Азимова Малика Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан ишлаб чиқариш номи): “Халқаро франчайзинг тизимлари доирасида фаолият юритувчи хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари”, “08.00.13-Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.3.PhD/Iqt3358.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.1.44.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: ЎзР. ФА академиги, i.f.d, проф. Тухлиев Нурислом Тухлиевич.
Расмий оппонентлар: i.f.d, проф. Исаджанов Абдували Абдурахимович, i.f.d., дотсент Қахрамонов Хуршиджон Шухрат ўғли.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт т университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида фаолият юритаётган халқаро франчайзинг тизимлари доирасидаги хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида, илмий асосланган ташкилий-иқтисодий бошқарув механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро франчайзинг тизимлари доирасида фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари мазмуни франчайзер ва франчайзи ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни комплекс ҳисобга олиш, шунингдек бошқарув воситаларини миллий иқтисодиёт шароитларига мослаштириш нуқтайи назаридан аниқлаштирилган;
франчайзинг корхоналарини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва бизнес жараёнларини оптималлаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
франчайзинг корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича молиявий, операцион ва стратегик жиҳатларни комплекс таҳлил қилиш имконини берувчи асосий натижадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини ўз ичига олган методик ёндашувлар таклиф этилган;
халқаро франчайзинг тизимлари доирасида фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқаришнинг замонавий бошқарув воситалари ҳамда халқаро бизнес стандартларини миллий шароитга мослаштириш тамойиллари интеграциясига асосланган ташкилий-иқтисодий механизми модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Франчайзинг тизимлари доирасида фаолият юритаётган корхоналарни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган диссертация тадқиқотининг асосий илмий натижалари хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятида амалиётга жорий этилган.
халқаро франчайзинг тизимлари доирасида фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари мазмуни франчайзер ва франчайзи ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни комплекс ҳисобга олиш, шунингдек бошқарув воситаларини миллий иқтисодиёт шароитларига мослаштириш нуқтайи назаридан аниқлаштирилди. Ишлаб чиқилган илмий қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-94-сон Фармонида белгиланган хизматлар соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлашда фойдаланилди (2026-йил 19-июндаги 30-п-сон маълумотнома). Мазкур ишланмаларнинг амалий натижаси франчайзинг корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар турларини кенгайтиришда ўз ифодасини топди.
франчайзинг корхоналарини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва бизнес жараёнларини оптималлаштиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур методик қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
27-январдаги ПҚ-104-сон қарорида назарда тутилган хизматлар соҳасини жадаллаштирилган суръатларда ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қўлланилди (2026-йил
16-июндаги 23-с-сон маълумотнома). Уларни амалиётга жорий этиш натижасида корхоналарнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланди ҳамда уларнинг бозордаги рақобатбардош мавқеи мустаҳкамланди.
франчайзинг корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича молиявий, операцион ва стратегик жиҳатларни комплекс таҳлил қилиш имконини берувчи асосий натижадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимини ўз ичига олган методик ёндашувлар таклиф этилди. Мазкур ёндашувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган вазифаларни амалга ошириш жараёнида қўлланилди (2026-йил 19-июндаги 30-п-сон маълумотнома). Уларнинг амалиётга татбиқ этилиши бошқарув қарорларининг асосланганлик даражасини оширишга ҳамда хизматлар соҳаси корхоналарининг рақобатбардошлигини кучайтиришга хизмат қилди.
халқаро франчайзинг тизимлари доирасида фаолият юритаётган хизмат кўрсатиш корхоналарини бошқаришнинг замонавий бошқарув воситалари ҳамда халқаро бизнес стандартларини миллий шароитга мослаштириш тамойиллари интеграциясига асосланган ташкилий-иқтисодий механизми модели ишлаб чиқилди. Мазкур модел қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПҚ-55-сон қарорида назарда тутилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қўлланилди (2026-йил 16-июндаги 23-с-сон маълумотнома). Унинг амалий натижасии бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик рискларини камайтиришда намоён бўлди.