Хурсандов Ҳамидилло Файзилло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси ва ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт» фанининг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 — Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2025.1.PhD/Ped9712.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Отамуратов Обиджон Тоиржонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Воҳид Тожимаматович, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишнинг дидактик имкониятлари рақамли компетентликни ривожлантириш, “Рақамли иқтисодиёт” дастурининг стратегик мақсадлари ва эҳтиёжларига мос таълим муҳитини яратиш, рақамлаштирилган таълим парадигмасини трансформациялаш, SMART технологиялари ҳамда инновацион фаолиятга тайёргарликни интерактив ҳукуматнинг ахборот алмашинуви моделлари (G2G, G2B, G2C) билан интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
“Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишнинг дастурий-методик таъминоти ўқув дастури мазмунини рақамли трансформация талабларига мослаштириш, уни автоматлаштирилган дидактик воситалар билан бойитиш, амалиётга йўналтирилган визуал, аудио ва видеоматериаллар интеграциясини таъминлаш ҳамда ўқитиш методларини таълим дизайни талабларига мос равишда диверсификациялаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий-методик таъминот воситасида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитиш моделининг мақсадли компоненти рақамли иқтисодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган стратегик мақсадлар билан мувофиқлаштирилган. Мазмуний-жараёнли блок компонентлари электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланишнинг интерактивлиги, мослашувчанлиги ва амалиёт билан боғлиқлигини яхлит тизим сифатида таъминлаш, шунингдек, визуал ва булутли технологиялардан ҳамкорликда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
дастурий-методик таъминот воситасида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитиш методикасининг самарадорлиги таълим муҳитига мослаштирилган мазмунни электрон меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш жараёнига интеграциялаш, талабаларнинг аналитик фикрлашини ривожлантириш ҳамда ўқитиш жараёнига когнитив, мотивацион-фаолиятли, амалий-техник ва рефлексив компонентларга мувофиқ тузатишлар киритиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Олий таълим муассасаларида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишнинг дидактик имкониятларини рақамли компетентликни ривожлантириш, “Рақамли иқтисодиёт” дастурининг стратегик мақсадлари ва эҳтиёжларига мос таълим муҳитини яратиш, рақамлаштирилган таълим парадигмасини трансформациялаш, SMART технологиялари ҳамда инновацион фаолиятга тайёргарликни интерактив ҳукуматнинг ахборот алмашинуви моделлари (G2G, G2B, G2C) билан интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Электрон ҳукумат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида берилган 194-002-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида ушбу фанни ўқитишнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
“Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишнинг дастурий-методик таъминотини ўқув дастури мазмунини рақамли трансформация талабларига мослаштириш, уни автоматлаштирилган дидактик воситалар билан бойитиш, амалиётга йўналтирилган визуал, аудио ва видеоматериаллар интеграциясини таъминлаш ҳамда ўқитиш методларини таълим дизайни талабларига мос равишда диверсификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Электрон ҳукумат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида берилган 194-002-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитишда фойдаланиладиган дастурий-методик таъминот мазмунини такомиллаштириш учун шароит яратилган.
дастурий-методик таъминот воситасида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитиш моделининг мақсадли компонентини рақамли иқтисодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган стратегик мақсадлар билан мувофиқлаштириш, мазмуний-жараёнли блок компонентларини электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланишнинг интерактивлиги, мослашувчанлиги ва амалиёт билан боғлиқлигини яхлит тизим сифатида таъминлаш, шунингдек, визуал ва булутли технологиялардан ҳамкорликда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Электрон ҳукумат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида берилган 194-002-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, дастурий-методик таъминот асосида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш учун шароит яратилган;
дастурий-методик таъминот воситасида “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитиш методикасининг самарадорлигини таълим муҳитига мослаштирилган мазмунни электрон меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш жараёнига интеграциялаш, талабаларнинг аналитик фикрлашини ривожлантириш ҳамда ўқитиш жараёнига когнитив, мотивацион-фаолиятли, амалий-техник ва рефлексив компонентларга мувофиқ тузатишлар киритиш асосида оширишга оид таклифлар “Электрон ҳукумат” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сон буйруғи асосида берилган 194-002-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт” фанини ўқитиш методикасини қўллаш орқали таълим жараёнини ташкил этиш самарадорлиги оширилган.
.
.