Худоярова Шаҳноза Шавкатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дарёлар оқимининг шаклланишини географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш (Зарафшон дарёси мисолида)”, 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2023.3.PhD/Gr272.
Илмий раҳбар: Хайдаров Сафарбой Абдирашитович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01.
Расмий оппонентлар: Хикматов Фазлиддин Хикматович, география фанлари доктори, профессор; Рапиқов Баркамол Рустамжон ўғли, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон дарёси оқим кўрсаткичларини геоахборот тизимлари орқали мониторинг қилиш, миқдорий баҳолаш ҳамда уларнинг иқлимий омиллар билан боғлиқ ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланиб Зарафшон дарёси учун танланган турли сув индекслари натижалари ўзаро солиштирилиб, уларнинг самарадорлиги аниқланиб улар асосида сув юзаси ва қирғоқ чизиғи ажратиб олинган;
Гоогле Earth Энгине платформасидан фойдаланган ҳолда сунъий йўлдош тасвирлари асосида қуруқлик ва сув юзаси майдони чегарасидаги ўзгаришларни субпикселли аниқликда кузатиш имконини берувчи автоматик ҳисобловчи алгоритм ишлаб чиқилган;
сув индекси асосида дарё оқимининг вақт кетма-кетлиги (тиме сериес) бўйича йиллар кесимидаги ўзгаришларини визуализация қилувчи платформа яратилди.
дарё оқимига иқлимий омиллар (ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинлари) таъсири рақамли платформадан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилиниб, аниқланган метеорологик қийматлар ёрдамида оқим кўрсаткичлари (Қ, W, М, Й, Ки) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дарёлар оқимининг шаклланишини географик ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон дарёси учун танланган турли сув индексларининг самарадорлигини сунъий йўлдош тасвирлари асосида қиёсий баҳолаш, сув юзаси ва қирғоқ чизиғини ажратишга оид илмий натижалардан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув объектлари чегараларини масофадан туриб аниқлаш, қирғоқ чизиғининг кўп йиллик ўзгаришларини кузатиш ҳамда сув юзаси майдонининг динамик ҳолатини баҳолаш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-июндаги 04/20-3365-сон маълумотномаси). Натижада сув объектлари чегараларини тезкор ва ишончли аниқлаш ҳамда уларнинг кўп йиллик ўзгаришларини мониторинг қилиш имконияти яратилган;
Гоогле Earth Энгине платформаси асосида сунъий йўлдош тасвирларидан фойдаланиб қуруқлик ва сув юзаси чегараларидаги ўзгаришларни субпиксел аниқликда аниқлаш имконини берувчи автоматик алгоритмни ишлаб чиқишга оид илмий натижалардан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида дарё ўзани динамикасини баҳолаш, масофавий мониторинг ишларини автоматлаштириш ҳамда гидрологик кузатувлар аниқлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-июндаги 04/20-3365-сон маълумотномаси). Натижада дарё ўзани силжиши, сув майдонининг қисқариши ёки кенгайишини юқори аниқликда аниқлаш имконини берган;
сув индекси асосида дарё оқимининг вақт қаторлари бўйича кўп йиллик ўзгаришларини визуаллаштирувчи рақамли платформани яратишга оид илмий натижалардан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув ресурслари ҳолатини рақамли мониторинг қилиш ва гидрологик маълумотларни таҳлил қилиш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-июндаги 04/20-3365-сон маълумотномаси). Натижада Зарафшон дарёси оқимининг кўп йиллик динамикасини интерфаол таҳлил қилиш, сув ресурслари ҳолатини тезкор баҳолаш ҳамда гидрологик маълумотларни рақамли шаклда умумлаштириш имконияти яратилган;
дарё оқимига ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг таъсирини замонавий рақамли платформалар маълумотлари асосида баҳолаш ҳамда метеорологик кўрсаткичлар ёрдамида оқим кўрсаткичларини миқдорий аниқлашга оид илмий натижалардан Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида сув ресурсларини баҳолаш ва улардан фойдаланишни режалаштириш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 30-июндаги 04/20-3365-сон маълумотномаси). Натижада дарё оқимининг шаклланиш қонуниятларини иқлим омиллари билан боғлиқ ҳолда баҳолаш, сув ресурсларининг йиллик ва мавсумий ўзгаришларини прогнозлаш ҳамда сув тақсимотини илмий асосда режалаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish