Сафаров Аббос Абдурасул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “SMART технологиялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг компетенцияларини такомиллаштириш методикаси (“Математик анализ” фани мисолида)”, 13.00.06-Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5266.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Лутфиллаев Махмуд Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.FM.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мурадова Фируза Рашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаева Назокат Исаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда “Математик анализ” фани ўқитиш методикасини SMART технологиялар асосида ишлаб чиқилган компютер имитацион моделлардан фойдаланиб такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Математик анализ” фанини SMART технологиялар асосида ўқитишни ташкил этишнинг компютер имитацион моделларга асосланган педагогик модели ишлаб чиқилган ва унинг таркибий компонентлари: мақсад, мазмуни, методи, воситаси, баҳолаш натижалари аниқлаштирилган;
“Математик анализ” фанининг “Сонли кетма-кетлик”, “Функциянинг лимити” ва “Функциянинг узлуксизлиги” бўлимлари бўйича компютер имитацион моделлар ҳамда улардан фойдаланишга мўлжалланган интеллектуал рақамли таълим муҳити ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур моделларни ўқув жараёнига татбиқ этишнинг инновацион методикаси такомиллаштирилган;
“Математик анализ” фанини ўқитишда SMART технологияларга асосланган компютер имитацион моделлардан фойдаланиш мезонлари, индикаторлари ишлаб чиқилган ва улар асосида ўқитишнинг самарадорлигини аниқлаш методикаси такомиллаштирилган;
олий таълимда “Математик анализ” фанини ўқитиш учун SMART технологияларни сунъий интеллект моделлари билан интеграциялаш, рақамли таълим ресурслари, интерактив платформалар: Microsoft Теамс, Десмос, Wolfram Alpha, Каҳоот, Wolfram Mathematica каби визуаллаштириш воситаларидан самарали фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида “Математик анализ” фани ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий иш натижалари:
“Математик анализ” фанини SMART технологиялар асосида ўқитишни ташкил этишнинг компютер имитацион моделларга асосланган педагогик модели ишлаб чиқилган ва унинг таркибий компонентлари: мақсад, мазмуни, методи, воситаси, баҳолаш натижаларини аниқлаштиришга оид таклифлардан “ОТ–Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 26 май 1606/02-сон маълумотномаси). Натижада, “Математик анализ” фанини ўқитишда SMART технологиялар асосидаги компютер имитацион моделлардан фойдаланиш методикаси аниқлаштирилган;
“Математик анализ” фанининг “Сонли кетма-кетлик”, “Функциянинг лимити” ва “Функциянинг узлуксизлиги” бўлимлари бўйича компютер имитацион моделлар ҳамда улардан фойдаланишга мўлжалланган интеллектуал рақамли таълим муҳити ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур моделларни ўқув жараёнига татбиқ этишнинг инновацион методикасини такомиллаштиришга оид таклифлардан “И-2016-4-15 “Кутубхона ресурсларидан мобил алоқа асосида тармоқдан фойдаланишнинг дастурий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш (олий таълим муассасалари мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 26 май 1606/02-сон маълумотномаси). Натижада олий таълимда “Математик анализ” фанини SMART технологиялар асосида ўқитишни таълим жараёнига татбиқ этиш самарадорлиги ошган, талабаларда мотивацион-қизиқиш ривожлантирилган;
“Математик анализ” фанини ўқитишда SMART технологияларга асосланган компютер имитацион моделлардан фойдаланиш мезонлари, индикаторларини ишлаб чиқиш ва улар асосида ўқитишнинг самарадорлигини аниқлаш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлардан “ОТ–Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 26 май 1606/02-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак математика ўқитувчиларининг педагогик, рақамли, коммуникатив, инновацион ва таҳлилий компетенцияларини ривожлантиришга эришилган;
олий таълимда “Математик анализ” фанини ўқитиш учун SMART технологияларни сунъий интеллект моделлари билан интеграциялаш, рақамли таълим ресурслари, интерактив платформалар: Microsoft Теамс, Десмос, Wolfram Alpha, Каҳоот, Wolfram Mathematica каби визуаллаштириш воситаларидан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлардан “ОТ-Атех-2018-519 Компютер имитацион моделлар асосида виртуал ресурслар Web - иловасини дастурий таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025 йил 26 май 1606/02-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида қўлланилган SMART технологиялар асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргалик даражасини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish