Улашов Алибой Рашид ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2996.
Илмий раҳбар: Хамдамов Омонулло Неъматуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низамиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Обломурадов Нарзулло Наимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акциядорлик жамиятларида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пул оқимларини operatision ва инвестиция фаолияти йўналишлари бўйича ажратиш асосида дисконтлашнинг соф жорий қиймати (NPV)ни аниқлаш усулини оъзгартириш, фойда солиғини ҳисобга олган ҳолда уларни кредит фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш ҳамда акциядорлар кутаётган фойда нормасини ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари таркибини инобатга олган ҳолда операцион ва инвестиция фаолияти натижасида пайдо бўладиган пул оқимларини ҳисоблаш методикаси такомиллаштирилган;
инвестиция лойиҳаларида мавжуд рискларни баҳолаш ва уларнинг пул оқимларига таъсирини аниқлаш мақсадида MVA Method (Multivariate Averaging Method) асосида инвестиция рискларнинг интеграл кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда риск даражасига мос равишда дисконт ставкасига мослаштирувчи коеффитсиентларни қўллаш орқали инвестиция лойиҳалари пул оқимларини дисконтлаш механизмини такомиллаштириш таклиф этилган;
EVA (Economic Value Added) усулини инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш жараёнига тадбиқ этиш асосида жамиятнинг инвестиция лойиҳалари портфели таркибида юқори рентабелли инвестиция лойиҳалари улушини 30-32 фоизга ошириш зарурлиги асосланган;
инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва уни ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш кўп омилли регрессия моделларидан фойдаланишга асосланган, иқтисодий самарадорликни комплекс тарзда аниқлаш имконини берувчи уч босқичли методик тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида акциядорлик жамиятларида инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
пул оқимларини operatision ва инвестиция фаолияти йўналишлари бўйича ажратиш асосида дисконтлашнинг соф жорий қиймати (NPV)ни аниқлаш усулини оъзгартириш, фойда солиғини ҳисобга олган ҳолда уларни кредит фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш ҳамда акциядорлар кутаётган фойда нормасини ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари таркибини инобатга олган ҳолда операцион ва инвестиция фаолияти натижасида пайдо бўладиган пул оқимларини ҳисоблаш методикаси такомиллаштириш таклифи “Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 20-майдаги 174-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-2026 йилларда тармоқлар ва ҳудудлар кесимида мақсадли акциядорлик жамиятининг инвестиция лойиҳаларии портфелининг таҳлилига кўра инвестиция лойиҳаларининг танловини оътказиш натижасида лойиҳаларни танлашнинг асосий мезони энг қисқа қопланиш муддати эканлиги, шунингдек, инвестицияларга йўналтирилган пул оқимларини дисконтлаш асосида инвестицияларнинг қопланиш муддатини аниқлилик даражасини 92 фоизгача етказиш имкони яратилган;
акциядорлик жамиятлари учун инвестиция лойиҳани баҳолашда рискларни ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга. MVA Method (Multivariate Averaging Method) методидан фойдаланган ҳолда инвестиция рискларнинг интеграл кўрсаткичларини бирлаштириш йўли билан ҳисобланган инвестиция лойиҳаларининг пул оқимларининг дисконт ставкасига мос коеффитсиентни ажратиш орқали уларнинг таъсирини ҳисобга олиш таклифи “Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 20-майдаги 174-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, “Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг фоиз ставкалар, инфляция даражаси ва валюта айирбошлаш курсларини инобатга олган узоқ муддатли инвестиция лойиҳалари муддатини 5 йилдан 4 йилга қисқартириш асосида инвестиция фаолият самарадорлиги 1,4 баробарга ошишини прогноз қилишга эришилган.
жамиятда инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тизимини шакллантириш муаммоларини амалий оърганиб чиқиш, белгиланган усулларни ҳисобга олган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан олинган натижаларни таҳлил қилишга доир таклифи “Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 20-майдаги 174-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, жамиятнинг прогноз қилишнинг иқтисодий қўшилган қиймат усулини қўллаш орқали инвестиция лойиҳалари миқдорини 30-32 фоизга ошириш ҳамда инвестиция стратегиянинг муддати ва талаб этиладиган инвестициянинг миқдори оъртасидаги боғлиқликни аниқлашга эришилган.
инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва уни ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш кўп омилли регрессия моделларидан фойдаланишга асосланган, иқтисодий самарадорликни комплекс тарзда аниқлаш имконини берувчи уч босқичли методик тартиби ишлаб чиқиш таклифи “Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“Жиззах дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 20-майдаги 174-сон маълумотномаси). Ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш мақсадида кўп омилли регрессия моделларидан фойдаланган ҳолда инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича жамиятнинг тавсиялари ишлаб чиқилган бўлиб, улар дисконтлашнинг соф жорий қиймати, инвестициялар рентабеллиги, фойданинг ички меъёри ва қопланиш муддатига таъсирини аниқлашга имкон бериши ҳамда кўп омилли регрессия моделлари асосида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг иқтисодий самарадорлигига таъсир қилувчи энг муҳим омилларни аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish