Муртазова Саҳодат Бўриевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистонда мусиқа санъати ва таълими тизими тарихи (ХХ аср – XXI аср бошлари), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2026.2.DSc/Tar.599.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Ҳожиакбар, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубова Муборак Мадримовна, тарих фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХХ аср – XXI аср бошларида Ўзбекистон мусиқа санъати ва таълим тизими тарихини илмий нуқтаи-назардан таҳлил ва баён қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср ва XXI аср бошларида Ўзбекистонда мусиқа санъати ва таълими тизими тарихини ўрганишда шўро даври мафкуравий тазйиқларидан холи бўлган янги назарий-методологик ёндашувлар ишлаб чиқилган ҳамда мусиқа маданияти фалсафий, сотсиологик ва педагогик жараёнларнинг узвий қисми сифатида тизимли-тарихий ва интегратив методлар ёрдамида таҳлил этилган;
мусиқа тарихига оид илмий қарашларнинг ривожланиши, жумладан, Россия империяси давридаги этнографик кузатувлардан тортиб, миллий мусиқа меросининг назарий пойдеворини сақлаб қолган А.Фитрат, В.Успенский, И.Ражабов ва Ф.Кароматов каби олимларнинг изланишлари илк бор илмий муомалага киритилган архив ҳужжатлари ва дала ёзувлари асосида янгича методологик тамойиллар негизида қайта талқин этилган;
совет ҳокимияти йилларида миллий мақом ва фолклор санъатининг сиёсий чекловлар остида қолиши билан бир қаторда, опера, балет, симфония каби янги профессионал йўналишларнинг шаклланиши, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва В.А.Успенский номидаги махсус мусиқа мактаби каби институционал тизимларнинг барпо этилиши ҳамда уруш йилларидаги эвакуация жараёнларининг миллий композиторлик мактаби вужудга келишига таъсири обектив баҳоланган;
мустақиллик йилларида мусиқа санъати ва таълими тарихшунослигининг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши, соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларининг яратилиши, мақом санъати ва бахшичилик мактабларининг мустақил тараққиёт ғоялари негизида ҳамда бой этнографик маълумотлар асосида тадқиқ этилишининг илмий аҳамияти очиб берилган;
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида мусиқа таълими тизимининг модернизация қилиниши, болалар мусиқа ва санъат мактабларидан олий таълимгача бўлган узлуксиз тизимнинг моддий-техник базасини яхшилаш, соҳага халқаро тажрибаларни интеграция қилиш ҳамда глобаллашув даврида миллий мусиқа илмининг халқаро нуфузини ошириш ва кадрлар тайёрлашдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш истиқболлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мусиқа санъати ва таълими тизими тарихи (ХХ аср – XXI аср бошлари)га доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
мусиқа тарихига оид илмий қарашларнинг ривожланиши, жумладан, Россия империяси давридаги этнографик кузатувлардан тортиб, миллий мусиқа меросининг назарий пойдеворини сақлаб қолган А.Фитрат, В.Успенский, И.Ражабов ва Ф.Кароматов каби олимларнинг изланишлари илк бор илмий муомалага киритилган архив ҳужжатлари ва дала ёзувлари асосида янгича методологик тамойиллар негизида қайта талқин этилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 10-ноябрдаги 04-15/2223-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар томошабинларда мусиқа таълими тарихини ўрганишга ва илмий маълумотларнинг шаклланишига хизмат қилган;
совет ҳокимияти йилларида миллий мақом ва фолклор санъатининг сиёсий чекловлар остида қолиши билан бир қаторда, опера, балет, симфония каби янги профессионал йўналишларнинг шаклланиши, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва В.А.Успенский номидаги махсус мусиқа мактаби каби институционал тизимларнинг барпо этилиши ҳамда уруш йилларидаги эвакуация жараёнларининг миллий композиторлик мактаби вужудга келишига таъсири обектив баҳоланганлигига оид маълумотлардан Маданий мерос агентлигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2021-йил 15-ноябрдаги 02-07/144-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар моддий ва маънавий тарихий меросни ўрганишга ва уни келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади;
мустақиллик йилларида мусиқа санъати ва таълими тарихшунослигининг сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиши, соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ва таркибий механизмларининг яратилиши, мақом санъати ва бахшичилик мактабларининг мустақил тараққиёт ғоялари негизида ҳамда бой этнографик маълумотлар асосида тадқиқ этилишининг илмий аҳамиятига оид маълумотлардан Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида фойдаланилган (Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021-йил 15-ноябрдаги 214-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар музей экспозицияси ва унга ташриф буюрувчиларга соҳа тарихига оид илмий маълумотлар берилишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида мусиқа таълими тизимининг модернизация қилиниши, болалар мусиқа ва санъат мактабларидан олий таълимгача бўлган узлуксиз тизимнинг моддий-техник базасини яхшилаш, соҳага халқаро тажрибаларни интеграция қилиш ҳамда глобаллашув даврида миллий мусиқа илмининг халқаро нуфузини ошириш ва кадрлар тайёрлашдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш истиқболларига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 10-ноябрдаги 04-15/2223-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар томошабинларда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида мусиқа таълими соҳасида амалга оширилган тадбирлар ҳақида илмий маълумотларнинг шаклланишига хизмат қилган.