Матназарова Хайринисо Сатимбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Дискурс тенорининг лингвопрагматик имкониятлари, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5077.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Чўпонов Отаназар Отожонович, филология фанлари доктори, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулло Кулмурадович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимова Гўзал Юлдашевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги дискурс тенорининг лингвопрагматик имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий муносабатлардаги инглиз ва ўзбек дискурси тенорининг статус, алоқа ва таъсир доирасидан келиб чиққан ҳолда лингвопрагматик тасниф ва таҳлили асосида чоғиштирилаётган тилларда сўз луғат хусусиятларига кўра экспозитив, мунозарали, аргументатив, ҳикоявий, тасвирловчи, кўрсатмали каби турларга ажратилиши; тенор муҳим контекстуал категория, дискурс иштирокчиларининг муносабатларини акс эттирувчи бирлик эканлиги; домен эса референциал, экспрессив, конатив, фатик, поетик ва металингвистик вазифаларга эга бўлиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дискурс тенорининг индивидуал ва функсионал турлари аниқланган, шунингдек, ушбу тиллардаги дискурс белгиларининг (қўшимча, зидловчи, сабабни ифодаловчи, пайтни билдирувчи, хулосаловчи, ташкил этувчи) ҳукмрон, тенг ва тобе тенор турлари қўлланилиши исботланган;
дискурс вазиятида суҳбатдошлар статусига кўра тенорнинг ҳукмрон, тенг ва тобе турларга бўлиниши; ушбу тенорларнинг лингвистик, экстралингвистик ва прагматик компонентлари турли тиллар ва нутқ услубларида ўзига хос хусусиятларга эгалиги ҳамда уларнинг ҳар бирига оид фарқли лингвопрагматик имкониятлари инглиз ва ўзбек бадиий дискурси, хусусан, У.Шекспир комедиялари (аслият ва таржима) тили мисолида далилланган;
дискурс тенорининг лингвистик (лексик-семантик, синтактик, фонетик, эмоционал манипуляция, кўчимлар) экстралингвистик (ижтимоий, маданий, тарихий, вазият контексти, иштирокчиларнинг дунёвий билимлари) ҳамда прагматик (нутқнинг оҳанг ва ритмик хусусиятлари, хушмуомалалик, навбат алмашинуви, лексик танлов, суҳбатдош фикрини тан олиш, эллипсис) каби омиллар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши бадиий дискурс ва унинг таржимасида муҳим омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дискурс тенорининг лингвопрагматик имкониятларини аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида:
тадқиқотда акс этган ижтимоий муносабатлардаги инглиз ва ўзбек дискурси тенорининг лингвистик асослари ва унинг ижтимоий мавқе, рол ва масофа каби омиллар ҳамда статус, алоқа ва таъсир хусусиятига кўра лингвопрагматик тасниф ва таҳлилига имкон бериши бадиий дискурс, хусусан, У.Шекспир комедияларининг чоғиштирилаётган тиллардаги версиялари орқали далилланганлигига оид илмий қарашлар яхлит ҳолда шакллантирилишига доир таклиф-тавсиялари ва илмий хулосаларидан Урганч давлат университетида 2022–2024-йилларда амалга оширилган С-UZ800-20-ГР-0038-рақамли “Access Microscholarship Program” халқаро грант дастури доирасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетитининг 2025-йил 11-июндаги 06-109/1-сон маълумотномаси). Натижада дискурс тенорининг лингвопрагматик имкониятлари суҳбатдошларнинг мавқейи, ўзаро алоқаси ва таъсир хусусиятига кўра тасниф-таҳлил қилиниши аниқланган, инглиз ва ўзбек тилларидаги мулоқот фаолиятидаги дискурсив ҳамда лингвопрагматик хусусиятларга оид билимлар бойитилишига эришилган;
дискурснинг лингвопрагматик таҳлили асосида чоғиштирилаётган тилларда сўз луғат хусусиятларига кўра экспозитив, мунозарали, аргументатив, ҳикоявий, тасвирловчи, кўрсатмали каби турларга ажратилиши; тенор муҳим контекстуал категория, дискурс иштирокчиларининг муносабатларини акс эттирувчи бирлик эканлиги; домен эса референциал, экспрессив, конатив, фатик, поетик ва металингвистик вазифаларга эга бўлиши асосланганлиги ҳақидаги натижаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 15-январдаги 11-25/25-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертация материаллари дискурс вазиятида суҳбатдошлар статусига кўра, тенор ҳукмрон, тенг ва тобе турларга бўлиниши инглиз ва ўзбек бадиий дискурси У.Шекспир комедиялари мисолида таҳлил қилиниб, унинг лингвистик, экстралингвистик ва лингвопрагматик имкониятлари яққол намоён бўлган;
дискурс вазиятида суҳбатдошлар статусига кўра тенорнинг ҳукмрон, тенг ва тобе турларга бўлиниши; ушбу тенорларнинг лингвистик, экстралингвистик ва прагматик компонентлари турли тиллар ва нутқ услубларида ўзига хос хусусиятларга эгалиги ҳамда уларнинг ҳар бирига оид лингвопрагматик имкониятларни инглиз ва ўзбек бадиий дискурси, хусусан, У.Шекспир комедиялари (аслият ва таржима) тили мисолида далилланганлиги ҳақидаги ҳамда дискурс тенорининг лингвистик (лексик-семантик, синтактик, фонетик, эмоционал манипуляция, кўчимлар) экстралингвистик (ижтимоий, маданий, тарихий, вазият контексти, иштирокчиларнинг дунёвий билимлари), ҳамда прагматик (нутқнинг оҳанг ва ритмик хусусиятлари, хушмуомалалик, навбат алмашинуви, лексик танлов, суҳбатдош фикрини тан олиш, эллипсис) каби омиллар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши бадиий дискурс ва унинг таржимасида муҳим омил эканлиги исботланганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли Хоразм вилояти телерадиоканалининг “Нажот–билимда” радиоешиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 22-апрелдаги 256-сон маълумотномаси). Натижада, адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда жонли мулоқот жараёнида дискурс тенорининг лингвопрагматик имкониятлари ёрдамида тил бойлигининг акс этишини атрофлича ёритиш имконияти яратилган.