Илёсова Дилбар Исмоил қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Аҳоли турмуш даражасини статистик тадқиқ этишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4388.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Миллий Статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Кучаров Аброржон Собиржонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини статистик тадқиқ этишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш ва истиқболларини прогнозлаш юзасидан илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳоли турмуш даражасини комплекс баҳолаш услубиёти аҳоли даромадларининг шаклланиш манбалари, харажатлар таркиби ва истеъмол хусусиятларини акс эттирувчи даражавий, тузилмавий ва динамик кўрсаткичларни жисмоний, маънавий ва ижтимоий истеъмолни қамраб олган блокларга ажратиш ҳамда интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
уй хўжаликлари секторини танланма кузатиш асосида аҳоли турмуш даражасини баҳолаш услуби ҳудудлар кесимида аҳоли турмуш даражасининг “юқори даража” (0,85 ≤ ATDю ≤ 1,0), “ўрта даража” (0,65 ≤ ATDў ≤ 0,84), “паст даража” (ATDп ≤ 0,64) миқдорий чегараларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
аҳоли турмуш даражасини эконометрик ва кўп омилли таҳлил қилиш услуби аҳоли пул даромадлари ва харажатларининг таркибий тузилишини баланс усули асосида ифодаловчи, даромад, истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи 4 компонентли интеграл статистик кўрсаткичлар тизимининг ахборот базаси миллий ҳисоблар ҳамда уй хўжаликлари буджет кузатувлари маълумотлари билан уйғунлаштириш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасига таъсир кўрсатувчи
омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида аҳоли даромадлари динамикасининг 2026-2030-йиллар учун ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли турмуш даражаси, фаровонлиги ва даромадлари табақалашувини баҳолаш жараёнларининг эконометрик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли турмуш даражасини комплекс баҳолаш услубиёти аҳоли даромадларининг шаклланиш манбалари, харажатлар таркиби ва истеъмол хусусиятларини акс эттирувчи даражавий, тузилмавий ва динамик кўрсаткичларни жисмоний, маънавий ва ижтимоий истеъмолни қамраб олган блокларга ажратиш ҳамда интеграциялаш орқали такомиллаштирилш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 06/02/12-517-сонли маълумотномаси).Ушбу янгиликни амалиётга жорий қилиниши мамлакатимизда даромад ва фаровонлик ҳамда истеъмол кўрсаткичларини комплекс статистик таҳлил қилиш имкониятларини оширган;
уй хўжаликлари секторини танланма кузатиш асосида аҳоли турмуш даражасини баҳолаш услуби ҳудудлар кесимида аҳоли турмуш даражасининг “юқори даража” (0,85 ≤ ATDю ≤ 1,0), “ўрта даража” (0,65 ≤ ATDў ≤ 0,84), “паст даража” (ATDп ≤ 0,64) миқдорий чегараларини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 06/02/12-517-сонли маълумотномаси). Мазкур янгиликни амалиётига жорий қилиниши натижасида ижтимоий статистиканинг ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва кўп омилли таҳлил қилиш имкониятлари оширган;
аҳоли турмуш даражасини эконометрик ва кўп омилли таҳлил қилиш услуби аҳоли пул даромадлари ва харажатларининг таркибий тузилишини баланс усули асосида ифодаловчи, даромад, истеъмол ва жамғарма ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттирувчи 4 компонентли интеграл статистик кўрсаткичлар тизимининг ахборот базаси миллий ҳисоблар ҳамда уй хўжаликлари буджет кузатувлари маълумотлари билан уйғунлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 06/02/12-517-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши уй хўжалиги сектори доирасида олинадиган ахборотларнинг ҳаққонийлиги, шаффофлиги, холислиги ҳамда қиёсий таққослаш имкониятларини кенгайтирган;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида аҳоли даромадлари динамикасининг 2026-2030-йиллар учун ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси аҳолиси даромадларини истиқболдаги ҳолатини баҳолаш мақсадида ўрта муддатли (2026-2030-йиллар) прогнозлар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги 06/02/12-517-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий қилиниши истиқболдаги аҳоли даромадларининг йўналишларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish