Ахметова Салима Сейтовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биологик активлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3805.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанова Рисолат Баходировна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади биοлοгик активлар ҳисοби ва аудитини такοмиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан ибοрат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бозор нарх категориялари, маҳсулдорлик ва кутилаётган иқтисодий фойда кўрсаткичларини биологик трансформация жараёнида ҳаққоний қийматда ҳисобга олиш юзасидан биологик активлар ҳаққоний қийматини аниқлаш методологиясини қўллашни назарда тутадиган кўп омилли баҳолаш моделини қўллаш асосланган;
қишлоқ хўжалик тармоғида биологик активларга оид зарурий, шаффоф ахборотларни шакллантириш мақсадида 0180-«Узоқ муддатли биологик активлар», 0181-«Ўсимликлар»,
0182-«Ҳайвонлар»,  2600-«Жорий биологик активлар», 2610-«Ўстиришдаги ҳайвонлар» ва
2620-«Боқувдаги ҳайвонлар» счётларини киритиш таклиф қилинган;
қишлоқ хўжалик корхоналарида даромад ва харажатларни тўғрисидаги маълумотларни тўғри шакллантириш мақсадида 9071-«Биологик активларни дастлабки тан олишдан даромадлар»,
9072-«Биологик активларнинг адолатли қиймати ўзгаришидан сотиш харажатларини чегирган ҳолдаги фойда», 9171-«Биологик активлар харажатлари» 9172-«Биологик активларнинг адолатли қиймати ўзгаришидан сотиш харажатларини чегирган ҳолдаги зарарлар» счётларидан фойдаланиш асосланган;
биологик активлар ҳаракати, уларнинг қийматининг ўзгариши ва шу билан бир қаторда мазкур активлар юзасидан ички назорат тизими самарали ташкил қилиш, аудиторлик далилларининг мувофиқлигини ва етарли бўлишини таъминлаш, аудиторлик рискларини мақбул даражага пасайтириш мақсадида аудиторлик кўрсаткичлари ва ички назорат тизимини оптималлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Биологик активлар ҳисοби ва аудитини такοмиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асοсида:
бозор нархлари, биологик трансформация даражаси, маҳсулдорлик кўрсаткичлари ва кутилаётган иқтисодий манфаатлар интеграциялашган ҳолда ҳисобга олинадиган, биологик активларни ҳаққоний қийматда баҳолашнинг кўп омилли модели ишлаб чиқилган ва илмий жиҳатдан асосланган таклифи Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тοмοнидан амалиётга жοрий этилган (Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги 03/23-3/1-05/2348-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жοрий этилиши натижасида, биологик активларни баҳолаш модели асосида уларнинг ҳаққоний қийматини ҳисоблаш аниқлиги оширилган ва баҳолашнинг ишончлилиги таъминланган;
биологик активлар ҳисоби бўйича тезкор ва аналитик ахборотларни шакллантириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисоб сиёсатига 0180 - “Узоқ муддатли биологик активлар”, 0181 - “Ўсимликлар”, 0182 - “Ҳайвонлар”, 2600 - “Жорий биологик активлар”, 2610 - “Ўстиришдаги ҳайвонлар” ва 2620 - “Бўрдоқидаги ҳайвонлар” ишчи ҳисобварақларни киритиш ҳамда улар бўйича аналитик ҳисоб юритиш тартиби таклифи Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тοмοнидан амалиётга жοрий этилган (Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги  03/23-3/1-05/2348-сοн маълумοтнοмаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, янги ишчи ҳисобварақларни қўллаш асосида биологик активлар бўйича тезкор ва аналитик ҳисоб юритиш самарадорлиги оширилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарида биологик активлар билан боғлиқ харажатлар, даромадлар ҳамда ҳаққоний қиймат ўзгаришлари тўғрисида аниқ ва ишончли ҳисоб ахборотларини шакллантириш мақсадида 9071 - “Биологик активларни кирим қилишда тан олинадиган даромадлар”, 9072 - “Биологик активларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматининг ўзгаришидан фойда”, 9171 - “Биологик активлар бўйича харажатлар” ва 9172 - “Биологик активларнинг сотиш харажатлари чегирилган ҳаққоний қийматининг ўзгаришидан зарар” ишчи ҳисобварақларини ҳисоб сиёсатига киритиш таклифи Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тοмοнидан амалиётга жοрий этилган (Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги  03/23-3/1-05/2348-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, даромад, харажат ва қиймат ўзгаришларини акс эттирувчи ҳисобварақларни жорий этиш асосида молиявий ахборотларнинг аниқлиги ва шаффофлиги кучайтирилган;
биологик активларнинг мавжудлиги, ҳаракати, қиймат ўзгариши ҳамда улардан олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устидан мониторингни кучайтиришга хизмат қилувчи ва молиявий ҳисобот ахборотларининг ишончлилигини оширишга қаратилган ички назорат индикаторлари тизимини қўллаш таклифи Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тοмοнидан амалиётга жοрий этилган (Ўзбекистοн Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 16-апрелдаги  03/23-3/1-05/2348-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жοрий қилиниши натижасида, ички назорат индикаторлари тизимини қўллаш асосида биологик активлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳаракати устидан мониторинг самарадорлиги ҳамда молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish