Камилова Гулчехра Муратджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Юқори аниқликдаги штампловчи штамп асбобларига термик ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2026.2.PhD/T6754.
Илмий раҳбар: Бердиев Дароб Муратович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.T.02.06.
Расмий оппонентлар: Улмасов Тулқун Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Халимжонов Тоҳир Салимович, техника фанлари доктори, дотсент.
Этакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори аниқликдаги штампловчи штамп асбобларига термик ишлов бериш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори аниқликда штампловчи пуансон ишчи қисмларига термик ишлов беришни оптималлашган технологияси пўлат листларни штамплаш мобайнида юзага келадиган ишқаланиб ейилишга бардошлилик асосида ишлаб чиқилган;
пуансон асбоблари учун (Y12A маркали пўлат учун 450 °C, X12M маркали пўлат учун 550 °C ҳароратларда) оралиқ қиздириб бўшатиш билан такомиллаштирилган изотермик термик ишлов режими, дислокация структурани қисман сақлаган ҳолда ички кучланишларнинг таъсирини камайтириш ҳамда қаттиқ иккиламчи карбидлар ажралиши асосида ишлаб чиқилган;
аустенитнинг изотермик ўзгариш диаграммаси асосида пўлат тузилишининг ўзгариши ва фазавий таркибнинг пўлатнинг механик хусусиятларига таъсири аниқланган;
пуансон асбоблари учун такомиллаштирилган технологик режим экстремал қиздириш, оралиқ бўшатиш ва такрорий тоблаш занжирида структура кўрсаткичларининг “структуранинг қайта ҳосил бўлиш” механизмлари асосланган;
юқори аниқликда совуқ ҳолатда лист штамплаш асбобларининг хизмат муддатини ва қўллашдаги ресурсини оширишга қаратилган оралиқ бўшатиш билан тоблашнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги экспериментал равишда тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори аниқликдаги штампловчи штамп асбобларига термик ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
пуансон ишчи қисмларига термик ишлов беришда экстремал қиздириш ҳапопати “Оъзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг “Асбобсозлик ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш” сехида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2026-йил 6 апрелдаги 01/04-406-сонли маълумотномаси). Натижада, пуансон асбобларининг хизмат муддатини 1,6-2,2 баробарга ошириш имконини берган;
пуансонларни экстремал ҳароратларда қиздириш, оралиқ бўшатиш билан тоблашнинг такомиллаштирилган технологияси “Оъзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг “Асбобсозлик ва технологик ускуналар ишлаб чиқариш” сехида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2026-йил 6 апрелдаги 01/04-406 сонли маълумотномаси). Натижада, пуансонларга термик ишлов бериш учун сарфланадиган капитал харажатларни 25-30 % га камайтириш имконини берган.