Гаффоров Хасан Шуҳратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нутқий гендер стереотиплар ҳамда уларнинг зиддиятли вазиятларда намоён бўлиши” 10.00.11–Амалий ва компютер лингвистикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2DSc/Fil1037.
Илмий маслаҳатчи: Турниязова Шахноза Нематовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Муҳамедова Саодат Худайбердиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳакимов Муҳаммаджон Хўжахолович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг шаклланиши ва ифодаланишини, уларнинг аёллар ва эркакларнинг нутқидаги фарқлари ҳамда амалга оширадиган вазифалари, шунингдек, уларнинг мулоқот жараёнига таъсир кўрсатишини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг намоён бўлиш жараёни тилшунослик ва гендер тадқиқотларининг янги ёндашувлари асосида далилланган;
нутқий гендер стереотипларнинг шаклланиши ва ифодалари жамиятдаги ижтимоий ва маданий омиллар билан қандай боғланганлиги очиб берилган;
зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг турлари аниқланган ва уларнинг тилшунослик нуқтайи назаридан гуруҳланиши исботланган;
зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг тил ва нутқдаги ижтимоий функциялари аниқланган ва уларнинг жамиятдаги гендер ролларига таъсири очиб берилган;
зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг тилшунослик нуқтайи назаридан турли ижтимоий гуруҳлар ва маданиятлар ўртасидаги фарқланиши далилланган;
аёллар ва эркаклар нутқидаги хусусиятлар солиштирилиб, зиддиятли вазиятларда гендер стереотипларнинг қандай фарқланиб ифодаланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқий гендер стереотиплар ҳамда уларнинг зиддиятли вазиятларда намоён бўлишини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилган:
гендер тилшунослиги борасида олиб борилган тадқиқотларнинг назарий тамойиллари таъсири, нутқий гендер стереотиплар тушунчаси, зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг намоён бўлиши жараёнини тилшунослик ва гендер тадқиқотларининг янги ёндашувлари асосида далилланиши, аёл ва эркак консептининг халқ оғзаки ижодида ҳамда фолклоршунослик намуналарида акс этиш тадрижи ҳамда ривожланиш босқичлари, гендер консептининг лингвомаданий хусусиятларига доир қарашларига боғлиқ илмий хулосаларидан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-F1-OO5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 20-майдаги 289/1-сон маълумотномаси). Натижада зиддиятли вазиятлар дискурсларида қўлланилувчи гендер хусусиятли айрим бирликларнинг ўзига хосликлари очиб берилган;
нутқий гендер стереотипларнинг лингвистик табиатини таҳлил қилиш орқали уларнинг жамиятдаги гендер ролларига таъсири, зиддиятли нутқий вазиятларда гендер стереотипларнинг актуализация қилиниши, уларнинг диалогик нутқдаги семантик ва прагматик шакллари, нутқий зиддиятларда кузатиладиган гендерга хос тил воситаларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий-назарий натижалар ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-апрелдаги 167-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа олиб борилган тадқиқотларнинг таҳлил қисмида нутқдаги гендер фарқлар ҳамда уларнинг зиддиятли вазиятлардаги намоён қиладиган хусусиятлари ҳақидаги хулосаларнинг мукаммаллашувига эришилган;
зиддиятли дискурсларда эркак ва аёл нутқининг стратегик фарқланиши прагматик маркерларини аниқланиши ва далилланиши, ижтимоий ва маданий контекстга боғлиқ зиддиятли вазиятларда гендер стереотипларнинг кучайиши ёки нейтраллашуви, мулоқот жараёнида нутқий устунликка эришиш, қарши томонни чеклаш ёки муросага чақиришга зиддиятли вазиятлар дискурсини моделлаштириш бўйича олинган илмий-назарий натижалар ишидан 2021 – 2024-йилларда “Мусиқа ва санъат муассасалари учун “Болалар рақси” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги F3-202003161-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-франсузча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат Хореография Академиясининг 2026-йил 6-январдаги 1/04-06-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа олиб борилган тадқиқотларнинг таҳлил қисмида мулоқот жараёнида нутқий устунликка эришиш, қарши томонни чеклаш ёки муросага чақиришга қаратилган гендерга хос коммуникатив тактикалар ҳақидаги хулосаларнинг мукаммаллашувига эришилган;
зиддиятли вазиятларда нутқий гендер стереотипларнинг намоён бўлишига оид илмий хулосалардан, турли ижтимоий гуруҳлар ва маданиятлар ўртасидаги фарқланишнинг гендер стереотиплар орқали далилланиши, зиддиятли вазиятлардаги нутқий гендер стереотипларнинг лингвистик таснифи ҳамда хусусиятларни тадқиқ қилишдан олинган илмий хулосалар Давлат илмий-техника дастури доирасидаги 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 – Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-сентабрдаги №01/4-4603-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида олиб борилган
тадқиқотларнинг таҳлил натижалари лойиҳада ишлаб чиқилган ўзбек адабий таҳлилининг морфологик анализатори учун асосий назарий манба бўлиб хизмат қилиши билан биргаликда ўзбек адабиётининг морфолексикон базасини бойитишда ва маданиятлараро нутқий тафовутларни ҳисобга олишда қўлланилган;
аёллар ва эркаклар нутқидаги хусусиятларни солиштириш орқали зиддиятли вазиятларда гендер стереотипларнинг қандай фарқланиб ифодаланиши исботланган илмий қарашлар, таълимий корпусдаги диалог ва матнларни аннотациялаш, нутқда стереотипик элементларнинг аниқланиши, уларнинг қўлланиш частотаси ва семантик юкини очиб беришга оид илмий-назарий хулосалар Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2020 – 2023-йилларда бажарилган АМ-F3-201908172 – Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 30-сентабрдаги №01/4-4602-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида олиб борилган тадқиқотларнинг таҳлил натижаларига кўра зиддиятли вазиятларда мулоқот жараёнида учрайдиган гендер фарқлар ҳамда уларнинг хусусиятларини таққослаш орқали ўзбек тилнинг ўзига хосликларини янада мукаммалроқ тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этиши аниқланган.
зиддиятли вазиятларда бошловчи ва иштирокчилар нутқида учрайдиган баҳоловчи, киноявий ва истеҳзоли ифодаларнинг гендер стереотиплар билан боғлиқлиги, эркак ва аёл иштирокчиларнинг зиддиятли вазиятларга муносабат билдириш усуллари, кескин нутқий стратегиялари ва баҳс олиб бориш шаклларига оид илмий-назарий хулосаларидан 2026-йилда Ўзбекистон Миллий Радиотелекомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Радиотелекомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2026-йил 6-январдаги № 26-36-05-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришларда зиддиятли вазиятлардаги аёл ва эркак нутқларининг гендер жиҳатдан фарқланиши, баҳоловчи ва киноявий ифодаларнинг коммуникатив вазифалари кенгроқ ва аниқроқ ёритилишига эришилган.