Каландарова Маликахон Пирназаровнанинг

фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Давлат харидларига оид муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Yu153
Илмий раҳбар: Ш.Н.Рузиназаров, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03.
Расмий оппонентлар: Аминжанова Матлуба Ахмедовна, юридик фанлар доктори, профессор, Синдаров Комил Ойдинович юридик фанлар доктори, профессор, Топилдиев Баҳром Раҳимжонович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ИИВ Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади – давлат харидлари муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишга доир хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибати сифатида реституция қўлланилиши асослантирилган;
коррупсиявий ҳолатларга йўл қўйилган ҳолда тузилган давлат харидлари шартномалари ҳуқуқ-тартибот асосларига зид бўлган битимлар сифатида ҳақиқий эмас деб топилиши асослантирилган;
иштирокчини унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилганлиги муносабати билан харид жараёнларидан четлаштириш унинг ҳуқуқ субектлилигини ва давлат харидлари шартномаси бўйича мажбуриятларни бажара олишини таъминлашнинг обектив зарур шарти эканлиги асослантирилган;
ауксионда битта иштирокчи қатнашган ёки умуман иштирокчилар бўлмаган тақдирда, ауксионни ўтказилмаган деб топиш харид жараёнининг автоматик равишда тугатилишига олиб келмаслиги, балки давлат буюртмачиси учун auksion муддатини узайтириш ёки харидни амалга оширишнинг бошқа усулига ўтиш бўйича муқобил ваколатни юзага келтириши асослантирилган;
танлов ғолиби шартнома тузишдан бош тортган тақдирда унга закалат суммасининг қайтарилмаслиги таъминловчи-жарима функциясини бажариши ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг мустақил чораси сифатида намоён бўлиши асослантирилган;
бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар, шунингдек, уларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик кучга эга бўлиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши ва реституция қўлланилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114-моддаси учинчи қисми, 116-моддаси иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 27-октабрдаги 01/q-08-55-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар битимларни тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилиши оқибатлари билан боғлиқ низоларни ҳал этишни таъминлашга хизмат қилган;
коррупсияга йўл қўйилган ҳолда тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги «Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5177-сон Қарори 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлигининг 2021-йил 14-июлдаги 01-10/5045-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузишда коррупсияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
харид комиссияси ёки давлат харидларининг электрон тизими оператори иштирокчини унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий этилган тақдирда харид тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлаштириши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-апрелдаги ЎРҚ-684-сон «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни 42-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021-йил 8-февралдаги 07/03-01-32-13-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши давлат харидлари иштирокчиларига қўйиладиган талабларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
ауксионда битта иштирокчи қатнашган ёки ҳеч ким иштирок этмаган тақдирда auksion ўтказилмаган деб топилиши ва ғолиб аниқланмаслиги, давлат буюртмачиси эса ауксионни уч иш кунига узайтириши ёки қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон орқали ёхуд энг яхши таклифларни танлаш усулида харидни амалга ошириши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-апрелдаги ЎРҚ-684-сон «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни 55-моддаси биринчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021-йил 8-февралдаги 07/03-01-32-13-сонли далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши давлат харидлари соҳасидаги савдо тартиб-таомилларини ўтказиш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
танлаш натижаларини расмийлаштиришда ғолиб шартнома тузишдан бош тортган тақдирда унга закалат суммаси қайтарилмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-апрелдаги ЎРҚ-684-сон «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни 63-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021-йил 8-февралдаги 07/03-01-32-13-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф давлат харидлари ғолибининг танлаш натижаларини расмийлаштириш тартибини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджет ассигнованиялари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016-йил 23-декабрдаги 306-сон «Қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда хўжалик судлари томонидан қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши бюджет ташкилотлари иштирокидаги шартномалардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда суд амалиётининг бир хиллигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish