Ражаббоев Асрор Алишеровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агрессив хулқ-атворли ўсмирлар ижтимоийлашувини ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/P1308.
Илмий раҳбар: Олимов Лазиз Ярашевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Дилмурод Халимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ашуров Рамзиддин Рамазонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агрессив хулқ-атворли ўсмирлар ижтимоийлашувини ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмларини аниқлаш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувида адаптив хусусиятлардан бошқаларни қабул қилиш коммуникатив қобилиятлар ва эмпатияни, эмоционал комфорт эса кооперация ва ижтимоий идентификацияни кучли намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахсдаги ижобий ҳисссиётларнинг ижтимоий кўникмаларга интегратив ривожланиши устувор характерга эга эканлиги далилланган;
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувида ўзаро муносабатлардаги жисмоний агрессия конфликтогенликни ошириб, негативизм эса кооперация ҳамда ижтимоий идентификациянинг суст ифодаланишига интенсив таъсир этувчи индивидуал предиктор эканлигига асосланиб, тажанглик психологик барер сифатида исботланган;
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувига хавотирланиш даражасининг таъсири натижасида таълимдаги ўзаро дихотомик таъсирга эга бўлган “педагог-ўсмир”, “ўсмир-ўсмир” диадасидаги муносабатларнинг негатив ракурсда кечиши коммуникатив қобилиятлар ва эмпатиянинг пасайишига олиб келиб, ижтимоий идентификациянинг шахсни ўзига берадиган баҳо билан боғлиқ ташвишланишни кучайтирганлиги туфайли шахслараро муносабатлардаги хавотирланишнинг устувор характерга эга эканлиги далилланган;
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувини таъминлашда эмоционал таъсирчанлик, муросасизлик, ғазаб, бошқаларнинг фикрини қабул қилмаслик сифатларини коммуникатив қобилият, эмпатия, ижтимоий идентификацияни ривожлантириш орқали бартараф этиш муҳимлиги туфайли конфликтогенлик хусусиятларига korreksion таъсир этиш зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Агрессив хулқ-атворли ўсмирлар ижтимоийлашувини ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмлари” юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувида адаптив хусусиятлардан бошқаларни қабул қилиш коммуникатив қобилиятлар ва эмпатияни, эмоционал комфорт эса кооперация ва ижтимоий идентификацияни кучли намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли шахсдаги ижобий ҳиссиётларнинг ижтимоий кўникмаларга интегратив ривожланиши устувор характерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-376-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-376a-сон маълумотномаси). Натижада агрессив ўсмирларни ижтимоийлашувига таъсир этувчи омилларни аниқлаштириш имконияти яратилган;
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувида ўзаро муносабатлардаги жисмоний агрессия конфликтогенликни ошириб, негативизм эса кооперация ҳамда ижтимоий идентификациянинг суст ифодаланишига интенсив таъсир этувчи индивидуал предиктор эканлигига асосланиб, тажанглик психологик барер сифатида исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-376-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-376a-сон маълумотномаси). Натижада агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувига таъсир этувчи шахс хусусиятларининг таъсирини тадқиқ қилиш имконияти яратилган;
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувига хавотирланиш даражасининг таъсири натижасида таълимдаги ўзаро дихотомик таъсирга эга бўлган “педагог-ўсмир”, “ўсмир-ўсмир” диадасидаги муносабатларнинг негатив ракурсда кечиши коммуникатив қобилиятлар ва эмпатиянинг пасайишига олиб келиб, ижтимоий идентификациянинг шахсни ўзига берадиган баҳо билан боғлиқ ташвишланишни кучайтирганлиги туфайли шахслараро муносабатлардаги хавотирланишнинг устувор характерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-376-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-376a-сон маълумотномаси). Натижада агрессив ўсмирнинг ижтимоийлашувига хавотирланиш даражасининг таъсирини тадқиқ қилиш имконияти яратилган;
агрессив ўсмирларнинг ижтимоийлашувини таъминлашда эмоционал таъсирчанлик, муросасизлик, ғазаб, бошқаларнинг фикрини қабул қилмаслик сифатларини коммуникатив қобилият, эмпатия, ижтимоий идентификацияни ривожлантириш орқали бартараф этиш муҳимлиги туфайли конфликтогенлик хусусиятларига korreksion таъсир этиш зарурати исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-376-сон буйруғи билан “Психокоррекция” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 16-июндаги ПМ-376a-сон маълумотномаси). Натижада агрессив ўсмирларни ижтимоийлашуви таъсирлашнинг педагогик-психологик механизмлари очиб берилган ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish