Шомурзаева Насиба Хошимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда туризм билан шуғулланишига қизиқишини ривожлантириш педагогик имкониятлари”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (прдагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2513.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ярматов Рахимбой Бахрамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Солиева Зуҳра Тохировна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ярашев Комилжон Дехқанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда туризм билан шуғулланишига қизиқишини ривожлантириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг туризм билан шуғулланишга қизиқишини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари спорт туризмини таълим жараёнига аудиториядан ташқари фаолиятларда актив ва пассив туризм компонентлари кўринишида киритиш орқали когнитив қизиқишларига мос равишда методик жиҳатдан бойитиш асосида кенгайтирилган;
талабаларда туризм билан шуғулланишга қизиқишни ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели методологик, ташкилий-технологик компонентларни тайёрлов, ривожлантирувчи ва мотивлаштирувчи натижадорликни таъминловчи босқичларда алгоритмик акс эттириш орқали такомиллаштирилган;
туризмга қизиқишни ривожлантириш жараёни витаген таълим интеграциясига асосланган ҳолда, талабаларнинг онгли ва ихтиёрий фаолиятдаги эҳтиёж ҳамда қизиқишларига йўналтирилган амалий тайёргарлик билан ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методларини комплекс қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг туризм билан шуғулланишга қизиқишини ривожлантириш самарадорлиги жисмоний машғулотларнинг ёшга мос адаптив кетма-кетлиги, юклама параметрларининг оптимал давомийлиги ва индивидуаллаштирилган ташкил этиш механизмларини таъминловчи рақамли-методик таъминот, evidence-based тавсиялар ҳамда амалий имплементация ечимларини ишлаб чиқиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда туризм билан шуғулланишига қизиқишини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
талабаларнинг туризм билан шуғулланишга қизиқишини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари спорт туризмини таълим жараёнига аудиториядан ташқари фаолиятларда актив ва пассив туризм компонентлари кўринишида киритиш орқали когнитив қизиқишларига мос равишда методик жиҳатдан бойитиш асосида кенгайтиришга оид таклифлар “Туризм ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-637 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда туризм билан шуғулланиш қизиқишини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда туризм билан шуғулланишга қизиқишни ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал модели методологик, ташкилий-технологик компонентларни тайёрлов, ривожлантирувчи ва мотивлаштирувчи натижадорликни таъминловчи босқичларда алгоритмик акс эттириш орқали такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан 2022-2025 йилларда бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-103-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда туризм билан шуғулланишга қизиқишни ривожлантиришнинг тузилмавий-функсионал моделини такомиллаштириш йўналишлари аниқлаштирилган;
туризмга қизиқишни ривожлантириш жараёни витаген таълим интеграциясига асосланган ҳолда, талабаларнинг онгли ва ихтиёрий фаолиятдаги эҳтиёж ҳамда қизиқишларига йўналтирилган амалий тайёргарлик билан ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методларини комплекс қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялардан “Болалар учун шийпончали ўйин комплекс” номли саноат намунаси патентини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 02423-рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларида туризмга қизиқишни ривожлантириш жараёни аниқлаштирилган;
талабаларнинг туризм билан шуғулланишга қизиқишини ривожлантириш самарадорлиги жисмоний машғулотларнинг ёшга мос адаптив кетма-кетлиги, юклама параметрларининг оптимал давомийлиги ва индивидуаллаштирилган ташкил этиш механизмларини таъминловчи рақамли-методик таъминот, evidence-based тавсиялар ҳамда амалий имплементация ечимларини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштирилган тавсиялардан “Туризм ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 17-февралдаги 02/01-01-103-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда инновацион воситалар ва рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги оширилга