Отаханова Маҳмуда Мамадалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Чустий лирикасининг поетик хусусиятлари”, 10.00.14 –ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён(филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1578.
Илмий раҳбар: Каримова Фаридахон Исаковна, филология фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Орипова ГулнозахонМуродиловна, филология фанлари доктори, дотсент; Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Набихон Чустий лирикасининг мавзу кўлами, жанрлар таркиби, образлар тизими, шунингдек, шоирнинг шеърий санъатлар, қофия ва радифдан фойдаланиш билан боғлиқ бадиий маҳоратини адабий анъана, издошлик ҳамда ўзига хослик тамойилларига таяниб, адабий матн таҳлили асосида очиб беришдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чустийшахсияти ва дунёқарашининг шаклланишига таъсир кўрсатган ижтимоий (оила муҳити, ХХ аср бошлари Қўқон адабий муҳити) ва бадиий (халқ оғзаки ижоди, Шарқ мумтоз адабиёти, таржимачилик) омиллар аниқланиб, шоирнинг илмий-ижодий биографияси очиб берилган;
шоир шеъриятида ғазал, мусаммат, маснавий, рубоий, туюқ, қитъа, чистон каби мумтоз жанрларнинг ўрни, хусусан, ғазалнинг шаклий-поетик жиҳатдан ғазали мувашшаҳ, ғазали қўшмувашшаҳи таърих, ғазали мушоира, ғазали зулқофиятайн, ғазали зулрадифайн сингари кўринишлари мавжудлигига эътибор қаратилиб, анъанадаги тадрижийлик, шакл ва мазмун мутаносиблигининг ўзига хос жиҳатлари ёритилган;
Чустийнинг ишқий, ахлоқий-таълимий, ижтимоий (публитсистик), ҳажвий йўналишдаги шеърлари мавзу гуруҳларига ажратилиб, таснифланган ҳамда ишқий мавзу оид шеърлардаги ошиқ, маъшуқа, рақиб образлари давр руҳи, замон ўзгаришлари билан боғлиқликда трансформацияга учрагани исботланган;
шоир девонларидаги “топилма” байтлар таҳлили орқали шеърий санъатлар, қофия, радифдан фойдаланиш маҳорати адабий матн мазмунига мувофиқликда асосланиб, лирик қаҳрамон характерига хос некбинлик, олижаноблик, адолатпарварлик фазилатлари очиб берилган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чустий лирикаси поетикасига хос хусусиятларни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
муайян давр адабиёти, шеърияти таҳлил доирасига тортилган тадқиқотлардаги Чустийга муносабат масаласи ёритилгани, ижодкор шахсияти ва поетик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий (оила муҳити, ХХ аср бошлари Қўқон адабий муҳити) ва бадиий (халқ оғзаки ижоди, Шарқ мумтоз адабиёти, таржимачилик) омиллар аниқлангани, шоирнинг илмий-ижодий биографияси яратилганига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг 2018-2020-йилларда амалга оширилган ПЗ-20170926459-рақамли “Навоийшунослик тарихи” (ХХ – XXI асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг 2025-йил 17-мартдаги 01-4979-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа шоир ҳаёти ва ижодий меросини ўрганишга доир янги илмий қарашлар, назарий маълумотлар ва янги манбалар билан бойитилган;
шоир шеърияти, асосан, мумтоз (ғазал, мусаммат, маснавий, рубоий, туюқ, қитъа, чистон каби) жанрлардан таркиб топганлиги, жанрлар тизимида мумтоз анъаналар давомийлиги билан бир қаторда, новаторлик белгилари кўзга ташланиши, хусусан, ғазалнинг шаклий-поетик жиҳатдан ғазали мувашшаҳ, ғазали қўшмувашшаҳи таърих, ғазали мушоира, ғазали зулқофиятайн, ғазали зулрадифайн сингари кўринишлари мавжудлиги аниқлангани, уларнинг жанр талабларига мутаносиблиги, мумтоз шоирлар ижод намуналари билан уйғун жиҳатлари ва ўзига хослик масалалари очиб берилгани ҳақидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг 2021-2024-йилларга мўлжалланган ПЗ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетининг 2024-йил 26-январдаги 04/1-182-сонли маълумотномаси). Натижада платформа янги маълумотлар билан бойитилган, фойдаланувчиларга қулайлик яратилган;
Чустий ижодининг асосини ташкил этувчи шеърлар ишқий, ахлоқий-таълимий, ижтимоий (публитсистик), ҳажвий йўналишдаги мавзулар доирасида таснифланган, шоир шеъриятида ишқий мавзу етакчилик қилганлиги боис тимсоллар тизимида асосий ўрин тутувчи ошиқ, маъшуқа, рақиб образлари ва уларнинг замон билан ҳамнафас тарзда трансформацияга учраши далиллангани, ижодкор девонларидаги “топилма” байтлар таҳлили орқали шоирнинг маънавий ва лафзий санъатлардан фойдаланиш маҳорати, услубий ўзига хослиги, қофия ва радиф қўллаш борасидаги анъанавийлик ва новаторлик хусусиятлари асосланганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг 2025-йил август ойида тўғридан-тўғри эфирга узатилган “Маҳалла” радиоси “Адабиёт гулшани” дастурини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканали” давлат муассасасининг 06.08.2025 йилдаги 29-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish