Ҳусайнова Маҳлиёхон Маъруфжон

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек латифалари матнининг лингвостилистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil 3067.
Илмий раҳбар: Дусматов Хикматилло Хаитбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05.
Расмий оппонентлар: Ярашова Насиба Жумаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашева Дилафруз Мухамадалиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек латифалари матнида ҳажвий мазмунни юзага келтирувчи лингвостилистик воситаларни аниқлаш, тизимлаштириш ва илмий асосда ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳажвий-ироник характердаги микроматндан таркиб топган латифалар матни бадиий-эстетик вазифа юклатилган сўзларнинг ўйин характеридаги комбинациялари асосида шаклланиши, шаклий ва мазмуний жиҳатдан турлича тушуниш, изоҳлаш ва талқин қилишга йўналтирилган нутқнинг махсус кўриниши сифатида тингловчи эътиборини қаратиши, ўзига хос маънавий-эстетик завқ бера олиши ҳамда контекстда ифодаланадиган ҳажвий вазиятнинг юзага келиши жамият вакилларининг руҳий олами, когнитив тасаввурлари ва лингвистик маҳорати билан бевосита боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган;
латифалар матнида сўз ўйинига асосланган кулминацион нуқтанинг якуний жумлада жамланиши, пуанта қонуни асосида кутилмаган семантик бурилиш юзага келтириши, таг маъно ва прессупозиция воситасида яширин мазмунни фаоллаштириб, ҳажвий эффект ҳосил қилиши исботланган;
латифалар матни, асосан, сўзлашув услубига хос нутқ кўриниши эканлиги, ушбу нутқ кўриниши матн тилшунослигида ўзининг ҳажвий-ироник мазмундаги эмоционал-экспрессивлиги билан алоҳида ажралиб туриши, латифа микроматнини шакллантирувчи диалогик нутқда сўз ўйинларининг фоностилистик, лексик-стилистик, морфологик ҳамда синтактик-стилистик кўринишлари фаол қўлланилиши лисоний далиллар билан исботланган;
латифалар матнидаги нутқнинг ҳажвий-ироник мазмунини шакллантиришда асосан сўз ўйинларининг аллофроник кўринишларидан фойдаланиш, икки хил талқинли контекст ҳосил қилиш, омоним, пароним, кўп маъноли сўзлардан услубий мақсадларда фойдаланиш, сўзларни кўчма маъноларда бирдан ортиқ мазмунда қўллаш ҳолатлари етакчилик қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек латифалари матнининг лингвостилистик тадқиқи мавзуси бўйича олинган натижалар асосида:
латифалар матнидаги нутқнинг ҳажвий-ироник мазмунини шакллантиришда асосан сўз ўйинларининг аллофроник кўринишларидан фойдаланиш, икки хил талқинли контекст ҳосил қилиш, омоним, пароним, кўп маъноли сўзлардан услубий мақсадларда фойдаланиш, сўзларни кўчма маъноларда бирдан ортиқ мазмунда қўллаш ҳолатлари етакчилик қилиши далилланганлиги юзасидан билдирилган хулоса ва илмий натижалардан 2021-2024-йилларда “Мусиқа ва санъат муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги F3-2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 5-декабрдаги 209-сон маълумотномаси). Натижада мазкур луғатнинг илмий-назарий жиҳатлари такомиллашган;
ҳажвий-ироник характердаги микроматндан таркиб топган латифалар матни бадиий-эстетик вазифа юклатилган сўзларнинг ўйин характеридаги комбинациялари асосида шаклланиши, шаклий ва мазмуний жиҳатдан турлича тушуниш, изоҳлаш ва талқин қилишга йўналтирилган нутқнинг махсус кўриниши сифатида тингловчи эътиборини қаратиши, ўзига хос маънавий-эстетик завқ бера олиши ҳамда контекстда ифодаланадиган ҳажвий вазиятнинг юзага келиши ҳар бир миллат вакилларининг руҳий олами, когнитив тасаввурлари ва лингвистик маҳорати билан бевосита боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги ҳақидаги хулосалар ҳамда латифалар матни, асосан, сўзлашув услубига хос нутқ кўриниши эканлиги, ушбу нутқ кўриниши матн тилшунослигида ўзининг ҳажвий-ироник мазмундаги эмоционал-экспрессивлиги билан алоҳида ажралиб туриши, латифа микроматнини шакллантирувчи диалогик нутқда сўз ўйинларининг фоностилистик, лексик-стилистик, морфологик ҳамда синтактик-стилистик кўринишлари фаол қўлланилишига доир хулосалар аскиячилик “Маҳорат мактаблари” машғулотларида, вилоятлар бўйлаб ташкил этилган гастрол сафарлари доирасида ҳамда “Устоз–шогирд” тизими асосидаги олиб борилган машғулотларда амалиётга татбиқ этилган (Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Республика аския ва қизиқчилик санъати марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 373-сон маълумотномаси). Натижада тадбирларнинг самарадорлиги ошган, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати Маркази фаолияти янада такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish