Жунайдуллаев Охунжон Кахоржон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped3362.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Юлдашева Гулшад Tuliouvna, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Рахматилла, педагогика фанлари
доктори (DSc), дотсент; Ходжаев Бекзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантиришнинг назарий-методологик асослари тизимли ва компетенциявий ёндашувлар уйғунлигида касбий мулоқотнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ҳамда рефлексив таркибий қисмларини ўзаро алоқадорликда ривожлантириш, анъанавий ва рақамли коммуникация шаклларини яхлит педагогик жараёнга бирлаштириш ҳамда коммуникатив фаолиятнинг мултиканаллик, контекстуал мослашувчанлик ва рефлективлик хусусиятларини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
касбий коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришда ахборот технологияларининг дидактик имкониятлари талабаларнинг рақамли платформалардаги фаол иштирокини кучайтириш, тармоқ муҳитида жамоавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, топшириқларни индивидуал таълим эҳтиёжларига мослаштириш, ташқи ва ички қайта алоқа механизмларидан фойдаланиш ҳамда ўз-ўзини баҳолаш жараёнларини рағбатлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуасини таъминлаш орқали тизимлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик тизим йўналтирувчи-мақсадли, фаолиятли-жараёнли ва натижавий-таҳлилий блокларнинг функсионал изчиллигини таъминлаш, кейс-стади асосида реал педагогик мулоқот вазиятларини моделлаштириш ҳамда Гоогле Classroom, Зоом, Падлет, Каҳоот ва Canva воситаларини муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, коммуникатив ечимларни ишлаб чиқиш ва касбий мулоқот стратегияларини амалий синаш жараёнига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантириш даражасини диагностик баҳолаш механизми мулоқот фаоллиги, муаммоли вазиятларда оғзаки ва ёзма жавоблар сифати, педагогик рефлекция, AKT воситаларидан коммуникацион мақсадда фойдаланиш ҳамда касбий диалог қуриш кўрсаткичларини репродуктив, продуктив ва инновацион даражалар билан мувофиқлаштириш, шунингдек, натижаларни қуйи, паст, ўрта ва юқори босқичларда мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тизимли ва компетенциявий ёндашувлар уйғунлигида касбий мулоқотнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли ҳамда рефлексив таркибий қисмларини ўзаро алоқадорликда ривожлантириш, анъанавий ва рақамли коммуникация шаклларини яхлит педагогик жараёнга бирлаштириш ҳамда коммуникатив фаолиятнинг мултиканаллик, контекстуал мослашувчанлик ва рефлективлик хусусиятларини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантиришнинг назарий-методологик асосларига доир таклиф ва тавсияларидан «Педагогик тадқиқотларда статистик методлар» номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 10-апрелдаги №7302-4969-d8b8-7b33-a645-2362-6251 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини статистик методлар асосида таҳлил қилиш ва баҳолаш усуллари тизимлаштирилган;
талабаларнинг рақамли платформалардаги фаол иштирокини кучайтириш, тармоқ муҳитида жамоавий ҳамкорликни йўлга қўйиш, топшириқларни индивидуал таълим эҳтиёжларига мослаштириш, ташқи ва ички қайта алоқа механизмларидан фойдаланиш ҳамда ўз-ўзини баҳолаш жараёнларини рағбатлантиришга хизмат қилувчи педагогик шарт-шароитлар мажмуасини таъминлаш орқали тизимлаштирилган касбий коммуникатив кўникмаларни ривожлантиришда ахборот технологияларининг дидактик имкониятларига оид амалий таклиф ва тавсияларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104109-рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-январдаги 01-7678-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи рақамли муҳит такомиллаштирилди ҳамда уларнинг ахборот билан ишлаш ва мулоқот компетенцияларини самарали шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
йўналтирувчи-мақсадли, фаолиятли-жараёнли ва натижавий-таҳлилий блокларнинг функсионал изчиллигини таъминлаш, кейс-стади асосида реал педагогик мулоқот вазиятларини моделлаштириш ҳамда Гоогле Classroom, Зоом, Падлет, Каҳоот ва Canva воситаларини муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, коммуникатив ечимларни ишлаб чиқиш ва касбий мулоқот стратегияларини амалий синаш жараёнига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик тизим; мулоқот фаоллиги, муаммоли вазиятларда оғзаки ва ёзма жавоблар сифати, педагогик рефлекция, AKT воситаларидан коммуникацион мақсадда фойдаланиш ҳамда касбий диалог қуриш кўрсаткичларини репродуктив, продуктив ва инновацион даражалар билан мувофиқлаштириш, шунингдек, натижаларни қуйи, паст, ўрта ва юқори босқичларда мониторинг қилиш асосида ишлаб чиқилган бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантириш даражасини диагностик баҳолаш механизмига оид маълумотлардан «Илмий тадқиқот метадалогияси» номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 03-августдаги № 8269-206a-7084-4d43-c4a0-3505-8606 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий коммуникатив кўникмаларини AKT воситалари асосида шакллантириш ва уларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish