Тохиров Ойбек Собир ўғлининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик даври ўзбек драмаларининг саҳналаштирилишида лингвотрансформацион жараёнлар тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6019.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Иброҳим Жураевич, филология фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Фарход Каримович, филология фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мустақиллик даври драмаларининг (Усмон Азимнинг “Тонг отган томонларда”, “Кундузсиз кечалар”, Эркин Хушвақтовнинг “Чимилдиқ”, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Тошкентга саёҳат”, Иззат Султоннинг “Имон” ва Исажон Султоннинг “Биринчи қалдирғоч” драмалари) саҳналаштирилишида лингвотрансформацион жараёнларни аниқлаш ва уларнинг лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақиллик даврида яратилган драматик асарларнинг саҳналаштирилиши жараёнида юзага келадиган тил ўзгаришлари илк бор тизимли ва атрофлича тарзда тадқиқ этилди, уларнинг лингвотрансформацион табиати очиб берилган ҳамда мазкур ўзгаришларнинг прагматик ва лингвопоетик хусусиятлари илмий жиҳатдан асосланган;
драматик матнни саҳнага мослаш жараёнида кузатиладиган фонетик-фонологик ва лексик-семантик трансформациялар таҳлил қилинди, уларнинг юзага келиш омиллари, семиотик табиати ва томошабин онгига таъсир этиш механизмлари очиб берилган;
саҳналаштириш жараёнида морфологик ва синтактик sathlarda содир бўладиган ўзгаришлар илмий жиҳатдан таснифланди ва тизимлаштирилди, уларнинг драматик нутқ структурасидаги ўрни ҳамда трансформацион қонуниятлари аниқ мисоллар таҳлили асосида далилланган;
драматик асар таркибидаги монолог, диалог ва муаллиф нутқининг саҳнав талқинидаги трансформацион хусусиятлари илк бор комплекс ёндашув асосида ўрганилди, мазкур нутқ шаклларининг функсионал-прагматик қайта шаклланиш механизмлари ва уларнинг эстетик-таъсирчанлик даражаси илмий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик даври ўзбек драмаларининг саҳналаштирилишида лингвотрансформацион жараёнлар тадқиқи юзасидан олинган натижалардан Қўқон давлат университетининг 2023-2024-йилларга мўлжалланган “2023 KA 171 Mobility Higher Education students (Erasmus+)” номли грант лойиҳасида самарали фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 21-январидаги 16-сон маълумотнома). Натижада мазкур лойиҳада назарда тутилган вазифаларни ёритишда тадқиқот иши зарур материал вазифасини ўтаган;
Лингвотрансформацион жараёнларнинг турли саҳна асарларидаги кўринишлари тадқиқидан олинган натижалардан Самарқанд давлат педагогика институтида 60111400 – Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши ўқув режасидаги танлов фанлар рўйхати ҳамда фан мавзуларини шакллантириш жараёнларида амалиётга жорий этилди (Самарқанд давлат педагогика институтининг 2026-йил 4-февралдаги 09-06/364-сон маълумотномаси). Натижада танлов фанлари мазмунини замановий мавзулар асосида такомиллаштириш орқали бўлажак мутахасисларда йўналишга оид билим, малака ва кўникмаларни кенгайишига эришилган;
“Ўзбекистон” телеканали томонидан 2025-йил давомида эфирга узатилган “Ассалом, Ўзбекистон” кўрсатуви ссенарийларини таёрлашда (ЎзМТРК “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 17-декабрдаги 05-09-2040-сонли маълумотнома), 2025-йилнинг 16-декабрида “Маданият ва Маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Бормисиз, Омонмисиз” кўрсатувида (ЎзМТРК “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-декабрдаги 15-20/958-сонли маълумотнома), 2025-йил давомида “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилган “Ёшлар оқшоми”, “Микрафон ёшларда” ҳамда бир қатор кўрсатувларнинг ссенарийларини таёрлашда фойдаланилган. (“Ёшлар” ижодий бирлашмаси АЖ нинг 2025-йил 16-декабрдаги 14-01-176-сонли маълумотнома). Натижада мазкур кўрсатувлар мазмуни назарий маълумотлар билан бойиган.