Kewlimjaeva Гулмира Қонақбай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аллалар поетикаси қиёсий-типологик таҳлили (қорақалпоқ, туркман ва инглиз фолклори асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4162.
Илмий раҳбар: Керуенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.04.06.
Расмий оппонентлар: Курамбаева Гуландам Каримбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Казахбаев Сарсен Сеилбекович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ, туркман ва инглиз фолклоридаги алла жанрини қиёсий-типологик асосда таҳлил қилиш орқали уларнинг жаҳон ва туркий фолклоршунослиги ҳамда адабиётшунослигида ғоявий-эстетик функциялари, ижтимоий-маънавий мазмунни ифодалашдаги ўрнини, шакл ва мазмун муносабатининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ, туркман ва инглиз фолклоридаги аллалар биринчи марта қиёсий-типологик ва тарихий-генетик принсиплар асосида яхлит ҳолда тадқиқ этилди ҳамда жанрнинг келиб чиқиш манбалари, шаклланиш босқичлари, фолклордаги функционал вазифалари назарий жиҳатдан асосланган;
қиёсий таҳлил натижасида уч халқ аллаларининг тематик доираси, мотивлар тизими ва композицион қурилиши илмий жиҳатдан таснифланиб, уларнинг умумийлик ва миллий ўзига хос белгиларининг ўзаро боғлиқлиги очиб берилган;
аллаларнинг ғоявий-мазмуни ва шеърий қурилиши ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиниб, шакл ва мазмун муносабатларининг жанр поетикасидаги ўрни, шунингдек, вазн, ритм, қофия элементларининг семантик-функционал аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган;
аллаларнинг образлар типологияси ва бадиий тасвир воситалари қиёсий-типологик таҳлил асосида тизимлаштирилиб, уларнинг жанр поетикасида эмоционаллик-экспрессивликни таъминлашдаги хизмати илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ, туркман ва инглиз фолклоридаги алла жанри поетикасининг қиёсий-типологик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот ва олинган илмий натижалар асосида:
қорақалпоқ, туркман ва инглиз фолклоридаги аллаларнинг қиёсий-типологик тадқиқида жанрнинг келиб чиқиш манбалари, шаклланиш босқичлари, фолклордаги вазифалари кўриб чиқилиб, аллаларнинг генезиси ва поетикаси, дунё ва туркий халқлар фолклори билан типологик боғлиқлиги баҳоланиб, уч халқ фолклоридаги аллаларнинг жанрий ўзига хосликлари аниқланган илмий-назарий қарашлардан АЛ-662204393-сонли “Қорақалпоқистон фолклоршунослиги антологиясини яратиш” (2024-2025-йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда, шунингдек, қорақалпоқ болалар фолклори жанрларини ойдинлаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 9-апрелдаги № 01-21-04/1573-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ, туркман ва инглиз фолклоридаги аллалар биринчи марта яхлит қиёсий-типологик ва тарихий-генетик принсиплар асосида комплекс тарзда тадқиқ этилиб, алла жанрининг пайдо боиши, жанрий ва шаклий хусусиятлари, фолклордаги функсионал вазифаларини назарий жиҳатдан асослашга эришилган;
тадқиқотда аллаларнинг ғоявий-мазмуни ва шеърий қурилиши ўзаро боғлиқликда таҳлил қилиниб, шакл ва мазмун муносабатларининг жанр поетикасидаги ўрни, вазн, ритм, қофия элементларининг семантик-функционал аҳамияти, аллаларнинг образлар типологияси ва бадиий тасвир воситалари қиёсий-типологик таҳлил асосида тизимлаштирилиб, уларнинг жанр поетикасида эмоционаллик-экспрессивликни таъминлашдаги хизмати Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 8-апрелдаги № 08-03/828-сон маълумотномаси). Бу натижалар маданий-маърифий тадбирлар, адабий лойиҳалар, илмий-амалий анжуманлар ҳамда қорақалпоқ адабий меросини тарғиб этишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида методик ҳамда илмий манба сифатида қўлланилди;
тадқиқотда аллаларнинг ғоявий-эстетик вазифаси боланинг руҳий кайфиятини кўтариш, миллий маънавий қадриятларни эстетик образлар орқали сингдириш ва эмоционал-экспрессивликни юзага келтириш вазифалари қиёсий талқин қилинган. Бу жараёнда қорақалпоқ фолклоридаги аллалар туркман ва инглиз аллалари билан қиёсланиб, уларнинг ўзига хос ўхшашликлари ва фарқлари аниқланган илмий-назарий қарашлардан Қорақалпоқистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасида фойдаланилган (Қорақалпоқистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 9-апрелдаги 26-сон маълумотномаси). Натижада, қиёсий таҳлил натижасида уч халқ аллаларининг тематик доираси, мотивлар тизими ва композицион қурилиши илмий жиҳатдан таснифланиб, уларнинг умумийлик ва миллий ўзига хос белгиларининг ўзаро нисбатини очиб беришга ҳисса қўшилган.