Рахимбаев Жўрабек Собировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафаси ва уни талабаларга ўргатиш методикаси (Нофилология таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11478.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Кушвактов Немат Ҳусанович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор; Жамолиддинов Мирхожиддин Ғиёсиддинович, педагогика фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари нофилолигик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини оъргатиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:

педагогика олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўргатишнинг педагогик-психологик имкониятлари субектлар муносабатлари, йўналишлар таснифи, натижалар самарадорлиги омилларига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўргатишнинг методик таъминоти инновацион технологиялардан фойдаланишга таъсир этувчи дидактик, психологик, физиологик омиллар, ахборот ва телекоммуникасион таъминотнинг педагогик имкониятлари таъсирини кучайтириш ва функсионал вазифаларини тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассаса нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини инновацион ёндашувлар асосида ўргатишнинг педагогик модели ижодий тафаккурнинг ривожланиш даражасини ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета, башоратлаш)ни интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассаса нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўргатиш методикасини такомиллаштиришда муаммоли таълим технологияси, кейс-стадй, консептуал жадвал, матбуот конференцияси, инсерт, қиёслаш, мунозарали дарслардан фойдаланиш, касбий компетенциялар ривожланганлик даражасини диагностик методлар ёрдамида баҳолаш компонентлари (қобилият, шахсий ва касбий сифат, билим, кўникма, малака)ни аниқлаштириш асосида жараённинг мониторингини амалга ошириш тизими орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўргатишга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларининг нофилологик таълим йўналишлари талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафаси ва уни ўргатиш методикасини такомиллаштириш педагогик, технологиялардан фойдаланишнинг ривожланганлик даражасини диагностик методлар ёрдамида баҳолаш компонентлари (қобилият, шахсий ва касбий сифат, билим, кўникма, малака)ни ҳамда ижодий тафаккурнинг ривожланиш даражасини ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета, башоратлаш)ни интегратив мувофиқлаштириш орқали аниқлашга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025 - йиллар давомида бажарилган ИЛ-7823051524 сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзуси инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 28.10.2025 йилдаги 04/11-25463-сонли маълумотномаси). Натижада нофилологик таълим йўналиши талабаларида Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини инновацион технологиялар асосида ўзлаштириш имкониятлари ортган;
олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўргатишнинг методик таъминоти инновацион технологиялардан фойдаланишга таъсир этувчи дидактик, психологик, физиологик омиллар, ахборот ва телекоммуникацион таъминотнинг педагогик имкониятлари таъсирини кучайтириш ва функсионал вазифаларини тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхонаси фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020-2025- йилларда китобхонлик маданиятини ривожантириш ва қўллаб - қувватлаш миллий дастури асосида 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон Қарори бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган. (Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказининг 2025-йил 18 – ноябрдаги № 01-02/194-сон маълумотномаси). Натижада нофилологик таълим йўналиши талабаларининг Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўзлаштириш бўйича ижодий қобилиятларини шакллантириш ва бадиий матнларни тўғри танлаш бўйича эргономик шарт-шароитлар яратилган;
олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини инновацион ёндашувлар асосида ўргатишнинг педагогик модели ижодий тафаккурнинг ривожланиш даражасини ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета, башоратлаш)ни интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Хоразм телевидениясининг 2026 йил 6-январдаги “Ошиқ мулоқот” дастури доирасида дунё тамаддунида илм-фаннинг ривожига сезиларли ҳисса қўшган алломаларнинг маърифатпарварлик ғояларини замонавий ёшларнинг интеэлектуал салоҳиятини юксалтириш жараёнига тадбиқ этиш бўйича ссенарисини таёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиоканала давлат муассасасининг 2026-йил 6- январдаги 237-сон маълумотномаси). Натижада нофилологик таълим йўналиши талабаларининг Муҳаммад Юсуф шеъриятини ўзлаштириш жараёнига ижодий ёндашишига оид билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, самарадорлигини ошириш, касбий қобилиятини бойитиш имконияти кенгайган;
олий таълим муассасалари нофилологик таълим йўналиши талабаларига Муҳаммад Юсуф шеърияти фалсафасини ўргатиш методикасини такомиллаштиришда муаммоли таълим технологияси, матбуот конференцияси, инсерт, қиёслаш, мунозарали дарслардан фойдаланиш, касбий компетенцияларининг ривожланганлик даражасини диагностик методлар ёрдамида баҳолаш компонентлари (қобилият, шахсий ва касбий сифат, билим, кўникма, малака)ни аниқлаш асосида жараённинг мониторингини амалга оширишга доир таклиф ва тавсиялар “Болалар адабиёти” ўқув қўланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 6-февралдаги №-6946-2269-8571-б2дc-3740-1039-2173–рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув фанлари мазмуни инновацион технологиялар асосида бойитилиш ҳамда ўқитишнинг сифат-самарадорлиги эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish