Орипова Гулираъно Нодировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оъзбекистонда ички савдо ривожланишининг статистик тадқиқи”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4038.
Илмий раҳбар: Сиддиков Алишер Журакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc 03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент, Мамадалиев Одилжон Тоирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг ички савдо статистикасини ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда ички савдонинг статистик ҳисоби чакана савдо ва маиший савдо операцияларини амалга оширувчи жисмоний шахслар ҳамда микросубектлар учун соддалаштирилган рўйхатдан ўтиш ҳамда ягона қисқартирилган солиқ-статистик ҳисобот топшириш орқали норасмий сектор субектларини расмий иқтисодий айланмага жалб қилиш асосида такомиллаштирилган;
ички савдо статистик ҳисоби 7 та блокга гуруҳланган кўрсаткичлар асосида ички савдони рақамлаштириш даражасини 70 баллдан юқори кўрсаткичга эга субектларни “юқори рақамлашган”, 50–70 балл оралиғини “ўртача” ва 50 баллдан пастини “паст рақамлашган” тоифа сифатида баҳолаш тартибини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
мамлакат ички савдоси ҳажмини баҳолаш услубиёти давлат статистика дастурларида алоҳида расмий статистик кўрсаткич сифатида юритилаётган савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ялпи қўшилган қийматини интеграллашган кўрсаткич сифатида қўллаш орқали ички савдонинг қиймат яратишдаги ҳақиқий кўлами ва унинг хизматлар соҳаси билан ўзаро боғлиқ иқтисодий ҳажмини тўлароқ акс эттириш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда ички савдо кўрсаткичларининг келгуси динамикасини аниқлашда вақт қатори услублари, жумладан ARIMA модели асосида 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг ички савдо статистикасини ривожлантириш ва уларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
Ўзбекистонда ички савдонинг статистик ҳисоби чакана савдо ва маиший савдо операцияларини амалга оширувчи жисмоний шахслар ҳамда микросубектлар учун соддалаштирилган рўйхатдан ўтиш ҳамда ягона қисқартирилган солиқ-статистик ҳисобот топшириш орқали норасмий сектор субектларини расмий иқтисодий айланмага жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 07-октабрдаги 06-05-33-11409-сонли маълумотнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички савдода норасмий секторни қисқартиришга қаратилган механизмлар ишлаб чиқилиб, кичик ва ўрта савдогарларни расмийлаштириш, кредит ва солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали ички савдо барқарорлигини таъминлаш йўналишлари белгилаш имкони яратилган;
ички савдо статистик ҳисоби 7 та блокга гуруҳланган кўрсаткичлар асосида ички савдони рақамлаштириш даражасини 70 баллдан юқори кўрсаткичга эга субектларни “юқори рақамлашган”, 50–70 балл оралиғини “ўртача” ва 50 баллдан пастини “паст рақамлашган” тоифа сифатида баҳолаш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 07-октабрдаги 06-05-33-11409-сонли маълумотнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички савдони рақамлаштириш даражасини баҳоловчи кўрсаткичлар тизими жорий этиш орқали ҳар бир ҳудудда рақамли савдо платформалари, онлайн тўлов тизимлари ва электрон контрактлар улуши асосида баҳолаш имкони яратилган;
мамлакат ички савдоси ҳажмини баҳолаш услубиёти давлат статистика дастурларида алоҳида расмий статистик кўрсаткич сифатида юритилаётган савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ялпи қўшилган қийматини интеграллашган кўрсаткич сифатида қўллаш орқали ички савдонинг қиймат яратишдаги ҳақиқий кўлами ва унинг хизматлар соҳаси билан ўзаро боғлиқ иқтисодий ҳажмини тўлароқ акс эттириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 07-октабрдаги 06-05-33-11409-сонли маълумотнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2000–2024 йиллар бўйича ўтказилган кўп омилли регрессия таҳлили натижаларига кўра, аҳоли реал даромадлари, уй хўжаликлари харажатлари ва асосий капиталга инвестициялар савдо ҳажмига ижобий ва сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланган;
Ўзбекистонда ички савдо кўрсаткичларининг келгуси динамикасини аниқлашда вақт қатори услублари, жумладан ARIMA модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 07-октабрдаги 06-05-33-11409-сонли маълумотнома). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларнинг ялпи қўшилган қиймати 2026-2030 йилларда ўртача 11,92 фоизга ошиши кутилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish