Насриддинзода Исроилжони Дўстмуҳаммаднинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳусомуддин Садрушшаҳид Бухорийнинг Movarounnahr фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссаси”, 24.00.03 – Фиқҳ. Калом илми. Илоҳиёт ихтисослиги (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Isl53.
Илмий раҳбар: Бекмирзаев Илҳомжон Исроилжонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, DSc.15/2025.27.12.Isl/Tar.01.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳамматрозиқ ўғли, сиёсий фанлар доктори, профессор; Усмонов Иброҳим Сабирович, тарих фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳусомиддин Садрушшаҳид Бухорийнинг Movarounnahr фиқҳ илми ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш орқали ўрта асрларда шаклланган фиқҳий масалаларда оила ва ижтимоий масалаларнинг бугунги кундаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳусомуддин Садрушшаҳид Бухорийнинг Movarounnahrda шаклланган давлатчилик тарихида қозилик институти фаолиятини такомиллашатириш учун расмийлаштирган ҳужжатлар қаторида айбланувчилар тўғрисидаги маълумотларни жойлардан махфий равишда олиш практикасини жорий қилгани унинг "Рисола ат-тазкия" (رسالة التزكية) асари асосида далилланган;
илк марта Бухорода Оли Моза фақиҳлар оиласи вакилларининг ўлкамизда ҳанафий мазҳабининг кенг тарқалишида фиқҳий йўналишга бағишланган китоблари орқали қўшган ҳиссалари очиқлангани ва мазкур оила вакили Садрушшаҳид Бухорийнинг Бурҳониддин Марғилонийга устоз бўлгани, унинг “Ҳидоя” каби ёзган бошқа асарларида Садрушшаҳидга ҳаволалар бергани “Китоба ал-ажнос” (كتاب الأجناس) ва “Умдат ал-фатаво” (عمدة الفتاوى) асарлари билан асосланган;
Садрушшаҳиднинг асарларида берилган фатволар кўпроқ халқ ва омма инсонлар манфаатларининг инобатга олингани “Икки кишидан бири намоз илмини ўзи амал қилиш учун ўрганса, иккинчиси намоздан бошқа илмни ўзгаларга ўргатиш учун ўрганса” масаласида иккинчи киши ўрганган илм афзалроқ эканини муаллиф "Нафи бошқага ўтувчи жиҳати борлиги" (ما كان نفعه متعديا) деган фиқҳий қоидага таяниб фатво бергани очиб берилган;
Ҳусомуддин Садрушшаҳид оила мустаҳкамлиги ва унинг аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқлари ичида энг муҳими нақафа масаласи эканига урғу берган ҳолда “Агар оилада аёл киши хасталаниб, муомала лаёқатидан чекланса эрнинг бўйнида унга нафақа лозим бўлади” деб фатво беришига фиқҳнинг истиҳсон усулини асос сифатида олгани, бунга икки важ келтиргани бири эр нафақа бермаса мурувватсиз кишига айланиши, иккинчиси эса аёл гарчи фаоллиги чекланган бўлсада эр унинг ҳуснига боқиши, унга меҳроибонлик қилиши, мол-мулк муҳофизи бўлгани билан ҳақли экани "Шарҳу китоб ал-нафақот" (شرح كتاب النفقات) ва “Шарҳ адаб ал-қози” (شرح أدب القاضي) асарида муфассал ёндашгани билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Садрушшаҳид Бухорийнинг Movarounnahrda шаклланган давлатчилик тарихида қозилик инстанциясининг шаклланиши, расмийлаштирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатдан жамиятни бошқариш ва тартибга солишда ўзига хос ҳисса қўшганини "Рислоа ат-тазкия" (رسالة التزكية) асари асосида далилланганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар асосида Халқаро Имом Термизий номидаги Тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган халқаро конференциялар ва уларга алоқадор чоп этилган илмий йиғма ва нашрлар мазмунини бойитишда қўлланилди (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 18-ноябрдаги №01-07/205 маълумотномаси). Натижада, талабаларда Бухоро фиқҳ мактабининг тарихини янада яқиндан билиш, ата-боболаримизнинг илмий мероси ҳақидаги янги илмий билимларни бойитиш, тарихиёт билимларини ривожлантиришга ва миллий ифтихор ҳиссини шакллантиришга ёрдам берди.
Бухорода асосий мазҳаб сифатида шаклланган ҳанафий фиқҳи таълимоти китобларининг муомалот қисми юзасидан Садрушшаҳид Бухорийнинг асарларида маҳаллий масалаларнинг ўзига хос аҳамияти акс этгани ва тегишли фатволарда жамиятда адолат тамойилларини қарор топтиришга бўлган интилишлари "Шарҳ адаб ал-қози" (شرح أدب القاضي) ва "Умдат ал-фатаво" (عمدة الفتاوى) асарлари билан асосланганлиги хусусидаги илмий хулосалар асосида Ҳусомуддин Садрушшаҳид Бухорийнинг Movarounnahrda шаклланган давлатчилик тарихида қозилик институти фаолиятини такомиллаштириш учун расмийлаштирган ҳужжатлар қаторида айбланувчилар тўғрисидаги маълумотларни жойлардан махфий равишда олиш практикасини жорий қилгани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивлизацияси марказида алломалар тарихини ёритишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивлизацияси марказининг 2024-йил 29-ноябрдаги №06-07/797 маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг Movarounnahr давлатчилиги тарихида инсонпарварлик билан фаолият юритган қозилик институти фаолияти ва жамиятда адолат тамойиллари, хусусан, Ҳусомуддин Садрушшаҳид Бухорий каби аждодларимизнинг илмий меросига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, уларнинг тарихий-маърифий билимларининг ошиши ва қалбида миллий ғурур туйғусининг мустаҳкамланишига хизмат қилган.
Садрушшаҳиднинг асарларида берилган фатволар Қуръони Карим ва Суннатда келган масалалардан ташқари мазҳаб усуллари асосида ишлаб чиқилган фиқҳий ва усулий қоидалар асосида кўп масалаларнинг ҳал қилинишига эътибор қаратгани "масаланинг нафи кўпроқ томони" (ما كان نفعه متعديا) ва "ҳукмда узил-кесил туриб олмаслик" (عدم القطع والجزم في الأحكام) тамойилларининг инобатга олиниши ижтимоий ва диний масалалсрга енгиллик бериши очиб берилганлиги хусусидаги илмий хулосалардан буюртма асосида «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 24-августдаги 03-40-2707-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг XII аср Movarounnahr ижтимоий-ҳуқуқий ҳаёти ва фиқҳ мактаби тарихи, хусусан, Ҳусомуддин Садрушшаҳид Бухорий каби аждодларимизнинг илмий меросига доир янги илмий маълумотлар билан танишиши, уларнинг тарихий-маърифий билимларининг ошиши ва қалбида миллий ғурур туйғусининг мустаҳкамланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish