Хасанов Абдухаким Раимқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

I. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси ва ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик литсейларда рақамли-виртуал лаборатория машғулотларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 — Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2018.1.PhD/Ped498.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Раҳматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Ботир Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик литсейларда ўқувчиларнинг рақамли-виртуал лабораториялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган методикани такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
академик литсейларда физика фанини ўқитишда рақамли-виртуал лабораторияларни жорий этишнинг дидактик имкониятлари физик жараёнларга оид виртуал материалларни инновацион усулларда тақдим этиш, уларни Blended Learning моделига мос равишда моделлаштириш ҳамда физик таҳлил асосида дидактик трансформациялаш орқали интеграциялашган рақамли муҳитга босқичма-босқич ўтишни таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
рақамли-виртуал лабораторияларни физика таълими жараёнига татбиқ этишнинг тузилмавий-функсионал модели ўқитиш методик тизими компонентларининг интегратив бирлигини таъминлаш, Classroom ва Флех моделлари элементларини вақт ва ресурсларни симуляцион моделлаштириш билан мувофиқлаштириш, билим ва кўникмаларни ривожлантиришга бўлган мотивацияни ошириш, мустақил таълим олиш ва виртуал экспериментларни ташкил этиш, рефлексив бошқарув ҳамда компетенциявий баҳолаш механизмларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
академик литсейларда физика фанини ўрганишда рақамли-виртуал лабораториялар дастурий таъминотидан фойдаланиш методикаси визуал ва интегратив тажрибаларни рақамли ўқув муҳити мазмунига интеграциялаш, мураккаб жараёнлар ҳамда абстракт тушунчаларни визуал идрок этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу жараёнда Web-AR, LabVIEW, MULTISIM ва 10-Compas дастурий воситаларидан фойдаланишни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
академик литсей ўқувчиларининг рақамли-виртуал лабораториялар дастурий таъминотидан фойдаланиш самарадорлиги таълим субектлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, ижобий ўқув мотивацияси, рақамли компетентлик ва амалий билимларни ривожлантиришга йўналтирилган маълумотлар таҳлилини таълим жараёнига уйғунлаштириш ҳамда индивидуал таълим траекторияларининг диагностик мезонларга — мотивацион-қадриятли, ташкилий-услубий, когнитив-операцион ва рефлексив мезонларга — мувофиқлигини таъминлаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Академик литсейларда рақамли-виртуал лаборатория машғулотларини ўқитишнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
академик литсейларда физика фанини ўқитишда рақамли-виртуал лабораторияларни жорий этишнинг дидактик имкониятларини физик жараёнларга оид виртуал материалларни инновацион усулларда тақдим этиш, уларни Blended Learning моделига мос равишда моделлаштириш ҳамда физик таҳлил асосида дидактик трансформациялаш орқали интеграциялашган рақамли муҳитга босқичма-босқич ўтишни таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Механика ва молекуляр физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7198/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг лаборатория дастурларидан фойдаланиш кўникмалари ривожланиб, лаборатория машғулотларини мустақил бажариш имкониятлари кенгайган;
рақамли-виртуал лабораторияларни физика таълими жараёнига татбиқ этишнинг тузилмавий-функсионал моделини ўқитиш методик тизими компонентларининг интегратив бирлигини таъминлаш, Classroom ва Флех моделлари элементларини вақт ва ресурсларни симуляцион моделлаштириш билан мувофиқлаштириш, билим ва кўникмаларни ривожлантиришга бўлган мотивацияни ошириш, мустақил таълим олиш ва виртуал экспериментларни ташкил этиш, рефлексив бошқарув ҳамда компетенциявий баҳолаш механизмларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Механика ва молекуляр физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7198/04-сон маълумотномаси). Натижада, тегишли ўқув фанларининг дастурлари ва ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
академик литсейларда физика фанини ўрганишда рақамли-виртуал лабораториялар дастурий таъминотидан фойдаланиш методикасини визуал ва интегратив тажрибаларни рақамли ўқув муҳити мазмунига интеграциялаш, мураккаб жараёнлар ҳамда абстракт тушунчаларни визуал идрок этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Web-AR, LabVIEW, MULTISIM ва 10-Compas дастурий воситаларидан фойдаланишни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Механика ва молекуляр физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7198/04-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган педагогик шарт-шароитлар ўқувчиларда рақамли-виртуал лабораториялардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
академик литсей ўқувчиларининг рақамли-виртуал лабораториялар дастурий таъминотидан фойдаланиш самарадорлигини таълим субектлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, ижобий ўқув мотивацияси, рақамли компетентлик ва амалий билимларни ривожлантиришга йўналтирилган маълумотлар таҳлилини таълим жараёнига уйғунлаштириш ҳамда индивидуал таълим траекторияларининг диагностик мезонларга — мотивацион-қадриятли, ташкилий-услубий, когнитив-операцион ва рефлексив мезонларга — мувофиқлигини таъминлаш асосида оширишга оид таклифлар “Механика ва молекуляр физика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 22-декабрдаги 11-05-7198/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда ижобий ўқув мотивациясини шакллантириш, янги таълим шароитларига мослашиш, таълим субектлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва билимларни амалиётга татбиқ этиш имкониятлари кенгайган.
.

Yangiliklarga obuna bo‘lish