Тоиров Муҳаммадхон Тоир ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёритиш қурилмаларининг ҳарорат режимини интеллектуал бошқариш тизими”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/T374.
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.28.11.T.02.01.
Расмий оппонентлар: Галбаев Жалалидин Токтобаевич, техника фанлари доктори, профессор(Қирғизистон); Абдуллабеков Исломбек Аълобекович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Шандун университети (Хитой).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: LED ёритиш қурилмаларининг ҳарорат режимини интеллектуал ростлаш ва бошқариш асосида уларнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
LED ёритиш қурилмаларининг ҳарорат режимини токни ўзгартириш асосида ростлашга мўлжалланган, ҳароратни реал вақт режимида назорат қилиш ва белгиланган диапазонда барқарор ушлаб туриш имконини берувчи қурилма ишлаб чиқилган;
LED ёритиш қурилмаларидаги электро-термик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда LED-chip жойлашган плата, радиатор ва корпус ўртасидаги иссиқлик алмашинуви ҳамда ҳарорат параметрларининг вақт бўйича ўзгаришини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;
LED ёритиш қурилмасида конструктив элементлар ўртасидаги термик ўзаро таъсирлар ва иссиқлик алмашинуви жараёнларини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик тарқалиши ҳамда ҳарорат майдонининг динамик ўзгаришини баҳолашга мўлжалланган термик таҳлил усули таклиф этилган;
ёритиш қурилмаларидаги электро-термик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда LED-chip жойлашган плата ҳароратини олдиндан прогноз қилиш ва уни белгиланган меъёрий диапазонда барқарор ушлаб туришга имкон берувчи предиктив бошқарув усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёритиш қурилмаларининг ҳарорат режимини барқарор таъминлаш асосида LED ёритиш тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳарорат параметрларининг вақт бўйича ўзгаришини ифодаловчи математик модел “NURA Electric” МЧЖ (“NURA Group” МЧЖ) корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 14-октябрдаги №01-01-06/342-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарорат параметрларининг динамик ўзгариш қонуниятлари аниқланиб, LED қурилмасининг ҳарорат режимини прогноз қилиш ҳамда интеллектуал бошқарув алгоритмини шакллантириш имконияти яратилган;
иссиқлик тарқалиши ҳамда ҳарорат майдонининг динамик ўзгаришини баҳолашга мўлжалланган термик таҳлил усули “NURA Electric” МЧЖ (“NURA Group” МЧЖ) корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 14-октябрдаги №01-01-06/342-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарорат майдонининг максимал қийматини 68–69 °C диапазондан 63–64 °C диапазонгача пасайтириб, конструктив элементлардаги локал қизишларни камайтириш ҳамда LED қурилмасининг ишончли ишлашини таъминлаш имконияти яратилган;
предиктив интеллектуал бошқарув усули ва алгоритми “NURA Electric” МЧЖ (“NURA Group” МЧЖ) корхонасига жорий қилинган (“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2026-йил 14-октябрдаги №01-01-06/342-сонли маълумотномаси). Натижада, LED қурилмаларининг хизмат муддатини 40 % га узайтириш, носозлик эҳтимолини 2 % гача камайтирилган ҳамда йиллик 104,9 млн сўм иқтисодий самарага эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish