Турахужаев Ориф Сирожидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантиришнинг педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9873.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети.
Илмий раҳбар: Хўжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Бобоходжаева Лобар Гафурджановна, педагогика фанлари доктори, дотсент; Абдурахимова Дилфузахон Алиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг танқидий ва стратегик фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган функсионал моделни ишлаб чиқиш ва уни таълим амалиётига татбиқ этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантиришнинг замонавий ҳарбий таълимдаги аҳамияти ва зарурати глобал таълимий тенденциялар, миллий маърифатпарварлик тафаккури анъаналари, когнитив-метакогнитив ёндашувлар ва нейропедагогик назарияларини ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимига интегратив интерпретация қилиш орқали асосланган;
бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик, психологик ва дидактик жиҳатлари когнитив, аффектив ва метакогнитив ёндашувларни қўллашнинг амалий механизмларини функсионал модел тузилмасига мувофиқ фаол таълимий интервенциялар асосида интегратив ўқув технологияларини қўллаш орқали аниқлаштирилган;
танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантиришнинг функсионал модели педагогик шарт-шароитлар, когнитив фаоллик ва шахсий тафаккурни рағбатлантирувчи intervension технологияларни таълимий мақсад ва вазифаларга функсионал-структуравий мувофиқликка асосан тизимлаштириш орқали ишлаб чиқилган;
бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантириш методикаси intervension ўқитиш усуллари ва фаол таълимий технологияларни индивидуал тафаккур хусусиятларига мос ҳолда қўллашнинг когнитив-метакогнитив фаоллашув механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик тафаккурни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
глобал таълимий тенденциялар, миллий маърифатпарварлик тафаккури анъаналари, когнитив-метакогнитив ёндашувлар ва нейропедагогик назарияларини ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимига интегратив интерпретация қилиш орқали асосланган танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантиришнинг замонавий ҳарбий таълимдаги аҳамияти ва зарурати бўйича таклиф ва тавсиялар “Халқаро аеропортларда хавфсизликни таъминлаш” номли дарслиги мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-апрелдаги 4m-сонли буйруғига кўра берилган 4m-2-01-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражасини аниқлашга доир диагностик тестлар ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқишга хизмат қилган;
когнитив, аффектив ва метакогнитив ёндашувларни қўллашнинг амалий механизмларини функсионал модел тузилмасига мувофиқ фаол таълимий интервенциялар асосида интегратив ўқув технологияларини қўллаш орқали аниқлаштирилган бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлашни шакллантиришнинг педагогик, психологик ва дидактик жиҳатлари бўйича хулосалар “Халқаро аеропортларда
ва ИИВ ҳарбий тузилмалари, ҳарбий қисм ва бўлимлари ҳарбий шаҳарчаларида ўтказиш тартиботини такомиллаштириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 1 апрелдаги 4m-сонли буйруғига кўра берилган 4m-2-07-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, фикрлаш фаоллигини рағбатлантиришга хизмат қилувчи intervension усуллар (keyc, kvest, intellekt-karta, PMI, SWOT) мажмуасини методик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
педагогик шарт-шароитлар, когнитив фаоллик ва шахсий тафаккурни рағбатлантирувчи intervension технологияларни таълимий мақсад ва вазифаларга функсионал-структуравий мувофиқликка асосан тизимлаштириш орқали ишлаб чиқилган танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантиришнинг функсионал модели, intervension ўқитиш усуллари ва фаол таълимий технологияларни индивидуал тафаккур хусусиятларига мос ҳолда қўллашнинг когнитив-метакогнитив фаоллашув механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлашни ривожлантириш методикаси бўйича хулоса ва тавсиялардан “Тоифаланган объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қўриқлаш бўлинмасининг жанговор хизмати (взвод, гуруҳ)” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-апрелдаги 4m-сонли буйруғига кўра берилган 4m-2-13-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак офитсерларда танқидий ва стратегик фикрлашни такомиллаштириш бўйича дарсдан ташқари табирлар мажмуини такомиллаштиришга хизмат қилган.