Уразимбетова Гоззал Караматдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги топофразеологизмларнинг лингвокултурологик анализи”, 10.00.13 – “Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Фил.3001.
Илимий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Жумамуратова Рамиза Адилмуратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илимий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, профессор; Эрметова Жамила Исмаиловна, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги лексик-фразеологик топонимларни лингвокултурологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илимий янгилиги:
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги топонимли фразеологик бирликлар илк бор қиёсий-лингвокултурологик аспектда тизимли тадқиқ қилинган, бунда топоним, топографик компонент, фразеологик маъно, маданий код ва тарихий хотира ўзаро боғлиқ бирликлар сифатида асослаб берилган;
топонимли бирликларнинг денотатив, коннотатив, баҳоловчи ва прагматик маъно қатламлари аниқланиб, уларнинг маъно ҳосил қилиш механизмлари очиб берилган, жой номларининг оддий географик атама доирасидан чиқиб, рамзий, образли ва аксиологик мазмун касб этиши асосланган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларида “жой” консептининг вербаллашув моделлари белгиланган, макон, йўл, чегара, марказ–периферия ва аксиологик баҳолаш моделлари ажратилиб, уларнинг ҳар икки тилдаги ўхшаш ва фарқли лингвомаданий хусусиятлари аниқланган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги топонимли фразеологик бирликлардан “лингвокултурологик паспорт” модели ишлаб чиқилган, мазкур модел топонимли бирликларни икки тилли луғат, мини-корпус, ўқув қўлланма ва таржима амалиётида тизимли қўлланиб, топонимли фразеологизмларни таржима қилишда эквивалентлик ва лакуна даражалари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги лексик-фразеологик топонимларнинг лингвомаданий (лингвокултурологик) таҳлили асосида олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги топонимли фразеологик бирликлар илк бор қиёсий-лингвокултурологик аспектда тизимли тадқиқ қилинган, бунда топоним, топографик компонент, фразеологик маъно, маданий код ва тарихий хотира ўзаро боғлиқ бирликларга ҳамда қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги топонимли фразеологик бирликлардан “лингвокултурологик паспорт” модели ишлаб чиқилган, мазкур модел топонимли бирликларни икки тилли луғат, мини-корпус, ўқув қўлланма ва таржима амалиётида тизимли қўлланиб, топонимли фразеологизмларни таржима қилишда эквивалентлик ва лакуна даражаларига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон гуманитар фанлар институтининг 2026-йил 11-июндаги 282/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ ва инглиз тилларидаги лексик-фразеологик топонимларнинг лингвомаданий хусусиятлари, уларнинг миллий-маданий мазмуни, халқнинг тарихий хотираси, этник қадриятлари ва дунёқараши билан боғлиқлиги қиёсий аспектда таҳлил қилинган бўлиб, мазкур илмий натижалар давлат дастури доирасида олиб борилган этнолингвистик тадқиқотларда муҳим илмий манба сифатида хизмат қилган;
топонимли бирликларнинг денотатив, коннотатив, баҳоловчи ва прагматик маъно қатламлари аниқланиб, уларнинг маъно ҳосил қилиш механизмлари очиб берилган, жой номларининг оддий географик атама доирасидан чиқиб, рамзий, образли ва аксиологик мазмун касб этиши ҳақидаги маълумотлардан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида таржима амалиётида тизимли қўллаш имконини берган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 11-июндаги 01-02/03-125-сон маълумотномаси). Натижада, топонимли бирликларнинг денотатив, коннотатив, баҳоловчи ва прагматик маъно қатламлари аниқланиб, уларнинг маъно ҳосил қилиш механизмлари очиб берилган, жой номларининг оддий географик атамалар кўргазмаларнинг маркерларининг таржимасида самарали фойдаланилган;
қорақалпоқ ва инглиз тилларида “жой” консептининг вербаллашув моделлари белгиланган, макон, йўл, чегара, марказ–периферия ва аксиологик баҳолаш моделлари ажратилиб, уларнинг ҳар икки тилдаги ўхшаш ва фарқли лингвомаданий хусусиятлари ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон” дастури scenariylarini тайёрлашда ҳам амалий ёрдам берган (Қорақалпоғистон Республикаси Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 10-июндаги 05-22/281-сон маълумотномаси). Натижада, бу масала тилшуносликнинг бир қанча муоммаларини ҳал этишга, инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги лексик топонимларнинг қўлланилиши, шунингдек фразелогик топонимларнинг ҳар иккала тиллардаги моҳияти илмий-назарий ҳулосалари телеведение эшитириши орқали аҳолига, асосан ўқувчи ёшларга, талабаларга илм соҳаси фидокорларига, олимларгава катта илмий-ходим изланувчиларга татбиқ этилган.