Эшболтаев Бобур Жўраевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек болалар реклама матнларининг сотсиопрагматик ва психолингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6451.
Илмий раҳбар: Ярашова Насиба Жумаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Собирова Дилноза Расуловна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек болалар реклама матнларининг шаклланиш тамойиллари, тузилиши, таркиби, сотсиопрагматик ва психолингвистик хусусиятларини асослаш, уларнинг тил бирликлари, коммуникатив стратегиялари ва таъсир механизмларини илмий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги болалар реклама матнларининг таълимий, ижтимоий-маданий, ташкилий, иқтисодий, бошқарув функциялари асосланган ҳамда ушбу матнларнинг сотсиопрагматик ва психолингвистик хусусиятлари адресант-матн-адресат учлиги асосида очиб берилган;
ўзбек болалар реклама матнларида дейктик бирликларнинг воқеланиши, дейктик бирликлар орқали шахс, предмет, замон, ижтимоий муҳит кабиларга ишора қилиниши асослаб берилган, болалар реклама матнларида хабар, сўроқ, илтимос, буйруқ, насиҳат, ялиниш, кечирим, мақтов, маслаҳат каби нутқий актларнинг қўлланиши таҳлил қилиниб, уларнинг ёш, жинс, ижтимоий рол ва ижтимоий мавқе сингари экстралингвистик омиллар асосида ижтимоий хосланиши далилланган;
ўзбек болалар реклама матнларининг психолингвистик хусусиятлари таҳлил қилиниб, типологик жиҳатдан персептив, мифологик, ижтимоий-статусли каби турларга ажратилган, болалар аудиторияси учун мўлжалланган рекламаларда аллитерация, ассонанс, товуш такрори, ономатопея каби фонографик воситаларнинг қўлланилиши (ширин, шоколад, шодон, ширибо-бо-помпом, зи-зи, ёрдам беради) далилланиб, психолингвистик таъсир усуллари (когнитив енгиллик ва ритмик таъсир, сезгилар мутаносиблиги ва туғма ҳисларни ҳаракатга келтириш, ҳиссий жонлантириш ва ички кечинмаларни кўчириш, ижтимоий идентификация ва вербал гуруҳ босими, боланинг хулқ-атворини бошқариш)ни эътиборга олиш зарурати илмий асосланган;
миллий тил хусусиятлари, маданий кодлар ва болалар психологиясига таяниб, ўзбек болалар фолклорининг ритмик тузилмалари (топишмоқлар, тез айтишлар, оҳангдор такрорлар) реклама матнида уйғунлаштирилган ҳамда болаларда яқинлик ҳиссини кучайтирувчи миллий рамзлардан (алла, бешик, дўппи, қуёш, ой, нон, сумалак, лайлак) фойдаланилган. Мазкур хусусиятларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда болалар реклама дискурсининг сотсиопрагматик, психолингвистик ва лингвомаданий қонуниятлари асосида Ўзбек истон медиа-реклама маконининг ижтимоий-маданий ва коммуникатив-прагматик талабларига мос келувчи “Ўзбек миллий болалар реклама коммуникатив модели” (ЎМБРКМ) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек болалар реклама матнларининг сотсиопрагматик ҳамда психолингвистик хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилидаги болалар реклама матнларининг таълимий, ижтимоий-маданий, ташкилий, иқтисодий, бошқарув функциялари асосланган ҳамда ушбу матнларнинг сотсиопрагматик ва психолингвистик хусусиятлари адресант-матн-адресат учлиги асосида очиб берилган ҳамда ўзбек болалар реклама матнларида дейктик бирликларнинг воқеланиши, дейктик бирликлар орқали шахс, предмет, замон, ижтимоий муҳит кабиларга ишора қилиниши асослаб берилган, болалар реклама матнларида хабар, сўроқ, илтимос, буйруқ, насиҳат, ялиниш, кечирим, мақтов, маслаҳат каби нутқий актларнинг қўлланиши таҳлил қилиниб, уларнинг ёш, жинс, ижтимоий рол ва ижтимоий мавқе сингари экстралингвистик омиллар асосида ижтимоий хосланиши далилланганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2025-йилда бажарилган “Қорақалпоқ ва ўзбек адабий жанрларининг уйғунликда ривожланиши (2002–2012-йиллар наср, шеърият, драматургия жанрлари мисолида)” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбек истон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 5-сентабрдаги 767/1-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда асосланган ўзбек болалар реклама матнларининг сотсиопрагматик ва психолингвистик хусусиятлари борасидаги илмий-назарий қарашлар қорақалпоқ болалар реклама матнлари билан чоғиштирилиб, фундаментал лойиҳанинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
ўзбек болалар реклама матнларининг психолингвистик хусусиятлари таҳлил қилиниб, типологик жиҳатдан персептив, мифологик, ижтимоий-статусли каби турларга ажратилган, болалар аудиторияси учун мўлжалланган рекламаларда аллитерация, ассонанс, товуш такрори, ономатопея каби фонографик воситаларнинг қўлланилиши (ширин, шоколад, шодон, ширибо-бо-помпом, зи-зи, ёрдам беради) далилланиб, психолингвистик таъсир усуллари (когнитив енгиллик ва ритмик таъсир, сезгилар мутаносиблиги ва туғма ҳисларни ҳаракатга келтириш, ҳиссий жонлантириш ва ички кечинмаларни кўчириш, ижтимоий идентификация ва вербал гуруҳ босими, боланинг хулқ-атворини бошқариш)ни эътиборга олиш зарурати илмий асосланганлигига оид назарий қарашлардан 2024-2025-йилларда амалга оширилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбек истон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 5-сентабрдаги 768/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа ўзбек ва қорақалпоқ болалар реклама матнларининг қиёсий таҳлили орқали ижтимоий-демографик ҳамда психографик хусусиятларига доир илмий хулосалар билан бойиган;
миллий тил хусусиятлари, маданий кодлар ва болалар психологиясига таяниб, ўзбек болалар фолклорининг ритмик тузилмалари (топишмоқлар, тез айтишлар, оҳангдор такрорлар) реклама матнида уйғунлаштирилган ҳамда болаларда яқинлик ҳиссини кучайтирувчи миллий рамзлардан (алла, бешик, дўппи, қуёш, ой, нон, сумалак, лайлак) фойдаланилган. Мазкур хусусиятларнинг ўзаро интеграцияси ҳамда болалар реклама дискурсининг сотсиопрагматик, психолингвистик ва лингвомаданий қонуниятлари асосида Ўзбек истон медиа-реклама маконининг ижтимоий-маданий ва коммуникатив-прагматик талабларига мос келувчи “Ўзбек миллий болалар реклама коммуникатив модели” (ЎМБРКМ) ишлаб чиқилганлигига оид назарий хулосалардан 2022–2024-йилларда Япониянинг Осиё ва Тинч океани минтақалари номоддий маданий мерос халқаро тадқиқот маркази (IRCI) томонидан молиялаштирилган APC2C/10-сонли “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш учун тадқиқот маълумотларининг барқарор тўплами: Марказий Осиё ва кичик орол ривожланаётган давлатлар мисолида (2022–2024 Fickal Year)” номли халқаро тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбек истон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 10-сентабрдаги МЛ-01/01-84-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган “Ўзбек миллий болалар реклама коммуникатив модели”га асосланган илмий қарашлар ўзбек болалар реклама матнларининг коммуникатив самарадорлигини ошириш ва реклама амалиётининг такомиллашувини таъминлаган.