Хасанова Феруза Раҳмоналиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси эълони

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси адабий меросининг музейлаштирилиши жараёнлари (ХХ аср иккинчи ярми - XXI аср бошлари)” мавзусидаги 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: V2026.1 PhD/Tar
Илмий раҳбар: Мухамедова Муниса Сабировна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги қатағон қурбонлари хотираси
давлат музейи
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги PhD.05/2025.27.12.Tar.07.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи” илмий ходим, тарих фанлари доктори (DSc) М.Дармонова, University of Business and Science Ижтимоий фанлар кафедраси v.b. дотсенти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Мирхакимова Феруза Холдоржон қизи
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Фарғона водийси адабий меросининг ХХ аср иккинчи ярми - XXI аср бошларидаги музейлаштирилиш жараёнларини тизимли ўрганиш, уларнинг замонавий ечимлари ва миллий маданиятдаги ўрнини илмий асосда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Фарғона водийси адабий уй-музейлари экспозицияларининг шаклланиш ва янгиланиш босқичлари хронологик-типологик асосда даврлаштирилиб, анъанавий мемориал, ёдгорлик ва уй-музейлар муҳитини сақлаш, илмий реконструкциялаш, тематик-композицион асосда reekspozitsiyalash ҳамда замонавий музей коммуникациясининг ўзаро узвийлиги “адабий шахс - ижодий муҳит - мемориал макон - музей предмети - экспозицион интерпретация - ташриф буюрувчи” тизими негизида такомиллаштириш зарурияти кўрсатиб берилган;
Фарғона водийси адабий музейларининг ривожланишидаги тарихий-динамик жараёнда мемориал муҳитга асосланган босқичларга бўлинганлиги, жумладан дастлаб Андижон ва Қўқон ўлкашунослик музейлари экспозисияларида ҳудуднинг тарихий-бадиий ва адабий муҳитини акс эттириш тажрибаси шаклланганлиги, кейинчалик Муқимий ҳужра-музейи (1941), Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейи (1989) ва Абдулҳамид Чўлпон музейи (1997), 2000-йиллардан эса Увайсий уй-музейи (2007), Ибрат музейи (2017), Эркин Воҳидов уй-музейи (2018) ҳамда Хазиний музейи (2019)нинг ташкил этилиши негизида адабий меросни музейлаштиришнинг ўлкашунослик-ekspozision жиҳатлари аниқланган;
Фарғона водийси адабий музейлари экспозициялари ва музей фондларининг илмий комплектлаш ва коллекциялаштириш амалиёти такомиллашган бўлса-да, 1980-йилларда шаклланган экспозицион дизайнда мемориал-аутент муҳитни сақлаш, тарихий-этнографик контексни экспозицион интерпретация қилиш ва дастлабки музей коммуникацияси воситаларидан фойдаланиш механизмлари етарлича тизимлашмаганлиги аниқланиб (Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий уй-музейи, Муқимий ҳужраси, Увайсий уй-музейи), уларни замонавий экспозицион дизайн, мултимедиа ва интерактив технологиялар билан уйғунлаштиришнинг комплекс илмий-экспозицион модели зарурлиги асосланган;
Спот-Лит, ReadTheWay ва KZN Literary Мап лойиҳалари асосидаги халқаро тажриба негизида яратилган https://fargonaabadiymeros.uz/map электрон платформаси миллий музейшунослик амалиёти билан интеграциялашган ҳолда такомиллаштирилиб, адабиёт музейлари ва мемориал обектларни ягона геоахборот муҳитида рақамли репрезентациялаш ҳамда адабий-туристик маршрутларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқилиш имконини берганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг иккинчи ярми - XXI аср бошлари Фарғона водийси адабий меросни музейлаштириш тамойиллари илмий тадқиқот ишини ўрганиш юзасидан олинган қуйидаги илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси адабий музейлари экспозициялари ва музей фондларининг қиёсий-таҳлилий таҳлили асосида фондларни илмий комплектлаш ва коллекциялаштириш амалиётини такомиллаштириш, мемориал-аутент муҳитни сақлаш, тарихий-этнографик контекстни экспозицион интерпретация қилиш ҳамда замонавий музей коммуникацияси воситаларидан фойдаланиш бўйича олинган натижалардан “Ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш” фанидан ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октабрдаги 387-сон буйруғи билан тасдиқланган 790-433-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада мемориал уй-музейларда тарихий-маданий муҳитни асраш, экспозицион маконни замонавий дизайн ва мултимедиа технологиялари билан уйғунлаштириш ҳамда музей коммуникациясини такомиллаштиришнинг илмий-методик ёндашувлари ишлаб чиқилган;
Фарғона водийсида адабий музейларни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг тарихий-динамик жараёни, адабий меросни музейлаштиришнинг ўлкашунослик-экспозицион, мемориал-индивидуал ва комплекс адабий-маданий муҳит босқичлари ҳамда уларнинг ривожланиш хусусиятларига оид натижалардан “Адабиёт музейларининг замонавий маданият модули сифатидаги аҳамияти ва маданий туризмдаги ўрни” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-июлдаги 04-05/2849-сон далолатномаси). Натижада Фарғона водийсидаги адабий музейлар ва мемориал обектларнинг тарихий шаклланиши ҳамда ривожланиш босқичларини тизимлаштириш, уларнинг адабий-маданий муҳитини комплекс ёритиш, ҳудуддаги адабий мерос обектларини маданий туризм йўналишларига интеграциялаш ва улар асосида инновацион туристик маршрутларни шакллантириш имкониятлари амалиётга самарали жорий этилган;
Фарғона водийси адабий меросини музейлаштириш ва адабий туризмни ривожлантиришда рақамли технологиялардан фойдаланиш, адабий мерос обектларини географик хариталаш, виртуал репрезентация қилиш ҳамда адабий-туристик маршрутларни шакллантиришга оид натижалардан “Адабиёт музейларининг замонавий маданият модули сифатидаги аҳамияти ва маданий туризмдаги ўрни” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-июлдаги 04-05/2849-сон далолатномаси). Натижада Фарғона водийси адабий мероси обектлари ва ёзувчилар ҳаёти билан боғлиқ масканлар асосида инновацион туристик маршрутлар, виртуал турлар ва интерактив хизматларни шакллантириш, маданий туризм маҳсулотларини диверсификация қилиш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари амалиётга самарали жорий этилган;
Фарғона водийси адабий меросини рақамли муҳитда акс эттириш, адабиёт ва мемориал музейлар ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш ҳамда уларни кенг жамоатчиликка етказишга оид илмий натижалардан “Фарғона водийси адабий меросининг музейлаштирилиши жараёнлари (ХХ аср иккинчи ярми – XXI аср бошлари)” мавзусидаги диссертация доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 19-октабрдаги 04-05/5439-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона водийсидаги адабиёт ва мемориал музейлар, жумладан, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Муқимий, Увайсий, Ҳазиний ва Эркин Воҳидов уй-музейлари ҳамда Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳақидаги маълумотларни ягона геоахборот муҳитида тизимлаштириш, музей обектларининг географик жойлашуви ва илмий тавсифларини рақамли репрезентациялаш, маданий-маърифий тадбирларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш, шунингдек, адабий мерос обектларини маданий туризмга интеграциялаш ва улар асосида адабий-туристик маршрутларни шакллантириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish