Казаков Шавкат Норқобиловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантиришнинг назарий асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Чориев Илхом Рузибаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Мусурманов Рахматилла, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент; Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), проффесор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантириш усулларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш, уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий этика ва педагогик маданиятни тарбиялашнинг илмий-назарий асослари шахсга йўналтирилган, аксиологик, нейропедагогик ва субектли ёндашувлар, шунингдек, фанлараро интеграция ва когнитив таълим технологияларини бўлажак ўқитувчиларда ахлоқий интуиция, касбий масъулият, мулоқот маданияти ва этик онгни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантиришнинг универсал модели фанлараро интеграция, аксиологик ва когнитив-мотивацион механизмларни ахлоқий компетенция, шахсий позиция ва педагогик маданият индикаторларига модулли тузилма асосида функсионал муносабатда изчил тизимлаштириш орқали ишлаб чиқилган;
ахлоқий тарбия ва педагогик маданиятни ривожлантиришга қаратилган инновацион ёндашув ва технологиялар касбий-маърифий консепсиялар, аксиологик мезонлар ва когнитив-коммуникатив фаолликни таъминловчи интегратив механизмларни фанлараро ўзаро боғлиқлик, модулли структура ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ахлоқий компетенциялар тизимига фазовий-мазмунли интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
ахлоқий етуклик ва педагогик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи методик комплекс фанлараро интеграция, аксиологик йўналтирув, когнитив фаоллаштиришга йўналтирилган инновацион-тарбиявий методларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига инновацион машғулотлар, интерактив ссенарийлар ҳамда рефлексив таҳлил орқали интеграция қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантиришнинг назарий асосларини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот натижалари асосида:
шахсга йўналтирилган, аксиологик, нейропедагогик ва субектли ёндашувлар, шунингдек, фанлараро интеграция ва когнитив таълим технологияларини бўлажак ўқитувчиларда ахлоқий интуиция, касбий масъулият, мулоқот маданияти ва этик онгни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш асосида такомиллаштирилган касбий этика ва педагогик маданиятни тарбиялашнинг илмий-назарий асосларига оид таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогика илмий-тадқиқот институти Миллий илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида бажарилган. АЛ-ХТ-0-2997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги муҳитида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг долзарб масалалари” номли амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогика илмий-тадқиқот институти Миллий илмий маркази Қорақалпоғистон филиалида 2025-йил 17-декабрдаги 502-сонли маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълимда касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантириш жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этишга оид мезон ва индикаторлар тизими шакллантирилган;
фанлараро интеграция, аксиологик ва когнитив-мотивацион механизмларни ахлоқий компетенция, шахсий позиция ва педагогик маданият индикаторларига модулли тузилма асосида функсионал муносабатда изчил тизимлаштириш орқали ишлаб чиқилган касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантиришнинг универсал модели, касбий-маърифий консепсиялар, аксиологик мезонлар ва когнитив-коммуникатив фаолликни таъминловчи интегратив механизмларни фанлараро ўзаро боғлиқлик, модулли структура ва шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ахлоқий компетенциялар тизимига фазовий-мазмунли интеграциялаш орқали такомиллаштирилган ахлоқий тарбия ва педагогик маданиятни ривожлантиришга қаратилган инновацион ёндашув ва технологиялар бўйича тавсиялар “Ҳаракатли ўйинлар ва уни ўқитиш методикаси” дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи билан тақдим этилган 258954-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, касбий-маънавий қадриятларни ривожлантиришга қаратилган тарбиявий фаолиятнинг аксиологик ва когнитив-фаол моделларига асосланган аниқ методик механизмлар ишлаб чиқилган;
фанлараро интеграция, аксиологик йўналтирув, когнитив фаоллаштиришга йўналтирилган инновацион-тарбиявий методларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига инновацион машғулотлар, интерактив ссенарийлар ҳамда рефлексив таҳлил орқали интеграция қилинган ахлоқий етуклик ва педагогик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи методик комплекс борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ёнма-ён” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК “Ёнма-ён” кўрсатувининг 2025-йил 9-июлдаги 05-09-1096-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбий этика ва педагогик маданиятни шакллантиришга йўналтирилган муаллифлик методикаларни оммалаштиришга хизмат қилган.
ахлоқий етуклик ва педагогик маданиятни шакллантиришга хизмат қилувчи методик комплекс фанлараро интеграция, аксиологик йўналтирув, когнитив фаоллаштиришга йўналтирилган инновацион-тарбиявий методларни амалиётга татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришга оид тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170913120-сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025 йил 8 июлдаги 04/11-8816 сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда фанлараро масъулият, мулоқот маданияти ва этик онгни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish