Мухторова Умида Толиб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мифологик ва илоҳий-маърифий мотивларнинг поетик қиёсий тадқиқи (Чингиз Айтматов, Асқад Мухтор ва Назар Эшонқул асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B.2026.2.PhD/Fil7514.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Яхшиева Зебо Рашидовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат Ахадович, филология фанлари доктори, профессор; Қурбонов Парда Аҳмедович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чингиз Айтматов ҳамда ўзбек адибларидан Асқад Мухтор, Назар Эшонқул асарларида илоҳий-маърифий мотивлар ҳамда мифологик ривоятларнинг бадиий синтезини ўзаро қиёслаш орқали ижодкорларнинг оламни бадиий идрок этишдаги фалсафий-ижтимоий консепсиясини аниқлашдан борат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ч.Айтматов, А.Мухтор ва Н.Эшонқул асарларида мифологик ва илоҳий-маърифий мотивларнинг бадиий-эстетик функцияси қиёсий-типологик жиҳатдан тизимлаштирилиб, улар бадиий матн структурасида бажарадиган вазифасига кўра таснифланган ҳамда умумтуркий мифопоетик анъана билан миллий бадиий тафаккурнинг ўзига хос уйғунликда намоён бўлиши асосланган;
миф ва ривоятнинг “матн ичида матн” (сюжет ичида сюжет) шаклида қўлланилиши орқали ҳар уч адиб ижодида шаклланган мифореалистик поетик услуб хусусиятлари ёритилиб, мифологик тафаккурнинг бадиий асарда илоҳий-маърифий ғоя билан синтезлашув даражаларини қиёсий таҳлил этиш асносида бу жараён Н.Эшонқул ижодида архетиплар-онгсизлик даражасида, Ч.Айтматовда умумбашарий-фалсафий даражада, А.Мухторда эса ахлоқий-маърифий даражада намоён бўлиши исботланган;
мифологик ва илоҳий-маърифий мотивларнинг рамзий-тимсолий тизими таҳлили асосида учала ёзувчининг индивидуал бадиий услуби ва дунёқарашидаги умумийлик ҳамда фарқланиш белгилари илмий жиҳатдан асосланган;
Ч.Айтматов ҳамда замонавий ўзбек насри намояндалари асарларида диний-мифологик мотивларнинг бадиий интерпретацияси, адабий синтезлашув борасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий адабиётшуносликнинг қардош халқларга хос умуммаданий тараққиёт, туркий халқлар ўртасидаги маданий-адабий алоқалар мезони билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чингиз Айтматов ҳамда ўзбек ёзувчиларидан Асқад Мухтор, Назар Эшонқул асарлари мисолида ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Ч.Айтматов, А.Мухтор ва Н.Эшонқул асарларида мифологик ва илоҳий-маърифий мотивларнинг бадиий-эстетик функцияси қиёсий-типологик жиҳатдан тизимлаштирилиб, улар бадиий матн структурасида бажарадиган вазифасига кўра таснифланган ҳамда умумтуркий мифопоетик анъана билан миллий бадиий тафаккурнинг ўзига хос уйғунликда намоён бўлиши асосланганлигига оид муҳим хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган SUZ-800-21-ГР-3181 “Reinforcing English language competence at Karshi State University” лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 12.09.2024-йил, № 03/3332-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти ўзбек ва қирғиз адабиёти намоёндалари асарларини ўрганишда бадиий маҳорат ва мифология орқали оламни бадиий идрок этиш имкониятлари, тақдир ва унга онгли муносабат сингари илмий хулосалар билан тўлдирилган;
миф ва ривоятнинг “матн ичида матн” (сюжет ичида сюжет) шаклида қўлланилиши орқали ҳар уч адиб ижодида шаклланган мифореалистик поетик услуб хусусиятлари ёритилиб, мифологик тафаккурнинг бадиий асарда илоҳий-маърифий ғоя билан синтезлашув даражаларини қиёсий таҳлил этиш асносида бу жараён Н.Эшонқул ижодида архетиплар-онгсизлик даражасида, Ч.Айтматовда умумбашарий-фалсафий даражада, А.Мухторда эса ахлоқий-маърифий даражада намоён бўлиши исботланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили адабиёти университетида 2023-2024-йилларда олиб борилган “АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” грант лойиҳа ишини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили адабиёти университетининг 08.06.2026-йил, № 4/4-2741-сонли маълумотномаси). Натижада Чингиз Айтматов асарларида, жумладан, ўзбек адиблари ижодида тақдир ва инсон консепсияси, ижтимоий, ахлоқий муаммоларни қиёсий ўрганиш орқали миллий адабиёт тадрижига, шунингдек, жамият маънавий-маърифий муҳитини мукаммаллаштиришга хизмат қиладиган муҳим хулосалар тақдим этилган;
мифологик ва илоҳий-маърифий мотивларнинг рамзий-тимсолий тизими таҳлили асосида учала ёзувчининг индивидуал бадиий услуби ва дунёқарашидаги умумийлик ҳамда фарқланиш белгилари илмий жиҳатдан асосланганлиги, Ч.Айтматов ҳамда замонавий ўзбек насри намояндалари асарларида диний-мифологик мотивларнинг бадиий интерпретацияси, адабий синтезлашув борасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари қиёсий адабиётшуносликнинг қардош халқларга хос умуммаданий тараққиёт, туркий халқлар ўртасидаги маданий-адабий алоқалар мезони билан далилланганлигига оид маълумотлардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг дастурлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 23.10.2023-йил, №17-05/209-сонли маълумотномаси). Натижада томошабинларга Чингиз Айтматов ва ўзбек адиблари ижоди, уларда мифларнинг ўрни ҳақида маълумотлар берилиб, кўрсатувнинг илмий савияси ошишини таъминлаган.