Омонова Зарнигор Тўражон қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини мултимедиа ёрдамида ривожлантириш методикаси (“Рақамли тарих” фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10191.
Илмий раҳбар: Ботирова Севара Мамуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Талапов Бахриддин Алижонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини мултимедиа воситалари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини педагогик тажриба-синов ишлари орқали асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари воқеликни сабаб-оқибат контекстида ўрганиш жараёнида хронологик ва контентга доир нарративларни ижтимоий-маданий, генетик ва герменевтик омилларга мувофиқ таксонимик баҳолашга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг методик конструкти ўрганилган янги далил ва воқеликларни тезкор англаш, тарихий билмоқнинг тўлиқлиги, саноген фикр юритиш, баҳсли ҳолатлар бўйича оригинал қарорлар қабул қилиш интеллект типларини тарих таълимига модификация қилиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш моделининг рақамли-мазмунли компоненти тарих фанларини ўқитиш жараёнида рақамли хариталар, виртуал таълимий музейлар, интерактив вақт чизиқлари каби инновацион ёндашувларга мувофиқ ўқув материалларини модулли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда мултимедиа ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти тарихий манбалар устида ишлаш жараёнида визуал-герменевтик, рақамли тарихий реконструкция ва симуляция технологияларини қўллаш орқали тарихий воқеликни дивергент продуктивлик омилини вақт реакцияси ва ҳаракати билан корреляциясига эришиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари воқеликни сабаб-оқибат контекстида ўрганиш жараёнида хронологик ва контентга доир нарративларни ижтимоий-маданий, генетик ва герменевтик омилларга мувофиқ таксонимик баҳолашга устуворлик бериш орқали аниқлаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026-йил 8-майдаги маълумотномаси). Натижада кўрсатув ссенарийларида тарихий воқеа ва жараёнларни ёритишнинг таҳлилий-мантиқий йўналиши кучайган, тарихий манбалар ва далиллар асосида фикр юритишга хизмат қилувчи материаллар мазмуни такомиллаштирилган.
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришнинг методик конструкти ўрганилган янги далил ва воқеликларни тезкор англаш, тарихий билмоқнинг тўлиқлиги, саноген фикр юритиш, баҳсли ҳолатлар бўйича оригинал қарорлар қабул қилиш интеллект типларини тарих таълимига модификация қилиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг 2026-йил 8-майдаги маълумотномаси). Натижада партиянинг маънавий-маърифий ва тарғибот ишларида тарихий ахборотни визуал ва интерактив шаклда етказиш имкониятлари кенгайган, аудитория билан самарали мулоқотни ташкил этиш, тарихий воқеа ва жараёнларни таҳлилий ёндашув асосида тушунтиришга хизмат қилувчи мултимедиали материаллардан фойдаланиш самарадорлиги ошган.
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш моделининг рақамли-мазмунли компоненти тарих фанларини ўқитиш жараёнида рақамли хариталар, виртуал таълимий музейлар, интерактив вақт чизиқлари каби инновацион ёндашувларга мувофиқ ўқув материалларини модулли лойиҳалаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-yil14-майдаги 15-33/349 – сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ссенарийларида тарихий воқеа ва жараёнларни ёритишнинг таҳлилий-мантиқий йўналиши кучайган, тарихий манбалар ва далиллар асосида фикр юритишга хизмат қилувчи материаллар мазмуни такомиллаштирилган.
бўлажак тарих ўқитувчиларининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришда мултимедиа ресурсларидан фойдаланишнинг дидактик таъминоти тарихий манбалар устида ишлаш жараёнида визуал-герменевтик, рақамли тарихий реконструкция ва симуляция технологияларини қўллаш орқали тарихий воқеликни дивергент продуктивлик омилини вақт реакцияси ва ҳаракати билан корреляциясига эришиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-yil14-майдаги 15-33/349 – сон маълумотномаси). Натижада партиянинг маънавий-маърифий ва тарғибот ишларида тарихий ахборотни визуал ва интерактив шаклда етказиш имкониятлари кенгайган, аудитория билан самарали мулоқотни ташкил этиш, тарихий воқеа ва жараёнларни таҳлилий ёндашув асосида тушунтиришга хизмат қилувчи мултимедиали материаллардан фойдаланиш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish