Темиров Алишер Сматиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда ўсадиган Arctium leiospermum L. ўсимлигининг кимёвий таркибини ўрганиш ва унинг асосида қуруқ экстракт олиш», 15.00.01 – Дори технологияси, 14.00.41 - Халқ табобати (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Far159.
Илмий раҳбар: Нуридуллаева Камола Негматиллоевна, фармацевтика фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК раками: Тошкент фармацевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сагиндыкова Баян Ахметовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Витебск халклар дустлиги ордени тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Arctium leospermum L. ўсимлиги илдизларини кимёвий таркибини аниқлаш, унинг асосида инулин сақловчи қуруқ экстракт олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва стандартлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда ўсувчи Arctium leiospermum L. илдизлари таркибидаги асосий биологик фаол моддалар ҳамда уларнинг миқдори аниқланди ва у инулин сақловчи ўсимликлар гуруҳига мансублиги исботланган;
Arctium leospermum L. ўсимлиги илдизларининг морфологик-анатомик диагностик белгилари ва хом ашё сифатини белгиловчи сонли кўрсаткичлар аниқланган;
илк бор Arctium leospermum L. ўсимлиги илдизларидан биологик фаол моддаларни максимал даражада экстракция қилиш учун оптимал шароитлар илмий асосланган ва қуруқ экстракт олиш технологияси ишлаб чиқилган;
олинган қуруқ экстрактни стандартлаш усуллари ишлаб чиқилган, сифат ва миқдор кўрсаткчиларининг меъёрлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда ўсадиган Аrctium leospermum L. ўсимлигини кимёвий таркибини ўрганиш ва унинг асосида қуруқ экстракт олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Arctium leospermum L. ўсимлиги илдизлари учун корхона фармакопея мақоласи (ФСП 42-Уз-23832192-6053-2026) ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган. Натижада, ўсимлик табиатига эга инулин сақловчи маҳаллий дори воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
Arctium leospermum L. илдизларидан қуруқ экстракт учун корхона фармакопея мақоласи (ФСП 42-Уз-23832192-6052-2026) ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган. Натижада, маҳаллий доривор ўсимлик асосида олинадиган дори воситалар ва биологик фаол қўшимчалар учун фаол моддалар номенклатурасини кенгайтириш имконини берган.