ва 6 ойлик болаларда патологик жараённинг морфологик хусусиятларини тўғри талқин қилиш ҳамда клиник-патоморфологик диагностика сифатини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: мезентериал лимфа тугунларидаги морфологик-морфометрик мезонларни комплекс баҳолаш қўшимча текширувларни мақсадли белгилаш имконини бериб, битта ортиқча IGX текширувини қисқартириш ҳисобига ҳар бир ҳолат учун 950 000 сўмгача маблағни тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: перитонитда мезентериал лимфа тугунларининг энг яққол морфометрик ўзгаришлари 28 суткалик ва 6 ойлик болаларда кузатилиб, субкапсуляр ва мағиз қавати синуслари майдонининг кенгайиши, паракортикал соҳа майдонининг қисқариши ҳамда паракортикал ретикулёз ривожланишига асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январдаги 01-02/u-т-117-сон билан тасдиқланган «Бир ёшгача бўлган болаларда ривожланган перитонитда  регионар лимфа тугунларини  морфологик ва морфометрик  баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика патологик анатомия маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 29.12.2025 йилдаги 234-сон, Фарғона вилояти филиали бўйича 05.01.2026 йилдаги 11-у-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: мезентериал лимфа тугунларидаги морфометрик ўзгаришларни объектив баҳолаш перитонитга хос структур қайта қурилишларни аниқлаш, уларни ёшга хос морфологик ҳолатлардан фарқлаш ҳамда патологоанатомик ташхиснинг аниқлигини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: мезентериал лимфа тугунларининг субкапсуляр ва мағиз синуслари ҳамда паракортикал соҳасини морфометрик баҳолаш мезонларининг белгиланиши рақамли морфометрияни мақсадли ўтказиш имконини бериб, такрорий морфометрик текширувга эҳтиёжни бартараф этиш ҳисобига ҳар бир ҳолат учун 560 000 сўм маблағни тежаш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: перитонитда 28 суткалик ва 6 ойлик болалар мезентериал лимфа тугунларида CD4 маркерининг паст позитив экспрессияси, кортикал соҳаларида CD20 ва Ки-67 маркерларини юқори экспрессияси аниқланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2026 йил 27 январдаги 01-02/u-т-117-сон билан тасдиқланган «Бир ёшгача бўлган болаларда ривожланган перитонитда  регионар лимфа тугунларини  морфологик ва морфометрик  баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Республика патологик анатомия маркази Бухоро вилояти филиали бўйича 29.12.2025 йилдаги 234-сон, Фарғона вилояти филиали бўйича 05.01.2026 йилдаги 11-у-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 5 мартдаги 4-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: CD4, CD20 ва Ки-67 экспрессиясини комплекс баҳолаш перитонитда мезентериал лимфа тугунларининг ҳужайравий ва гуморал иммун жавоб хусусиятларини аниқлаш, иммуноморфологик ўзгаришларни объектив баҳолаш ҳамда клиник-патоморфологик ташхис сифатини ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: мезентериал лимфа тугунларида аниқланган морфологик ва морфометрик мезонлар асосида иммуногистокимёвий текширувларни мақсадли режалаштириш диагностик харажатларни оптималлаштириш имконини берган. Бир IGX маркерини текшириш қиймати 950 000 сўмни ташкил этишини инобатга олганда, CD4, CD20 ва Ки-67 маркерларидан иборат комплекс текширув қиймати 2 850 000 сўмни ташкил этади. Морфологик-морфометрик натижаларга асосланган ҳолда IGX маркерларини мақсадли танлаш ҳар бир текширув ҳолатида 950 000 сўмдан 1 900 000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish