Бабаматов Толиб Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Исломий молиявий хизматларни амалиётга жорий қилиш йўлларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5043.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Мўминова Маъсуда Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Валиев Бобур Ботирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда исломий молиявий хизматларни амалиётга жорий этишнинг назарий асосларини ўрганиш ҳамда хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
исломий молиявий хизматларни шариатга мувофиқлигини таъминлаш орқали молиявий барқарорликни сақлаш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи кўп поғонали назорат таклифи ишлаб чиқилган;
исломий молиявий хизматларни амалга оширишда молиялаштириш обектлари ва операция турларига нисбатан чекловлар жорий этиш орқали шариатга зид рискларни камайтириш таклифи асосланган;
исломий молия операциялари исломий молия стандартларига мувофиқ ҳолда фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ва пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш таклифи ишлаб чиқилган;
исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги улушини белгиланган муддатда 70 фоизга етказиш талабини жорий этиш орқали микромолия банкларининг кредит ва исломий молия портфелини мақсадли йўналтириш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасида исломий молиявий хизматларни амалиётга жорий қилиш йўлларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
исломий молиявий хизматларни шариатга мувофиқлигини таъминлаш орқали молиявий барқарорликни сақлаш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи кўп поғонали назорат бўйича таклифи ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банки томонидан амалиётга жорий этилган (ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банкининг 2026-йил 6-январдаги 1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида исломий молия операцияларида шариатга зид рисклар камайтирилиб, молиявий операцияларнинг шаффофлиги, рискларни бошқариш самарадорлиги ҳамда молия ташкилотларининг барқарор фаолияти таъминланишига хизмат қилган;
исломий молиявий хизматларни амалга оширишда молиялаштириш обектлари ва операция турларига нисбатан чекловлар жорий этиш орқали шариатга зид рискларни камайтириш таклифи ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банки томонидан амалиётга жорий этилган (ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банкининг 2026-йил 6-январдаги 1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида исломий молия операцияларида рибо, ғарор ва майсир элементларининг юзага келиш риски пасайтирилиб, молиялаштиришнинг мақсадлилиги, шаффофлиги ва барқарорлиги таъминланишига хизмат қилган;
исломий молия операциялари исломий молия стандартларига мувофиқ ҳолда фойдани тақсимлаш шарти асосида мижозни молиялаштириш ва пул маблағларини инвестициявий омонатларга жалб этиш таклифи ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банки томонидан амалиётга жорий этилган (ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банкининг 2026-йил 6-январдаги 1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида молиялаштириш жараёнларида фоизсиз даромадлар ошишига олиб келиб, инвестициявий ресурслар жалб этиш самарадорлиги оширилган ҳамда молия ташкилотларининг барқарорлиги таъминланишига хизмат қилган;
исломий молия операцияларининг молиялаштириш портфелидаги улушини белгиланган муддатда 70 фоизга етказиш талабини жорий этиш орқали микромолия банкларининг кредит ва исломий молия портфелини мақсадли йўналтириш таклифи ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банки томонидан амалиётга жорий этилган (ATB «Ўзбекистон саноат - қурилиш» банкининг 2026-йил 6-январдаги 1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида микромолия банкларининг молиялаштириш фаолияти тадбиркорлик субектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилиб, портфел тузилмасининг барқарорлиги, рискларни бошқариш самарадорлиги ҳамда молиявий инклюзия даражаси оширилган.