Аманова Зулфизар Уктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ости сув манбаларидан фойдаланиб кузги бошоқли экинларни суғориш тартибини оптималлаштириш ва сув тежамкор технологияларни такомиллаштириш” 06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.4.PhD/T5782
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Ахмедов Шарифбой Рўзиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.T.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Дилмурод Ғуломович – Техника фанлари доктори,профессор. Гадаев Нодиржон Носиржонович – Техника фанлари фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги Бухоро минтақавий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ер ости сув манбаларидан самарали фойдаланиш асосида кузги бошоқли экинларни суғориш тартибини оптималлаштириш ҳамда сув ресурслари сарфини камайтириш ва суғориш самарадорлигини оширишга қаратилган сув тежамкор технологияларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилоятининг суғориш сувлар танқис ўтлоқи-аллювиал, ўрта қумоқ тупроқларида кузги буғдойнинг (Анотнина) ва тритикаленинг (Прага Серебристая) навларини паст ҳароратли эр ости сувлари билан ЧДНСга нисбатан 70‑80‑60% тартибида суғориш энг мақбул эканлиги аниқланган;
паст ҳароратли эр ости сувларининг тупроқ термик режими, илдиз зонасидаги стресс ҳолатлари ва ўсимликнинг сув алмашинувига таъсири илк бор чуқур илмий асосда ўрганилиб, экологик хавфсиз ва ресурс тежамкор агротехнологик тизим ишлаб чиқилган;
паст ҳароратли сув манбаларининг кузги буғдой (Анотнина) ҳамда тритикалининг (Прага Серебристая) навларини физиологик кўрсаткичлари ҳамда уруғ (дон) ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш ва ошириш бўйича тезкор ва ишончли прогнозлаш усули яратилди ҳамда фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун тавсиялар ишлаб чиқилган;
мақбул суғориш тартибларида эр ости суви билан суғорилганда буғдойдан 68,0 s/ga, тритикаледен 66,5 s/ga ҳосил олинди, бу дарё суви билан суғорилган вариантлардан 10‑12 s/ga юқори бўлган;
чекланган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш натижасида ҳосилдорликни 20‑25% гача ошириш ва рентабеллик даражасини мос равишда 75,8 ва 69,1% гача этказиш имконияти яратиган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Бухоро вилоятининг суғориш сувлари танқис бўлган, ўрта қумоқ механик таркибли ўтлоқи-аллювиал тупроқларида етиштириладиган кузги буғдой (“Антонина”) ва тритикале (“Прага Серебристая”) навлари ҳосилдорлигини ўсимликларнинг физиологик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
-кузги буғдойнинг (“Антонина”) ва тритикалининг (“Прага Серебристая”) навлари ҳосилдорлигини ўсимликларнинг морфофизиологик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва прогнозлашнинг Python дастурлаш тилидаги математик модели ишлаб чиқилган ҳамда тажриба шароитида синовдан ўтказилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-октабрдаги 04/19-5571-сон ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октабрдаги 05/04-04-681-сон маълумотномалари). Натижада экинларнинг физиологик кўрсаткичлари асосида дон ҳосилдорлигини олдиндан баҳолаш имконияти яратилган;
-ер ости сувларидан фойдаланиб кузги бошоқли экинларни суғоришнинг мақбул тартиби Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Оқил Алишер омади” фермер хўжалигининг 7,3 гектар ҳамда “Рамзиддин Рахимжон” фермер хўжалигининг 8,3 гектар, жами 15,6 гектар майдонида жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг
2025-йил 17-октабрдаги 04/19-5571-сон ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октабрдаги 05/04-04-681-сон маълумотномалари). Натижада ЧДНСга нисбатан 70–80–60 % суғориш тартибида кузги буғдойдан 66,5 s/ga, тритикалидан 68,0 s/ga ҳосил олиш ҳамда ҳосилдорликни 20–25 % гача ошириш имконияти яратилган;
-ер ости сувларининг ҳарорати ва экинларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда суғориш меъёрлари, муддатлари ҳамда иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 17-октабрдаги 04/19-5571-сон ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октабрдаги 05/04-04-681-сон маълумотномалари). Натижада 14–16 °C ҳароратли ер ости сувларидан фойдаланиб, экинларни мавсум давомида 1–2–2 схемада 5 марта суғориш, кузги буғдой учун 75,8 %, тритикале учун 69,1 % рентабеллик даражасига эришиш имконияти асосланган.