Тўев Бахтиёр Зариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик жараён самарадорлигини ошириш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped6876.
Илмий раҳбар: Ҳакимова Наргиза Suphonovna, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Давронов Исмоил Эргашевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида педагогик жараён самарадорлигини ошириш технологиясини такомиллаштириш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълимда педагогик жараён самарадорлиги тушунчаси таълим олувчининг шахсий ва касбий идентификациясига йўналтирилганлик, 4K моделларининг когнитив-эмоционал жиҳатлари ҳамда гибрид таълим муҳитида рақамли компонентларнинг функсионал имкониятларини оптималлаштириш асосида педагогик-антропологик ёндашувнинг акмеологик йўналишлари билан интеграциялашган ҳолда аниқлаштирилган;
педагогик жараённинг мақсадли, мазмунли ва технологик компонентларини ўқувчининг интеллектуал ва ижтимоий эҳтиёжларига трансформация қилишга йўналтирилган, таълим жараёнини превентив диагностика, когнитив лойиҳалаш ва узлуксиз метарефлексив мониторинг қилиш босқичларининг консептуал яхлитлигини таъминловчи модели такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил билим олиш фаолиятини рақамли таълим ресурслари воситасида фаоллаштиришнинг методик тизими “таълим архитектурасини лойиҳалаш”, лойиҳавий таълим ва “Flipped Classroom” ёндашувларининг конвергент синериясига асосланган ҳамда таълим олувчининг индивидуал адаптив траекториясини таъминловчи интеллектуал-технологик алгоритми орқали такомиллаштирилган;.
педагогик жараён самарадорлигини баҳолашнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари хўлқаро баҳолаш дастурлари талаблари билан бенчмаркинг интеграцияси асосида, ўқувчиларнинг когнитив ўзлаштириш коеффитсиенти, мета-мотивацион динамикаси ва ижтимоий-эмоционал софт skills компетенцияларини қамраб олувчи кўп факторли диагностик тизим воситасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида педагогик жараён самарадорлигини ошириш технологиясини такомиллаштириш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълимда педагогик жараён самарадорлиги тушунчаси таълим олувчининг шахсий ва касбий идентификациясига йўналтирилганлик, 4K моделларининг когнитив-эмоционал жиҳатлари ҳамда гибрид таълим муҳитида рақамли компонентларнинг функсионал имкониятларини оптималлаштириш асосида педагогик-антропологик ёндашувнинг акмеологик йўналишлари билан интеграциялашган ҳолда аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг ўқув жараёнида мактаб раҳбарлари томонидан таълим сифатини оширишга қаратилган бошқарув лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг кутилаётган натижаларини баҳолаш мезонларини белгилашда фойдаланилган (А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг 2026-йил 19-майдаги 01/09-1166-сон маълумотномаси). Натижада, академик ўзлаштириш билан бир қаторда коммуникация, ҳамкорлик, танқидий ва креатив фикрлаш, мустақил таълим олиш, рақамли саводхонлик, маънавий-ахлоқий ривожланиш ва ўқув мотивациясини қамраб олувчи индикаторлар тизими такомиллаштирилган.
педагогик жараённинг мақсадли, мазмунли ва технологик компонентларини ўқувчининг интеллектуал ва ижтимоий эҳтиёжларига трансформация қилишга йўналтирилган, таълим жараёнини превентив диагностика, когнитив лойиҳалаш ва узлуксиз метарефлексив мониторинг қилиш босқичларининг консептуал яхлитлигини таъминловчи модели такомиллаштиришга оид таклифлардан тажриба-синов майдончалари тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув-тарбия жараёнида ҳамда август ўқув-семинарларининг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги 03-33-1036-сон маълумотномаси). Натижада, семинарларнинг методик мазмуни ўқувчиларнинг таълим эҳтиёжларини олдиндан аниқлаш, диагностика натижалари асосида ўқув мақсадлари ва топшириқларини белгилаш ҳамда мониторинг натижаларига кўра методик бирлашмаларнинг иш режаларига тузатишлар киритишга доир амалий тавсиялар билан бойитилган.
ўқувчиларнинг мустақил билим олиш фаолиятини рақамли таълим ресурслари воситасида фаоллаштиришнинг методик тизими “таълим архитектурасини лойиҳалаш”, лойиҳавий таълим ва “Flipped Classroom” ёндашувларининг конвергент синериясига асосланган ҳамда таълим олувчининг индивидуал адаптив траекториясини таъминловчи интеллектуал-технологик алгоритми орқали такомиллаштиришга оид тавсиялардан А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида раҳбар кадрлар захирасини ташкил этиш курси учун дарс лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтининг 2026-йил 19-майдаги 01/09-1166-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълим топшириқларини индивидуаллаштириш ва ўқувчининг бажарилган иш натижалари асосида ўз таълим фаолиятини режалаштириш кўникмаларини ривожлантириш учун методик асос яратилган.
педагогик жараён самарадорлигини баҳолашнинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари хўлқаро баҳолаш дастурлари талаблари билан бенчмаркинг интеграцияси асосида, ўқувчиларнинг когнитив ўзлаштириш коеффитсиенти, мета-мотивацион динамикаси ва ижтимоий-эмоционал софт skills компетенцияларини қамраб олувчи кўп факторли диагностик тизим воситасида оптималлаштиришга оид тавсиялардан тажриба-синов майдончаларида ўқувчиларнинг когнитив ўзлаштириш коеффитсиенти, ўз ўқув мотивациясини англаш ҳамда ижтимоий-эмоционал кўникмаларини баҳолаш жараёни мазмунини тизимлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 24-февралдаги 03-33-1036-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ривожланиш динамикасини бир нечта кўрсаткич асосида кузатиш, аниқланган қийинчиликларни таҳлил қилиш ва педагогик қарорларни диагностик маълумотлар билан асослаш имконияти яратилган.