Шарипова Лайло Меҳрожиддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни немис тилига қизиқишларида таълим платформалари интеграцияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11574.
Илмий раҳбар: Саттаров Уткир Уразалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Илясов Ибодулла, педагогика фанлари номзоди, дотсент; Саримсоқова Дилафруз Мухаммаджоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида талабаларни немис тилини ўрганишга қизиқишларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, шу асосда мустақил фикрлаш, мустақил хулосалар чиқаришга одатлантириш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каҳоот платформасининг гамификацион имкониятларига асосланган интерактив-мотивацион ёндашув консептуаллаштирилиб, “рақамли рағбат → фаол иштирок → тезкор натижа → мотивацион мустаҳкамлаш” динамикаси орқали талабаларнинг ўқув жараёнига жалб этилиш ва немис тилини ўрганишга қизиқиш даражасини ошириш дидактик жиҳатдан асослаб берилган;
Падлет платформаси асосидаги ҳамкорлик-креатив методикаси такомиллаштирилиб, “индивидуал фикр → рақамли ифода → ҳамкорликдаги фаолият → коммуникатив маҳсулот” кетма-кетлиги асосида талабаларнинг ўзаро таъсирини кучайтириш ва немис тилидаги коммуникатив фаолиятга қизиқишини фаоллаштириш шартлари аниқлаштирилган;
немис тилини мустақил ўрганишга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун Счуберт Online платформасига асосланган индивидуал-машқий таълим модели ишлаб чиқилиб, “ўзлаштириш даражаси → индивидуал топшириқ → мустақил машқланиш → ўз-ўзини назорат қилиш” боғлиқлиги асосида таълим мазмунини талабанинг ўзлаштириш суръатига мослаштириш орқали индивидуал таълим траекториясини шакллантириш имкониятлари белгиланган;
талабаларнинг немис тилига қизиқишини ривожлантиришга йўналтирилган Каҳоот–Падлет–Счуберт Online платформаларининг интегратив-дидактик модели ишлаб чиқилиб, “мотивацион фаоллаштириш → ҳамкорликдаги коммуникация → индивидуал машқланиш → рефлексив мустаҳкамлаш” сикли асосида платформаларнинг функсионал имкониятларини ягона рақамли таълим муҳитида уйғунлаштириш орқали қизиқишни узлуксиз ривожлантиришнинг методик яхлитлиги таъминланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг немис тилига қизиқишларини ривожлантириш методикаси тадқиқи жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
Каҳоот платформасининг гамификацион имкониятларига асосланган интерактив-мотивацион ёндашув консептуаллаштирилиб, “рақамли рағбат → фаол иштирок → тезкор натижа → мотивацион мустаҳкамлаш” динамикаси орқали талабаларнинг ўқув жараёнига жалб этилиш ва немис тилини ўрганишга қизиқиш даражасини ошириш дидактик жиҳатдан асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Испаниянинг Валенция шаҳридаги IES ABASTOS олий таълим муассасасида Эрасмус+ KA171 Олий таълим мобиллиги 2024-1-ES01-KA171-HED-000195660 лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Испаниянинг Валенция шаҳридаги IES АБАСТОСнинг 2026-йил 31-майдаги маълумотномаси). Натижада, мазкур ишда илгари сурилган ғоялар замонавий хорижий тил таълими методикасини бойитишга, интегративлашган таълим платформаларидан самарали фойдаланиш тажрибасини кенгайтиришга хизмат қилмоқда;
Падлет платформаси асосидаги ҳамкорлик-креатив методикаси такомиллаштирилиб, “индивидуал фикр → рақамли ифода → ҳамкорликдаги фаолият → коммуникатив маҳсулот” кетма-кетлиги асосида талабаларнинг ўзаро таъсирини кучайтириш ва немис тилидаги коммуникатив фаолиятга қизиқишини фаоллаштириш шартлари аниқлаштирилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2022–2025-йилларда амалга оширилган “Erasmus+ International KA107 Credit Mobility. Key Action 1 – Mobility for Learners and Staff- Higher Education Student and Staff Mobility” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-уюлдаги 01-4/2529-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ишда илгари сурилган ғоялар замонавий хорижий тил таълими методикасини бойитишга хизмат қилмоқда;
немис тилини мустақил ўрганишга бўлган қизиқишини ривожлантириш учун Счуберт Online платформасига асосланган индивидуал-машқий таълим модели ишлаб чиқилиб, “ўзлаштириш даражаси → индивидуал топшириқ → мустақил машқланиш → ўз-ўзини назорат қилиш” боғлиқлиги асосида таълим мазмунини талабанинг ўзлаштириш суръатига мослаштириш орқали индивидуал таълим траекториясини шакллантириш имкониятлари белгиланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йил 4-январ куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-январдаги 01-07/10-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий инновацион технологиялар тушунчаси бир қатор тилларда бўлганидек муҳим вазифани бажариши, нутқ жараёнини бойитиши ва конкретлаштириш сифатида бир қатор лисоний имкониятларни беришга замин яратади.
Каҳоот платформасининг гамификацион имкониятларига асосланган интерактив-мотивацион ёндашув консептуаллаштирилиб, “рақамли рағбат → фаол иштирок → тезкор натижа → мотивацион мустаҳкамлаш” динамикаси орқали талабаларнинг ўқув жараёнига жалб этилиш ва немис тилини ўрганишга қизиқиш даражасини ошириш дидактик жиҳатдан асослаб берилган; Тадқиқотда таълим платформалари интеграциясининг мазмун-моҳияти, таркибий компонентлари ҳамда уларни олий таълим жараёнида ривожлантиришнинг назарий-методологик асослари изчил ёритилган хулосалардан 2023-2025-йилларда бажарилган IL27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 21-сентябрдаги 11-25/895-сон маълумотномаси) Натижада, интегративлашган дарсларни ташкил этишда психологик-педагогик тренинглар намуналари тил кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.