Аллаев Зафар Менгбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида онейросоҳа лексикаси семантикаси ва структураси (туш таъбирлари тўпламлари асосида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7076.
Илмий раҳбар: Уралова Ойсулув Поён қизи, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Акмал Ғуломович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Қаландаров Айбек Рўзимбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек этнослари онейросоҳаси рамзларининг структур-семантик ҳамда лингвомаданий даражадаги универсал ва миллий ўзига хос хусусиятларини қиёсий планда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек этнослари онейросоҳа рамзлари лексикасининг коннотатив ва рамзий маънолари таъбирлар тизимини шакллантирувчи семантик доминант эканлиги аниқланган;
инглиз этносида туш кўпроқ индивидуал психологик ҳолат ва шахсий тажриба субекти бўлса, ўзбекларда у диний-мифологик ва коллектив-ментал тажриба ишораси сифатида интерпретация қилиниши исботланган;
инглиз туш таъбирларида таҳлилий материалнинг 56.33 фоизи метафора тамойили, 18.67 фоизи баҳолаш тамойили, 15.67 фоизи антитеза тамойили, 4 фоизи мифологик тамойили, 3 фоизи тенглик тамойили, 1.33 фоизи ўхшашлик тамойили, 1 фоизи метонимия тамойилларига тўғри келиши, ўзбек тилида 47.33 фоизи метафора тамойили, 20 фоизи антитеза тамойили, 11.67 фоизи мифологик тамойили, 7 фоизи баҳолаш тамойили, 5 фоизи ўхшашлик тамойили, 4 фоизи метонимия тамойили, 2 фоизи эса тенглик тамойилларига тўғри келиши аниқланиб, улар орасида метафора тамойилининг етакчи эканлиги икки этнос онейросоҳасида когнитив ва маданий яқинлик мавжуд экани асосланган;
инглиз ва ўзбек этнослари туш таъбирларидаги калит сўзлар тузилиши жиҳатдан асосан монолексик ҳамда сўз бирикмаси кўринишидаги лексемалардан иборат эканлиги, гап структурасидаги рамзлар ҳар икки тилдаги туш таъбирлари тўпламларида ҳам мавжуд эмаслиги, инглиз туш таъбирларида noun phrase (отли бирикма)га мансуб рамзлар кўпчиликни ташкил этиши, ўзбек тилида эса битишув усулининг доминант эканлиги далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек туш таъбирларининг лингвомаданий тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилидаги туш таъбирларида таҳлилий материалнинг 56.33 фоизи метафора тамойили, 18.67 фоизи баҳолаш тамойили, 15.67 фоизи антитеза тамойили, 4 фоизи мифологик тамойили, 3 фоизи тенглик тамойили, 1.33 фоизи ўхшашлик тамойили, 1 фоизи метонимия тамойилларига тўғри келиши, ўзбек тилида 47.33 фоизи метафора тамойили, 20 фоизи антитеза тамойили, 11.67 фоизи мифологик тамойили, 7 фоизи баҳолаш тамойили, 5 фоизи ўхшашлик тамойили, 4 фоизи метонимия тамойили, 2 фоизи эса тенглик тамойилларига тўғри келиши аниқланиб, улар орасида метафора тамойилининг етакчи эканлиги икки этнос онейросоҳасида когнитив ва маданий яқинлик мавжуд эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида амалга оширилган SUZ80020GR0039-рақамли “English Access Microscholarship Program” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 2-декабрдаги № 3830/02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги туш таъбирларида метафора тамойилининг устуворлиги асосида икки этнос онейросферасидаги когнитив ва маданий яқинликни тавсифлаш имконияти кенгайтирилган ҳамда мазкур хулосалардан инглиз тилини ўқитиш ва маданиятлараро мулоқотга йўналтирилган материалларни такомиллаштиришда фойдаланилган;
инглиз этносида туш кўпроқ индивидуал психологик ҳолат ва шахсий тажриба субекти бўлса, ўзбекларда у диний-мифологик ва коллектив-ментал тажриба ишораси сифатида интерпретация қилишда халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий-маданий тажрибаси ва диний билимларига таяниши ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасаси “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўсмирлар учун”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 25-ноябрдаги 05-09-1895-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга, илмий изланувчиларга инглиз ва ўзбек халқларининг туш таъбирлари билан боғлиқ миллий тафаккури, дунёқараши, рамзлар тизимидаги умумий ва фарқли жиҳатлар ҳақида илмий маълумотлар берилди. Шунингдек, ушбу соҳага доир лингвокултурологик ва этнолингвистик изланишларнинг оммалашишгани ҳақида хорижий тил профессор-ўқитувчилари ва талабаларига маълумот берилган;
инглиз ва ўзбек этнослари онейросоҳа рамзлари лексемаларининг коннотатив маъноси уларнинг тушдаги таъбирлари шаклланишида семантик доминант сифатида алоҳида аҳамият касб этиши, мазкур икки этнос туш таъбирларидаги калит сўзлар тузилиши жиҳатдан асосан монолексик структурадаги сўз бирикмаси кўринишидаги лексемалардан иборат эканлиги, гап структурасидаги рамзлар ҳар икки тилдаги туш тўпламларида ҳам мавжуд эмаслиги, инглиз туш таъбирларида noun phrase (отли бирикма)га мансуб рамзлар кўпчиликни ташкил этса, ўзбек тилида эса битишув усулининг доминант эканлиги ҳақида олинган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 9-декабрдаги №04/1-5901-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги онейросфера рамзларининг семантик-структур хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларни морфолексик ва морфологик жиҳатдан тавсифлаш имконияти кенгайтирилган.