Умарова Шахноза Келдиёр қизи

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Корхоналарда молиявий фаолият ҳисобини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt4520.
Илмий раҳбар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/2025.27.12.I.27.01
Расмий оппонентлар: Боронов Бобур Фарходович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Мисиров Камолиддин Мамасабирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда молиявий фаолиятга доир операциялар, хусусан, қарз маблағлари, банк кредитлари, ҳисобланган ва тўланган фоизлар, дивидендлар, валюта курс фарқлари, молиявий ижара мажбуриятлари ҳамда молиявий фаолият натижалари ҳисобини такомиллаштириш, уларни молиявий ҳисоботда шаффоф ва ишончли акс эттириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат:
корхоналар молиявий фаолияти ҳисобини ташкил этишнинг консептуал модели миллий ва халқаро ҳисоб ёндашувларини қиёсий таҳлил қилиш, молиявий фаолиятни операцион ва инвестицион фаолиятдан ажратиш, шунингдек молиявий операцияларни молиялаштириш манбаи, мажбурият муддати, валюта белгиси, риск даражаси ва молиявий натижага таъсири бўйича таснифлаш, тан олиш, баҳолаш, ҳисобда акс эттириш ва ҳисоботда очиб бериш мезонларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
молиявий фаолият бўйича баҳоланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида обект сифатида акс эттириш механизми 6850 - “Молиявий фаолият бўйича баҳоланган мажбуриятлар” ишчи счотини жорий этиш, ушбу мажбуриятларни молиялаштириш манбалари, валюта турлари, рисклар ва қоплаш муддатлари кесимида аналитик юритиш ҳамда уларни тан олиш, баҳолаш, қайта баҳолаш, камайтириш ва ҳисоботда очиб беришнинг босқичма-босқич алгоритмини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
валюта курслари ўзгаришидан юзага келадиган даромад ва зарарларни ҳисобга олиш тартиби уларнинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолият турларига тегишлилигини аниқлаш, ижобий ва салбий курс фарқларини фаолиятлар кесимида алоҳида акс эттириш ҳамда 9391, 9431, 9541, 9621, 9542 ва 9622-сонли махсус ишчи счотларни қўллаш орқали молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот шаффофлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
корхоналар молиявий фаолияти натижаларини ҳисоб ва ҳисоботларда уйғун акс эттиришга қаратилган ички бошқарув ҳисоботлари тизими молиялаштириш манбалари, мажбуриятлар ҳаракати, қарз юки динамикаси, пул оқимлари ва хусусий капитал ўзгаришлари бўйича таҳлилий ахборотни шакллантириш ҳамда бухгалтерия баланси, пул оқимлари ва хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботлар ўртасидаги ахборот боғлиқлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда молиявий фаолият ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхоналар молиявий фаолияти ҳисобини ташкил этишнинг консептуал модели миллий ва халқаро ҳисоб ёндашувларини қиёсий таҳлил қилиш, молиявий фаолиятни операцион ва инвестицион фаолиятдан ажратиш, шунингдек молиявий операцияларни молиялаштириш манбаи, мажбурият муддати, валюта белгиси, риск даражаси ва молиявий натижага таъсири бўйича таснифлаш, тан олиш, баҳолаш, ҳисобда акс эттириш ва ҳисоботда очиб бериш мезонларини интеграциялаш асосида такомиллаштириш таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ, «Шохруд» АЖ ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 22-майдаги 117/1-05-26-сон, «Шохруд» АЖнинг 2026-йил 16-июндаги 01/33-сон ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг 2026-йил 18-июндаги 171-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида молиявий фаолиятга оид объектларни бухгалтерия ҳисобида тизимли акс эттириш, уларни идентификасиялаш, тан олиш, баҳолаш, тақсимлаш ва молиявий ҳисоботда атрофлича очиқлаш имкони яратилган;
молиявий фаолият бўйича баҳоланган мажбуриятларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида обект сифатида акс эттириш механизмини 6850 - “Молиявий фаолият бўйича баҳоланган мажбуриятлар” ишчи счотини жорий этиш, ушбу мажбуриятларни молиялаштириш манбалари, валюта турлари, рисклар ва қоплаш муддатлари кесимида аналитик юритиш ҳамда уларни тан олиш, баҳолаш, қайта баҳолаш, камайтириш ва ҳисоботда очиб беришнинг босқичма-босқич алгоритмини қўллаш асосида такомиллаштириш таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ, «Шохруд» АЖ ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 22-майдаги 117/1-05-26-сон, «Шохруд» АЖнинг 2026-йил 16-июндаги 01/33-сон ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг 2026-йил 18-июндаги 171-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мажбуриятлар бўйича резервларни ўз вақтида шакллантириш ҳамда халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботларда корхонанинг реал молиявий ҳолати акс эттирилишини таъминлаш орқали ахборотларнинг шаффофлик даражаси оширилган;
валюта курслари ўзгаришидан юзага келадиган даромад ва зарарларни ҳисобга олиш тартиби уларнинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолият турларига тегишлилигини аниқлаш, ижобий ва салбий курс фарқларини фаолиятлар кесимида алоҳида акс эттириш ҳамда 9391, 9431, 9541, 9621, 9542 ва 9622-сонли махсус ишчи счотларни қўллаш орқали молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ахборот шаффофлигини ошириш таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ, «Шохруд» АЖ ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 22-майдаги 117/1-05-26-сон, «Шохруд» АЖнинг 2026-йил 16-июндаги 01/33-сон ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг 2026-йил 18-июндаги 171-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ушбу корхоналарда хорижий валютадаги операциялар бўйича юзага келадиган ижобий ва салбий курс фарқларини фаолият турлари кесимида аниқ чегаралаш таъминланди;
корхоналар молиявий фаолияти натижаларини ҳисоб ва ҳисоботларда уйғун акс эттиришга қаратилган ички бошқарув ҳисоботлари тизимини молиялаштириш манбалари, мажбуриятлар ҳаракати, қарз юки динамикаси, пул оқимлари ва хусусий капитал ўзгаришлари бўйича таҳлилий ахборотни шакллантириш ҳамда бухгалтерия баланси, пул оқимлари ва хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботлар ўртасидаги ахборот боғлиқлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқиш таклифи “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ, «Шохруд» АЖ ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг ҳисоб сиёсатига жорий қилинган (“Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ нинг 2026-йил 22-майдаги 117/1-05-26-сон, «Шохруд» АЖнинг 2026-йил 16-июндаги 01/33-сон ҳамда “Мароқанд нефт базаси” МЧЖнинг 2026-йил 18-июндаги 171-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида корхоналарда молиявий фаолият натижалари, хусусан, жалб қилинган мажбуриятлар, хусусий капитал элементлари ва уларнинг солиқ оқибатларини ҳисоблаш, уларни алоҳида ва корхонанинг умумий молиявий ҳисоботлари кўрсаткичлари билан мувофиқлаштириш ҳамда ишчи жадваллар орқали тезкор назорат қилиш имкони ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish