Ёқубжанова Севара Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Давлат арбоблари асарлари лингвостилистик ва лексик-семантик хусусиятларининг таржима муаммолари (Ли Куан Ю ва Теодор Рузвелт асарларининг инглизча-ўзбекча таржималари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.3.PhD/Fil.6518.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Садиков Зохид Якубжанович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Холмирзаев Бахтиёр Мирзамахмудович, филология фанлари номзоди, дотсент; Ювашева Шоира Махамадовна, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ли Куан Ю ва Теодор Рузвелт асарларининг оригинал матнлари ҳамда уларнинг ўзбек тилидаги таржималарини лингво-стилистик, лексик-семантик ва прагматик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиш асосида давлат арбоблари асарларининг жанрий классификациясини такомиллаштириш, таржимадаги лексик-семантик ва лингвокултурологик ўзига хосликларни аниқлаш, муаллиф индивидуал услубини сақлаш механизмларини белгилаш ҳамда бундай асарларни таржима қилиш тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат арбоблари асарлари ва ижтимоий-сиёсий матннинг талқин ҳамда тадқиқ этилиши муаммоларига оид асосий назарий жиҳатлар ўрганилиб, уларнинг фарқли жиҳатлари субектив-обектив, амалий тажриба-назарий ёндашув, тор-кенг доирадаги мавзу каби қарама-қаршиликлар фонида асосланиб, уларнинг субектив хусусиятга эга эканлиги, муаллифнинг ўзи гувоҳ бўлган ҳаётий тажрибалари асарнинг марказий қисмини ташкил этиши ва асарнинг асосий ғояси сифатида фақат маълум аудиториягагина хосланган тор доирадаги идеологик мавзулар белгиланиши аниқланган;
давлат арбоблари асарлари аслиятида фаол қўлланган “dicipline”, “meritocracy”, “Асиан валуес”, “грассроотс леадерс”, “игнобле эасе”, “стрифе”, “тоил” каби лингвостилистик бирликларни ўрганиш мобайнида тил орқали ҳокимиятни легитимлаштириш, сиёсий идентификациялаш, манипулятив ўзига хослик, идеологик ҳамда технократик каби лексик-семантик хусусиятлари таржима тилида прагматик адаптация, лексик муқобиллик, калкалаш ва тавсифлаш асосида қайта яратилиши асосланиб, Скетч Энгине дастури: English Web 2021 да жами 313,778 сўзли корпус воситасида легитимлаштириш лексикасининг универсал ва миллий-маданий компонентлари эканлиги асосланган;
давлат арбоблари асарларининг таржима тилидаги вариантлари билан чоғиштириш орқали уларнинг мазмуни, мақсади, стилистик услуби, манзилли аудиторияси, муаллиф позициясига кўра фарқли лексик-семантик ўзига хосликлари аниқланиб, таржимада муаллифнинг индивидуал услубини сақлаш жараёнида давлат арбобларининг ишончли ва таҳлилий оҳанги функсионал адекватлик тамойилига таяниб таржима қилинганлиги, ҳар бир сўзнинг лексик мослигидан кўра, матннинг коммуникатив мақсади ва прагматик таъсирини сақлаб қолишга урғу берилганлиги, лексик аниқликни таъминлаш борасида прагматик мослашув матннинг функсионал самарадорлигини оширганлиги далилланган;
давлат арбоблари асарлари аслиятида қўлланган лингвокултуремаларнинг таржима матнига феъл замонлари, сўз тартиби, аффиксация, суффиксация, аниқ ва мажҳул нисбат борасидаги грамматик-синтактик ҳамда реалиялар, маданий тушунчалар ва коннотатив фарқларга доир лингвомаданий тафовутлар асосида кўчганлигини лисоний аспектда таҳлил этилиб, маданиятлараро таржима назарияси орқали таржимада коннотатив маъноларнинг йўқолиши, ўзгариши эҳтимоли ва прагматикасидан келиб чиқиб, маданий элементни сақлаган ҳолда сиёсий эквивалентликка эришишнинг алгоритмик механизми сифатида янги “контекстуал-лингвокултурологик эквивалантлик” усули тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Давлат арбоблари асарларининг лингво-стилистик, лексик-семантик хусусиятлари ва таржима муаммолари тадқиқига бағишланган ушбу диссертацияда эришилган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
давлат арбоблари асарлари ва ижтимоий-сиёсий матннинг талқин ҳамда тадқиқ этилиши муаммоларига оид асосий назарий жиҳатлар ўрганилиб, уларнинг фарқли жиҳатлари субектив-обектив, амалий тажриба-назарий ёндашув, тор-кенг доирадаги мавзу каби қарама-қаршиликлар фонида асосланиб, уларнинг субектив хусусиятга эга эканлиги, муаллифнинг ўзи гувоҳ бўлган ҳаётий тажрибалари асарнинг марказий қисмини ташкил этиши ва асарнинг асосий ғояси сифатида фақат маълум аудиториягагина хосланган тор доирадаги идеологик мавзулар белгиланиши аниқланганлигига оид илмий натижаларидан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “ERASMUS + Capacity Building Project 101129076 EMPOWER: Women Entrepreneurship, Empowerment, employability and self-confidence” лойиҳасида фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 19-сентабрдаги 2207-03-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий ва амалий мукаммаллашувини шакллантиришдаги таълимий оъқув режалари такомиллаштирилган;
давлат арбоблари асарларининг таржима тилидаги вариантлари билан чоғиштириш орқали уларнинг мазмуни, мақсади, стилистик услуби, манзилли аудиторияси, муаллиф позициясига кўра фарқли лексик-семантик ўзига хосликлари аниқланиб, таржимада муаллифнинг индивидуал услубини сақлаш жараёнида давлат арбобларининг ишончли ва таҳлилий оҳанги функсионал адекватлик тамойилига таяниб таржима қилинганлиги, ҳар бир сўзнинг лексик мослигидан кўра, матннинг коммуникатив мақсади ва прагматик таъсирини сақлаб қолишга урғу берилганлиги, лексик аниқликни таъминлаш борасида прагматик мослашув матннинг функсионал самарадорлигини оширганлиги далилланганлигига оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган дастурларининг 2025-йил январ-июн ойларидаги сонлари сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 11-сентабрдаги 02-09-1413-сон маълумотномаси). Натижада платформа давлат арбоблари асарларида кенг қўлланилган инглиз тилидаги ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳамда юридик терминлар билан бойитилган;
давлат арбоблари асарлари аслиятида қўлланган лингвокултуремаларнинг таржима матнига феъл замонлари, сўз тартиби, аффиксация, суффиксация, аниқ ва мажҳул нисбат борасидаги грамматик-синтактик ҳамда реалиялар, маданий тушунчалар ва коннотатив фарқларга доир лингвомаданий тафовутлар асосида кўчганлигини лисоний аспектда таҳлил этилиб, маданиятлараро таржима назарияси орқали таржимада коннотатив маъноларнинг йўқолиши, ўзгариши эҳтимоли ва прагматикасидан келиб чиқиб, маданий элементни сақлаган ҳолда сиёсий эквивалентликка эришишнинг алгоритмик механизми сифатида янги “контекстуал-лингвокултурологик эквивалантлик” усули тавсия этилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Дўрмон баҳори” халқаро анжуманида, Паркент ижод уйида ўтказиб келинаётган таржимонлар форумида ҳамда Республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинар-кенгаши бадиий таржима шўбасида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2026-йил 2-июлдаги 01-03/310-сон маълумотномаси). Натижада ёзувчи-ижодкорлар, таржимонлар, ўқувчилар, талаба ёшлар ва тингловчиларда давлат арбоблари асарлари таржималарининг лисоний ва лингвомаданий хусусиятларига доир янги қарашлар шаклланиб, таржима жараёнида ушбу методдан фойдаланишга хизмат қилган;
давлат арбоблари асарлари аслиятида фаол қўлланган “dicipline”, “meritocracy”, “Асиан валуес”, “грассроотс леадерс”, “игнобле эасе”, “стрифе”, “тоил” каби лингвостилистик бирликларни ўрганиш мобайнида тил орқали ҳокимиятни легитимлаштириш, сиёсий идентификациялаш, манипулятив ўзига хослик, идеологик ҳамда технократик каби лексик-семантик хусусиятлари таржима тилида прагматик адаптация, лексик муқобиллик, калкалаш ва тавсифлаш асосида қайта яратилиши асосланиб, Скетч Энгине дастури: English Web 2021 да жами 313,778 сўзли корпус воситасида легитимлаштириш лексикасининг универсал ва миллий-маданий компонентлари эканлиги асосланганлигига оид хулосаларидан “Наманган вилояти телерадиоканали” давлат муассаси томонидан тайёрланган “Гулдаста” ва “Маърифат улашиб” номли дастурларининг 2025-йил январ-июн ойларидаги сонлари сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Наманган вилояти телерадиоканали” давлат муассасининг 2025-йил 22-августдаги 02-11-197-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар теледастурлар мазмунини бойитиш, лингвостилистик ва лингвомаданий хусусиятларни кенг томошабинлар аудиториясига илмий-оммабоп тарзда етказишга хизмат қилган.