Мамирова Марҳабо Нормахаматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ортиқча тана вазни билан боғлиқ бўлган нефропатиялар, тарқалганлиги ва ташхисотнинг клиник-лаборатор жиҳатлари” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4480.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02.
Расмий оппонентлар: Бадриддинова Матлуба Нажмидддиновна, тиббиёт фанлари доктори, дотсент; Абдуллаев Шерзод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Беларус Республикаси Витебск давлат Халқлар дўстлиги ордени тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ортиқча тана вазни ва семизлик билан оғриган беморларда сурункали буйрак касаллигининг тарқалганлиги, клиник-лаборатор хусусиятларини ўрганиш, эрта ташхисот биомаркерларини баҳолаш асосида нефропатияни олдини олишнинг клиник-лаборатор алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ортиқча тана вазни ва семизлик мавжуд беморларда буйракнинг гломеруляр ва тубулоинтерститсиал шикастланиши комплекс баҳоланиб, тана вазни индекси ортиши билан нефропатиянинг намоён бўлишидан олдин субклиник ўзгаришлар шаклланиши асосланган;
тана вазни индекси, виссерал семизлик индекси ва адипонектин кўрсаткичларининг буйрак функцияси билан ўзаро боғлиқлиги асосланиб, виссерал семизликнинг кучайиши буйрак коптокчалари филтрасия тезлигининг пасайиши, албуминурия ҳамда KIM-1 даражасининг ошиши билан, адипонектин миқдорининг камайиши эса буйрак функциясининг ёмонлашиши билан боғлиқ эканлиги исботланган;
кўп омилли regression таҳлил натижаларига кўра KIM-1, виссерал семизлик индекси, адипонектин, сийдик кислотаси ва тана вазни индекси семизлик билан боғлиқ нефропатия ривожланишининг мустақил предикторлари сифатида баҳоланиб, KIM-1 ва виссерал семизлик индекси юқори диагностик аҳамиятга эга кўрсаткичлар эканлиги асосланган;
ортиқча тана вазни билан боғлиқ нефропатияни эрта аниқлаш учун семизликнинг антропометрик, метаболик ва нефрологик кўрсаткичларини ягона диагностик тизимга бирлаштирилган нефропатия ривожланиш хавфини комплекс баҳолаш имконини берувчи OIN-index интеграл диагностик индекси ва профилактика алгоритми ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ортиқча тана вазни билан боғлиқ бўлган нефропатиялар, тарқалганлиги ва ташхисотнинг клиник-лаборатор жиҳатлари” мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича:
Биринчи илмий янгилик. Ортиқча тана вазни ва семизлик мавжуд беморларда буйракнинг гломеруляр ва тубулоинтерститсиал шикастланиши комплекс баҳоланиб, тана вазни индекси ортиши билан нефропатиянинг намоён бўлишидан олдин субклиник ўзгаришлар шаклланиши асосланганлиги бўйича “Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини патогенетик ташхислаш маркерлари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 30 январдаги 25-m/024 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш мақсадида лаборатор усуллар ёрдамида эрта баҳолаш имконини яратган. Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини ва эрта ташхислашнинг такомиллаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (06.03.2025 й; № 659-2-208-TB/2025); Навоий шаҳар ҳокимлиги тиббиёт бирлашмаси буйича буйрук (3.03.2025; № 350-5-79-DOP/2025) клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23-сон хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: ортиқча тана вазни ва семизлик билан оғриган беморларда буйрак шикастланишининг гломеруляр ва тубулоинтерститсиал компонентларини комплекс баҳолаш асосида буйрак шикастланишининг субклиник кечиши эрта аниқланиб, мақсадли лаборатор маркерлардан фойдаланиш орқали нефропатияни клиник белгилари намоён бўлишидан олдин аниқлаш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: нефропатиянинг субклиник босқичида буйрак шикастланишини эрта аниқлаш орқали қимматбаҳо инструментал текширувлар ва стасионар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш, касалликнинг оғир босқичларига ўтишини олдини олиш ҳамда даволаш харажатларини оптималлаштириш имкони яратилган. Дастлабки иқтисодий моделга кўра, қўшимча ташхисот харажатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир бемор учун бир йил давомида 512 000 сўм миқдорида иқтисодий самара олиниши мумкин. Хулоса. Семизлик билан боғлиқ нефропатияни эрта аниқлаш беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини сақлаш, буйрак етишмовчилигининг оғир босқичларига ўтишни кечиктириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтириш имконини беради.
