Латипова Ситора Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Киметерапиядан кейин оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати холатини клиник-иммунологик ўрганиш ва даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5197.
Илмий раҳбар: Тураева Фируза Абдурашидовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/27.12.2025.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Ҳабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсалихова Феруза Луқмоновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ОШ давлат университети (Қирғизистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: саратон билан касалланиб, кимётерапия муолажасини қабул қилган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ҳолатини клиник-иммунологик ўрганиш ва даволаш самарадорлигини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беморларни кимётерапиядан олдин дастлабки стоматологик ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш, ушбу тоифадаги беморларга стоматологик касалликларнинг юқори даражада учраши ҳамда уларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитининг ривожланишига мойиллиги аниқланган;
кимётерапиядан сўнг ривожланган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитини олдини олиш ва даволашда гранулланган кверцетинни маҳаллий қўлланилиши беморларда оғриқ синдромини пасайиши ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
кимётерапия даво муолажаси туфайли ривожланган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитини олдини олиш ва даволашда маҳаллий лазерли фотодинамик терапиядан фойдаланиш, унинг шиллиқ қаватдаги яллиғланиш-некротик жараёнга ижобий таъсир қилиши, шу билан бирга мукозитни даволанишига юқори самара бериши исботланган;
кверцетин ва лазерли фотодинамик терапияни биргаликда қўлланилиши бу усулларнинг синергик таъсири оғиз бўшлиғи мукозитининг кечиш давомийлигини, ҳамда даволанишни муддатини сезиларли даражада қисқаришига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2026 йил 5 мартдаги 04/35- сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: кимётерапия қабул қилган беморларнинг кимётерапиядан олдин дастлабки стоматологик ҳолатини ҳар томонлама баҳолаш билан биргаликда ушбу тоифадаги беморларга стоматологик касалликларнинг юқори даражада учраши ҳамда уларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитининг ривожланишига мойиллиги аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморларда кимётерапия бошлангунига қадар оғиз бўшлиғи ҳолатини скрининг ва интеграл баҳолаш орқали мукозит ва бошқа асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлган беморлар гуруҳини эрта аниқлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (02.06.2025 й.; №01/356-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.05.2025 й.; №49-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар кимётерапия фонида юзага келадиган оғриқли мукозит, яралар ва оғиз бўшлиғининг сурункали зарарланишларининг олди олиниши ҳисобига беморларнинг мустақил овқатланиш, гапириш ва кундалик мулоқот қилиш имкониятлари сақлаб қолинган. Иқтисодий самарадорлиги: кимётерапиядан олдинги комплекс стоматологик тайёргарлик ва хавф гуруҳларини эрта аниқлаш орқали оғир даражадаги мукозит ва иккиламчи инфекцион асоратларнинг олди олинади. Бу ўз навбатида қимматбаҳо антибиотик, замбуруғга қарши, оғриқ қолдирувчи ва парентерал озиқлантириш воситаларига кетадиган молиявий харажатларни кескин камайтиради. Хулоса: кимётерапия қабул қиладиган беморларда даволаш бошлангунига қадар оғиз бўшлиғининг дастлабки (базал) стоматологик ҳолатини ҳар томонлама ва интеграл баҳолаш оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозити ҳамда бошқа иккиламчи асоратлар ривожланиш хавфини эрта босқичда аниқлаш ва прогноз қилиш имконини беради.
Иккинчи илмий янгилик: кимётерапия даво муолажаси туфайли ривожланган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитини олдини олиш ва даволашда гранулланган кверцетинни маҳаллий қўллаш самарадорлиги ҳамда беморларда оғриқ синдроми ва ноқулайликнинг пасайиши ҳаёт сифати кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатганлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: кимётерапия натижасида юзага келувчи мукозитни маҳаллий даволашда гранулланган кверцетиннинг антиоксидант, яллиғланишга қарши, цитопротектор ва тўқималар регенерациясини фаоллаштирувчи таъсир механизмларини фармакотерапевтик жиҳатдан исботлаб берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (02.06.2025 й.; №01/356-сон) ҳамда Хоразм 11 вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.05.2025 й.; №49-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гранулланган кверцетинни маҳаллий қўллаш орқали оғриқ синдроми ва ноқулайликнинг (дискомфорт) пасайиши беморларнинг мустақил овқатланиш, сув ичиш, гапириш ва кундалик тиббий-ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: гранулланган кверцетиннинг маҳаллий антиоксидант ва яллиғланишга қарши юқори самарадорлиги ҳисобига оғриқ синдроми ва ярали жараёнлар тез фурсатда бартараф этилади. Бу эса қимматбаҳо тизимли оғриқ қолдирувчи воситалар (шу жумладан опиоид анальгетиклар), антибиотиклар ва парентерал (вена орқали) озиқлантириш препаратларини қўллаш эҳтиёжини ҳамда молиявий харажатларни кескин камайтиради. Хулоса: кимётерапия муолажалари туфайли ривожланган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитини олдини олиш ва комплекс даволашда гранулланган кверцетинни маҳаллий қўллаш юқори терапевтик ва патогенетик самарадорликка эгалиги исботланди.
Учинчи илмий янгилик: кимётерапия даво муолажаси туфайли ривожланган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитини олдини олиш ва даволашда лазерли фотодинамик терапиядан оғиз бўшлиғига маҳаллий таъсир қилиш усули сифатида фойдаланилганда, унинг шиллиқ қаватдаги яллиғланиш-некротик ўзгаришларнинг оғирлик даражасини самарали равишда пасайтириши ва шу билан мукозитни даволаш самарадорлигини ошириши баҳоланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: лазерли фотодинамик терапиянинг (ФДТ) кимётерапия чақирган мукозит шароитида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги яллиғланиш, микроциркуляция ва тўқималар некрозини пасайтиришдаги таъсир механизмларини илмий жиҳатдан асослаб берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (02.06.2025 й.; №01/356-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.05.2025 й.; №49-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: лазерли фотодинамик терапия (ФДТ) ёрдамида шиллиқ қаватдаги яллиғланиш-некротик ўзгаришлар оғирлигининг пасайтирилиши беморлардаги оғир оғриқ, ярали асоратлар ва дискомфортни бартараф этади. Бу беморларнинг мустақил овқатланиш, гапириш ва жамиятда ижтимоий фаоллигини сақлаб қолишига хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: лазерли фотодинамик терапия (ФДТ) ёрдамида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги яллиғланиш-некротик жараёнлар ва суперинфекция хавфи самарали сундиргич билан бостирилади. Бу эса оғир асоратларни даволашда ишлатиладиган қимматбаҳо систем антибиотиклар, антимикотиклар, анальгетиклар ва парентерал озиқлантириш воситаларига кетадиган харажатларни сезиларли даражада камайтиради. Хулоса: кимётерапия даво муолажалари туфайли ривожланган оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати мукозитини олдини олиш ва даволашда лазерли фотодинамик терапиядан 12 (ФДТ) маҳаллий таъсир қилиш усули сифатида фойдаланиш юқори патогенетик ва клиник самарадорликка эгалиги исботланди.
Тўртинчи илмий янгилик: кверцетин ва лазерли фотодинамик терапияни биргаликда қўллашнинг қиёсий тадқиқоти ўтказилганда бу усулларнинг синергик таъсири оғиз бўшлиғи мукозитининг кечиш давомийлигини сезиларли даражада яхшиланишига олиб келиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: гранулланган кверцетиннинг антиоксидант, яллиғланишга қарши ва цитопротектор хусусиятлари ҳамда лазерли фотодинамик терапиянинг (ФДТ) маҳаллий бактерицид, микроциркуляцияни яхшиловчи ва тўқималар регенерациясини фаоллаштирувчи физикавий омилларининг биргаликдаги комбинициялашган синергик таъсир механизмларини илмий жиҳатдан асослаб берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (02.06.2025 й.; №01/356-сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.05.2025 й.; №49-I-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кверцетин ва лазерли фотодинамик терапиянинг (ФДТ) синергик таъсири оғиз бўшлиғи мукозитининг кечиш давомийлигини ва оғриқли симптоматикани кескин қисқартиради. Бу беморларга қисқа муддатда мустақил ва оғриқсиз овқатланиш, сув ичиш ҳамда бемалол мулоқот қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: кверцетин ва лазерли фотодинамик терапиянинг (ФДТ) синергик (бири-бирини кучайтирувчи) таъсири мукозитнинг кечиш давомийлигини кескин қисқартиради. Бу эса беморларда оғриқ қолдирувчи (шу жумладан қимматбаҳо анальгетиклар), антибиотик, антимикотик ҳамда вена орқали парентерал озиқлантирувчи воситаларни қўллаш муддатини ва харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Хулоса: кверцетиннинг антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлари ҳамда лазерли ФДТнинг бактерицид ва микроциркуляцияни яхшиловчи таъсирининг синергизми (бир-бирини кучайтириши) оғиз бўшлиғи мукозитининг кечиш давомийлигини сезиларли даражада қисқартиради, яллиғланиш-некротик жараёнларнинг тезроқ тузалишини таъминлайди.