Каримова Зухра Улугбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Мақолларда дўстлик ва душманлик консепти (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида), 10.00.13. – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2763.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари номзоди, дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Чўпанов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Каландаров Айбек Рузимбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари мақолларида дўстлик ва душманлик консептини ифодаланишини қиёсий ўрганиш ва уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тизимли тиллардаги дўстлик ва душманлик консептини ифодаловчи мақолларнинг диахрон тадқиқи очиқланди, мақолларнинг ассотсиатив кўламига оид дўстликнинг синалганлик, сахийлик, баҳам кўриш, иккиюзламачилик ва салбий жиҳатдан моддий манфаатланиш, шахсий чегараларнинг бузилиши каби ҳамда душманликнинг зиёнкорлик, хоинлик ва душманга нисбатан адолат, ҳурмат сингари хусусиятлари далилланган;
дўстлик ва душманлик тушунчасини ифодаловчи мақолларнинг таркибида дўст, душман сўзлари ҳамда уларнинг синонимларини қўлланилишига кўра семантик хусусиятлари аниқланди, дўстлик ва душманлик консептини ифодалаш хусусиятларига кўра тасниф қилинди, мақолларда дўстни қадрлаш, душманга нисбатан огоҳ бўлиш каби қадриятлар инъикоси ҳамда дўстликнинг эътиқод, ахлоқий гўзаллик асосида юзага чиқиши ва уларда душманга нисбатан эҳтиёткорлик, кечиримлилик сингари диний (Ислом ҳамда насронийлик) ғояларни ўзида акс эттирилиши исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дўстлик ва душманлик маъносини англатувчи мақолларга хос содиқ ва ёлғончи дўст, очиқ ва яширин душман каби образларнинг антропосентрик хусусиятлари асосланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги дўстлик ва душманлик консепти ифодаланган мақолларда гендерни ифодаловчи йигит, эр, ака-ука, оға-ини, ота, қиз, келин, қайнона каби образлар ҳамда илон, от, мушук, сичқон, ит, бўри, фил сингари ҳайвон тимсолларини ифодаловчи лексик бирликларни чоғиштириш орқали уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари мақолларида дўстлик ва душманлик консептининг ифодаланиши юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
турли тизимли тиллардаги дўстлик ва душманлик консептини ифодаловчи мақолларнинг диахрон тадқиқи очиқланиб, мақолларнинг ассотсиатив кўламига оид дўстликнинг синалганлик, сахийлик, баҳам кўриш, иккиюзламачилик ва салбий жиҳатдан моддий манфаатланиш, шахсий чегараларнинг бузилиши каби ҳамда душманликнинг зиёнкорлик, хоинлик ва душманга нисбатан адолат, ҳурмат сингари хусусиятлари аниқланганлиги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимига қарашли Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 29-августдаги 520/2-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги дўстлик ва душманлик тушунчасини англатувчи мақоллар тадқиқи, уларнинг ассотсиатив ва семантик хусусиятларини аниқлашга оид қарашлар, бундай мақолларда қадриятлар инъикоси ва образлар талқини, мақолларнинг ўхшаш, фарқли ва умумий томонларини кўрсатишдаги хулосалардан лойиҳа доирасида қўлланилиб, дўстлик ва душманлик консептини ифодаловчи мақолларнинг диахрон аспектда монографик планда тадқиқот натижалари ҳамда ушбу консептни ифодаловчи мақолларнинг қиёсий-чоғиштирма каталоги грант илмий базаси кенгайишига хизмат қилган, шунингдек, фундаментал лойиҳанинг халқ мақоллари тематикасининг ифодаланиш хусусиятлари ҳақидаги қисмларини янги таҳлиллар ва тушунчалар билан бойитишга ёрдам берган;
диссертациясида келтирилган дўстлик ва душманлик тушунчасини ифодаловчи мақолларнинг таркибида дўст, душман сўзлари, уларнинг синонимларининг қўлланилишига кўра семантик хусусиятлари аниқланиб, дўстлик ва душманлик консептини ифодалашига кўра тасниф қилинган ҳамда мақолларда дўстни қадрлаш, душманга нисбатан огоҳ бўлиш каби қадриятлар инъикоси ва дўстликнинг эътиқод, ахлоқий гўзаллик асосида юзага чиқиши, душманга нисбатан эҳтиёткорлик, кечиримлилик сингари диний (Ислом ҳамда насронийлик) ғояларни ўзида акс эттириши асосланганлигига оид илмий назарий хулосалари ва материалларидан Эрасмус + дастурининг 561574-EPP-1-2015-1-ЭС-EPPKA2 - CBHE-JP - CLASS: “Development of the interdisciplinary master program on Computer Linguistics at Central Asian universities” грант лойиҳасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 22-августдаги 06-147/2-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тиллардаги дўстлик ва душманлик тушунчасини англатувчи мақолларнинг ассотсиацияси, семантик хусусятлари, бундан ташқари, ҳар иккала халқларга хос лингвофалсафий ва лингвомаданий жиҳатларга оид илмий назарий хулосалар мазкур лойиҳани бойитишга ёрдам берди ҳамда тадқиқот давомида яратилган ўзбек ва инглиз тилларидаги дўстлик ва душманлик консептини ифодаловчи мақолларнинг қиёсий-чоғиштирма каталоги грант илмий базаси кенгайишига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги дўстлик ва душманлик маъносини англатувчи мақолларга хос содиқ ва ёлғончи дўст, очиқ ва яширин душман каби образларнинг антропосентрик хусусиятлари исботланганлигига алоқадор назарий маълумотларидан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2025-йил 28-августда эфирга узатилган “Репортаж” эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилоят телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 29-августдаги 705-сон маълумотномаси). Натижада дўстлик ва душманлик консептини ифодаловчи мақолларнинг семантик хусусиятлари, миллий қадриятлар билан боғлиқ лингвомаданий ва лингвофалсафий хусусиятлари, бадиий ва диний матнда қўлланилиш имкониятлари, уларда образлар талқини ва уларнинг антропосентрик ҳамда гендер хусусиятлари ва мақолларнинг қиёсий-чоғиштирма таҳлили тўғрисидаги билимларнинг кенг оммага етиб бориши осонлашган, халқимизнинг кўплаб илмий маълумотлардан баҳраманд бўлишига эришилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги дўстлик ва душманлик консепти ифодаланган мақолларда гендерни ифодаловчи йигит, эр, ака-ука, оға-ини, ота, қиз, келин, қайнона каби образлар ҳамда илон, от, мушук, сичқон, ит, бўри, фил сингари ҳайвон тимсолларини ифодаловчи лексик бирликларни чоғиштириш орқали уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари далилланганлиги борасидаги таҳлиллар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача бажарилиши мўлжалланган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида нашр қилинадиган “KOMPARATIVISTIKA” (Comparative Studies) илмий электрон журналининг 5-сонида З.У.Каримова “Дўстлик ва душманлик консептини англатувчи мақолларда гендер хусусиятлар” мавзусидаги мақоласи нашр қилинган ва илмий иш натижалари лойиҳа доирасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 20-февралдаги 04-04-1/851-сон маълумотнимаси). Натижада электрон платформани яратиш бўйича инновацион лойиҳа инглиз ва ўзбек тиллардаги мақолларда дўстлик ва душманлик консепти ифодаланишининг ўзига хос жиҳатлари, ушбу тип мақолларда акс этган иккала тил эгалари қадриятларидаги ўхшаш ҳамда фарқли томонлари таҳлили юзасидаги янгиланган фактик маълумотлар билан тўлдирилиб, таълим сифатини янада оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish