Усанов Рашид Шарофовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси ва ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш дастурий таъминотини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.06 — Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзусининг рўйхатга олинган рақами: B2024.2.PhD/Ped8013.
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шодмонқулов Миролим Туронович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Илмий кенгаш фаолият юритаётган муассаса ва кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бозоров Ғиёсиддин Саъдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари таълим мазмунини рақамли таълим муҳитига мослаштириш, мустақил ва лойиҳавий фаолиятни қўллаб-қувватлаш шароитларини яратиш, моделлаштиришга йўналтирилган интерактивлик, визуаллаштириш ва индивидуаллаштириш талабларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ресурсларни STEM ёндашуви ва рақамли технологиялар билан интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш модели мақсад ва натижа компонентларининг интеграциясини таъминлаш, моделлаштириш фаолиятини методик тизим асосида босқичма-босқич ташкил этиш, виртуал симуляция ва лойиҳавий тадқиқот технологияларини жорий этиш ҳамда билимларни назорат қилишнинг рақамли баҳолаш механизмларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган дастурий таъминот моделлаштириш компетенцияларини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган адаптив рақамли платформани лойиҳалаш, унинг тузилмасини ўқув-методик, моделлаштириш, симуляция, лойиҳавий фаолият ва мониторинг модулларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш орқали ишлаб чиқилган;
дастурий таъминот воситасида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш самарадорлиги билимларни ўзлаштириш даражасини, компютер моделларини мустақил яратиш сифатини ва уларни таҳлил қилиш қобилиятини оширишга хизмат қилувчи https://sites.google.com/view/usanov-rashid/ платформасидан фойдаланиш ҳамда кўп мезонли баҳолаш тизимини жорий этиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш дастурий таъминотини такомиллаштириш методикаси бўйича олинган натижалар асосида:
талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришнинг дидактик имкониятларини таълим мазмунини рақамли таълим муҳитига мослаштириш, мустақил ва лойиҳавий фаолиятни қўллаб-қувватлаш шароитларини яратиш, моделлаштиришга йўналтирилган интерактивлик, визуаллаштириш ва индивидуаллаштириш талабларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ресурсларни STEM ёндашуви ва рақамли технологиялар билан интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Амалий математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи асосида берилган 277406-сонли нашр маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рақамли таълим муҳитида компютер моделларини яратиш, визуаллаштириш, индивидуаллаштириш, мустақил ва лойиҳавий фаолият асосида моделлаштириш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.
рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш моделини мақсад ва натижа компонентларининг интеграциясини таъминлаш, моделлаштириш фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш, виртуал симуляция ва лойиҳавий тадқиқот технологияларини жорий этиш ҳамда билимларни назорат қилишнинг рақамли баҳолаш механизмларини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Амалий математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи асосида берилган 277406-сонли нашр маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг компютер моделлаштириш фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш, виртуал симуляциялар ва лойиҳавий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича компетенцияларини ривожлантиришга эришилган.
рақамлаштириш жараёнида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган дастурий таъминотни такомиллаштириш, моделлаштириш компетенцияларини босқичма-босқич ривожлантиришга йўналтирилган адаптив рақамли платформани лойиҳалаш ҳамда унинг тузилмасини ўқув-методик, моделлаштириш, симуляция, лойиҳавий фаолият ва мониторинг модулларини интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Амалий математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи асосида берилган 277406-сонли нашр маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг адаптив рақамли платформадан фойдаланиш, компютер моделларини яратиш, моделлаштириш, симуляция ва лойиҳавий фаолиятни амалга ошириш бўйича амалий кўникмалари ривожланган.
дастурий таъминот воситасида талабаларнинг компютер моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини билимларни ўзлаштириш даражасини, компютер моделларини мустақил яратиш сифатини ва уларни таҳлил қилиш қобилиятини оширишга хизмат қилувчи https://sites.google.com/view/usanov-rashid/ платформасидан фойдаланиш ҳамда кўп мезонли баҳолаш тизимини жорий этиш асосида оширишга оид таклифлар “Амалий математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғи асосида берилган 277406-сонли нашр маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг компютер моделларини мустақил яратиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва кўп мезонли баҳолаш кўникмалари шаклланган.