Иккинчи илмий янгилик. Тана вазни индекси, виссерал семизлик индекси ва адипонектин кўрсаткичларининг буйрак функцияси билан ўзаро боғлиқлиги асосланиб, виссерал семизликнинг кучайиши буйрак коптокчалари филтрасия тезлигининг пасайиши, албуминурия ҳамда KIM-1 даражасининг ошиши билан, адипонектин миқдорининг камайиши эса буйрак функциясининг ёмонлашиши билан боғлиқ эканлиги исботланганлиги бўйича “Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини патогенетик ташхислаш маркерлари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 30 январдаги 25-m/024 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш мақсадида лаборатор усуллар ёрдамида эрта баҳолаш имконини яратган. Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини ва эрта ташхислашнинг такомиллаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (06.03.2025 й; № 659-2-208-TB/2025); Навоий шаҳар ҳокимлиги тиббиёт бирлашмаси буйича буйрук (3.03.2025; № 350-5-79-DOP/2025) клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23-сон хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари семизлик билан боғлиқ буйрак шикастланишини эрта аниқлаш ва хавф гуруҳини шакллантириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: VAI ва адипонектинни буйрак функциясини баҳоловчи анъанавий кўрсаткичлар билан биргаликда қўллаш орқали нефропатиянинг эрта босқичларида хавфни баҳолаш, асоратларнинг олдини олиш ва кейинги босқичларда талаб этиладиган қимматбаҳо даволаш усулларига эҳтиёжни камайтириш имкони яратилган. Иқтисодий ҳисоб-китобга кўра, адипонектин таҳлили харажатларини ҳисобга олган ҳолда, асоссиз такрорий текширувлар ва қўшимча мурожаатлар қисқариши ҳисобига ҳар бир бемор учун бир йилда 170 000 сўм миқдорида иқтисодий самара олинади. Хулоса. VAI ва адипонектин кўрсаткичларини буйракнинг функсионал ва лаборатор маркерлари билан комплекс баҳолаш семизлик билан боғлиқ нефропатияни эрта аниқлаш ва профилактик чораларни ўз вақтида белгилашнинг иқтисодий жиҳатдан мақбул усули ҳисобланади.
Учинчи илмий янгилик. Кўп омилли regression таҳлил натижаларига кўра KIM-1, виссерал семизлик индекси, адипонектин, сийдик кислотаси ва тана вазни индекси семизлик билан боғлиқ нефропатия ривожланишининг мустақил предикторлари сифатида баҳоланиб, KIM-1 ва виссерал семизлик индекси юқори диагностик аҳамиятга эга кўрсаткичлар эканлиги асосланганлиги бўйича “Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини патогенетик ташхислаш маркерлари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 30 январдаги 25-m/024 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш мақсадида лаборатор усуллар ёрдамида эрта баҳолаш имконини яратган. Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини ва эрта ташхислашнинг такомиллаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (06.03.2025 й; № 659-2-208-TB/2025); Навоий шаҳар ҳокимлиги тиббиёт бирлашмаси буйича буйрук (3.03.2025; № 350-5-79-DOP/2025) клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23-сон хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: кўп омилли regression таҳлил асосида нефропатия хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш, уларни диспансер кузатувига олиш ва нефропатия ривожланишининг олдини олишга қаратилган индивидуал профилактик чораларни белгилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги нефропатия ривожланишининг мустақил предикторларини эрта аниқлаш орқали юқори хавфли беморларда текширув ва профилактик тадбирларни мақсадли ташкил этиш, асоратлар ривожланиши ва стасионар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш имкони яратилган. Хулоса. KIM-1 ва ВАИнинг юқори диагностик аҳамиятидан фойдаланиш семизлик билан боғлиқ нефропатия хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш, уларни мақсадли кузатиш ва қиммат даволаш босқичларига ўтиш эҳтимолини камайтириш имконини беради.
Тўртинчи илмий янгилик. Ортиқча тана вазни билан боғлиқ нефропатияни эрта аниқлаш учун семизликнинг антропометрик, метаболик ва нефрологик кўрсаткичларини ягона диагностик тизимга бирлаштирилган нефропатия ривожланиш хавфини комплекс баҳолаш имконини берувчи OIN-index интеграл диагностик индекси ва профилактика алгоритми ишлаб чиқилганлиги бўйича “Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини патогенетик ташхислаш маркерлари” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг кенгашининг 2025 йил 30 январдаги 25-m/024 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллигини эрта ташхислаш мақсадида лаборатор усуллар ёрдамида эрта баҳолаш имконини яратган. Ортиқча тана вазни мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишини ва эрта ташхислашнинг такомиллаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (06.03.2025 й; № 659-2-208-TB/2025); Навоий шаҳар ҳокимлиги тиббиёт бирлашмаси буйича буйрук (3.03.2025; № 350-5-79-DOP/2025) клиник амалиётига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23-сон хулосаси олинган). Ижтимоий самарадорлиги: OIN-index шифокор учун қарор қабул қилишни соддалаштириш, хавф даражасига кўра беморларни гуруҳлаш ва профилактик ҳамда диагностик чораларни индивидуаллаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: нефропатия ривожланишининг мустақил предикторларини эрта аниқлаш орқали юқори хавфли беморларда текширув ва профилактик тадбирларни мақсадли ташкил этиш, асоратлар ривожланиши ва стасионар даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтириш имкони яратилган. Стационар даволаш ҳамда қўшимча текширувларга эҳтиёжнинг камайиши шарти билан бир бемор учун бир йил давомида 544 000 сўм миқдорида эҳтимолий иқтисодий самарадорликка эга. Хулоса. OIN-index интеграл диагностик индекси ва профилактика алгоритмини амалиётга жорий этиш семизлик билан боғлиқ нефропатияни эрта аниқлаш, юқори хавфли беморларни мақсадли кузатиш, касаллик прогрессиясини олдини олиш ва соғлиқни сақлаш тизимида харажат-самарадорлик нисбатини яхшилаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish