Бобоев Л Кадрхужа Джураходжаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Автомобил саноати корхоналарида бренд стратегиясидан фойдаланиш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбари: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмоилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, проф. в.б., Жумаев Олимжон Садуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент в.б.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Автомобил саноати корхоналарида бренд стратегиясидан фойдаланишни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    миллий автомобил брендларининг халқаро бозорда самарали позициялашни таъминлашда мулкчилик, жойлашув ва ички интеграция устунликларига таянадиган стратегик бренд бошқаруви даражасини инновацион-технологик трансфер, рақамли экотизим интеграцияси ва локал кооперация тизимларининг ўзаро боғланган стратегик дастаклари асосида трансформация қилиш таклифи;
Ўзбекистон автомобил бозорида истеъмолчиларнинг маҳаллий брендларни харид қилиш ниятига нарх омилининг юқори, бренд имижи ва ижтимоий таъсир, сотувдан кейинги хизматларнинг ўрта таъсир даражаларида (SEM моделининг “стандардизед path coefficient” (β) қийматлари бўйича мезонлар: β ≥ 0.50 - юқори, 0.30 ≤ β < 0.50 - ўртача таъсир, 0.10≤β<0.30-паст таъсир, β < 0.10 - аҳамиятсиз таъсир) истеъмолчиларнинг бренддан хабардорлик ҳолатига кўра, турли сегмент хусусиятларига мос келувчи маркетинг стратегияларидан фойдаланиш таклифи асосланган;
автомобил саноати корхоналарининг стратегик бренд менежмент тизимида рақамли бренд менежменти, яшил брендинг ва интеграциялашган бренд тажрибаси ёндашувларини ягона доирада бирлаштирувчи корпоратив бренд бошқарувини институционал ташкил этиш, рақамли маркетинг экотизимини жорий этиш, экомаркетинг ва барқарор бренд стратегиясини шакллантириш, интеграциялашган бренд тажрибаси марказларини ташкил этиш, минтақавий дифференсиация бренд стратегиясини амалга ошириш ҳамда инновацион маркетинг дастакларини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон автомобил бозорига интеграция қилинаётган хорижий автомобил брендларини бренд менежмент тизими архитектураси маҳаллий бозорлар учун ўзига хос тасдиқларини (идентларини) яратиш, рақамли маркетинг экотизимини қуриш, интеграциялашган бренд тажрибасидан фойдаланишга қаратилган ёндашуви асосланган;
Ўзбекистонда стратегик бренд менежмент стратегиялари асосида бренд идентификациясини шакллантириш, халқаро сифат сертификацияси ва стандартлаштиришни жорий этиш, экспорт бозорларини диверсификация қилиш, рақамли маркетинг тизимини шакллантириш ва экспортга йўналтирилган экомаркетинг тизимларини ривожлантириш асосида автомобил экспортини ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автомобил саноати корхоналарида бренд стратегиясидан фойдаланишни бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий автомобил брендларининг халқаро бозорда самарали позициялашни таъминлашда мулкчилик, жойлашув ва ички интеграция устунликларига таянадиган стратегик бренд бошқаруви даражасини инновацион-технологик трансфер, рақамли экотизим интеграцияси ва локал кооперация тизимларининг ўзаро боғланган стратегик дастаклари асосида трансформация қилиш таклифи “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (УзАуто Акциядорлик жамиятининг 2026-йил 1-майдаги № 20/04-25-0699-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликлар “Ўзавтосаноат” АЖнинг маҳаллий автомобил брендларни халқаро бозорларда самарали илгари суриш ҳамда экспорт йўналишидаги фаолият стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланишга қаратилган.
Ўзбекистон автомобил бозорида истеъмолчиларнинг маҳаллий брендларни харид қилиш ниятига нарх омилининг юқори, бренд имижи ва ижтимоий таъсир, сотувдан кейинги хизматларнинг ўрта таъсир даражаларида (SEM моделининг “standardized path coefficient” (β) қийматлари бўйича мезонлар: β ≥ 0.50 - юқори, 0.30 ≤ β < 0.50 - ўртача таъсир, 0.10≤β<0.30-паст таъсир, β < 0.10 - аҳамиятсиз таъсир) истеъмолчиларнинг бренддан хабардорлик ҳолатига кўра, турли сегмент хусусиятларига мос келувчи маркетинг стратегияларидан фойдаланиш таклифи “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (УзАуто Акциядорлик жамиятининг 2026-йил 1-майдаги № 20/04-25-0699-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган PLS-SEM моделлаштириш натижалари асосида автомобил бозорида мижозларни сегментлаш ва брендни идрок этиш даражасини ошириш бўйича “УзАуто Моторс” АЖ фаолияти учун стратегик тавсиялар ишлаб чиқилди. Натижада, Ўзбекистонда “Чевролет” брендини стратегик позициялаш, дилерлик ва сервис тармоғини, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш тизимини аҳолининг турли сегментлари хусусиятларига мослаштириш, шунингдек рақамли коммуникациялар ва мижозлар билан алоқалар бўйича хизмат турларини кенгайтиришга қаратилган стратегик йўналишларни белгилаб олиш имконияти яратилди;
Автомобил саноати корхоналарининг стратегик бренд менежмент тизимида рақамли бренд менежменти, яшил брендинг ва интеграциялашган бренд тажрибаси ёндашувларини ягона доирада бирлаштирувчи корпоратив бренд бошқарувини институционал ташкил этиш, рақамли маркетинг экотизимини жорий этиш, экомаркетинг ва барқарор бренд стратегиясини шакллантириш, интеграциялашган бренд тажрибаси марказларини ташкил этиш, минтақавий дифференсиация бренд стратегиясини амалга ошириш ҳамда инновацион маркетинг дастакларини жорий этиш таклифи “Ўзавтосаноат” АЖ ва тизим корхоналари фаолиятига жорий этилган (УзАуто Акциядорлик жамиятининг 2026-йил 1-майдаги № 20/04-25-0699-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлардан автомобил саноат корхоналари истиқболда брендинг фаолиятларини ривожлантиришнинг маркетинг воситаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича стратегик мақсадлар белгилаб олинган.
Ўзбекистон автомобил бозорига интеграция қилинаётган хорижий автомобил брендларини бренд менежмент тизими архитектураси маҳаллий бозорлар учун ўзига хос тасдиқларини (идентларини) яратиш, рақамли маркетинг экотизимини қуриш, интеграциялашган бренд тажрибасидан фойдаланишга қаратилган ёндашлардан “УзАуто Моторс” АЖ фаолиятида фойдаланилган (УзАуто Акциядорлик жамиятининг 2026-йил 1-майдаги № 20/04-25-0699-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “Чевролет” брендининг идентификацияси, рақамли маркетинг стратегиялари қайта ишлаб чиқилган. Натижада “Чевролет” брендининг Ўзбекистондаги бозор позициясини йиллик ўртача 15 фоиздан ошириш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлаш асосланган.
Ўзбекистонда стратегик бренд менежмент стратегиялари асосида бренд идентификациясини шакллантириш, халқаро сифат сертификацияси ва стандартлаштиришни жорий этиш, экспорт бозорларини диверсификация қилиш, рақамли маркетинг тизимини шакллантириш ва экспортга йўналтирилган экомаркетинг тизимларини ривожлантириш асосида автомобил экспортини ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари “Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган. Мазкур прогноз параметрларидан фойдаланиш асосида “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан 2030-йилга қадар экспортни диверсификация қилиш орқали қўшимча экспорт бозорларини шакллантиришга қаратилган мақсадли чоратадбирларни белгилашда фойдаланилди (УзАуто Акциядорлик жамиятининг 2026-йил 1-майдаги № 20/04-25-0699-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрларидан фойдаланиш асосида “УзАуто Моторс” Акциядорлик жамиятининг 2030-йилда экспортни диверсификация қилиш орқали 40,5 млн АҚШ доллари инвестиция ҳисобига 2,4 млрд АҚШ доллари қўшимча экспорт бозорини шакллантириш бўйича мақсадли чора тадбирлар белгилашда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish