Саидов Шарофиддин Абдуғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, “12.00.14 – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б 2025.1.PhD/Yu1867.
Илмий маслаҳатчи: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети DSc. 25/2025.27.12.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: Чориев Мурод Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор; Шарипов Санжар Собирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат-хусусий шериклик асосида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган хулоса, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“давлат-хусусий шериклик” тушунчасига “давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги” мазмунида муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида мавжуд ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга, тиклашга, ундан фойдаланишга, уни сақлашга кўмаклашиш, хусусий секторнинг молиявий маблағларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликнинг институционал-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий этиш кабиларни белгилаш зарурати асослаб берилган;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг давлат шеригини “қонунчиликка ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича хусусий шерик айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида юзага келган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш зарурати асослаб берилган;
тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ “давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда” тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкинлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат-хусусий шериклик асосида жамоат хавфсизлигини таъминлашни ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“давлат-хусусий шериклик” тушунчасига “давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги” мазмунида берилган муаллифлик таърифидан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-январдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги ЎРҚ-669-сон Қонуннинг 2-моддаси 2-банди (“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасини иккинчи хатбошиси)ни шакллантиришда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 10-февралдаги 3/dn-20-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши “давлат-хусусий шериклик” тушунчаси доирасини белгилаб беришга хизмат қилган;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида мавжуд ижтимоий инфратузилмани шакллантиришга, тиклашга, ундан фойдаланишга, уни сақлашга кўмаклашиш, хусусий секторнинг молиявий маблағларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликнинг институционал-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун илмий тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий этиш” кабиларни белгилаш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 10-февралдаги 3/dn-20-сон далолатномаси) Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши давлат-хусусий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб беришга хизмат қилган;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг давлат шеригини “қонунчиликка ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича хусусий шерик айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида юзага келган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш” билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-январдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги ЎРҚ-669-сон Қонуннинг 2-моддаси 7-банди (“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунининг 14-моддаси 4-5-хатбошилари) шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 10-февралдаги 3/dn-20-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши давлат шеригини ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беришга хизмат қилган;
тарафлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ “давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда” тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкинлигини белгилаш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 22-январдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги ЎРҚ-669-сон Қонуннинг 2-моддаси 14-банди (“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасини 2-хатбоши)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 10-февралдаги 3/dn-20-сон далолатномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши давлат шеригининг қарорига мувофиқ давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкинлигини белгилаб беришга хизмат қилган.