Ахмедова Камола Кудратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал дискурснинг лингвосемиотик хусусиятлари (ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқ мулоқоти материаллари асосида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil5040.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Эрметова Жамила Исмаиловна, филология фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Халилова Дилбар Жалиловна, филология фанлари доктори, профессор; Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал мулоқот дискурсининг функсионал-семиотик ва лингвистик хусусиятларини ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқ материаллари асосида чоғиштирма ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
виртуал мулоқот дискурсининг жаҳон тилшунослигида умумеътироф этилган назарияларига таяниб, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқ мулоқотига хос дискурсив белги ва тамойиллари белгиланган;
чоғиштирилаётган тилларда мулоқотнинг виртуал шаклига хос семиотик воситаларнинг аудио-визуал, интерактив ва интенсив имкониятлари далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқ мулоқотида фаол бўлган тил бирликларининг адабий тил меъёрларидан чекиниш сингари медиалингвистик характери аниқланди;
виртуал мулоқот дискурсининг лингвистик таҳлилини амалга ошириш орқали ижтимоий тармоқлардаги чоғиштирилаётган тиллар мулоқот жараёнига хос ўхшашлик ва тафовутлар аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда олинган илмий натижалар қуйидагича амалиётга жорий қилинган:
Бугунги глобаллашув даврида миллий тилимизни сақлаб қолиш, баъзи олинма сўзлар маъноси миллий анъаналаримиз ва халқимизнинг асрлар давомида шаклланган қадриятларига мувофиқ келмаслиги нуқтайи назаридан кириб келаётган турли техника воситалари, бренд маҳсулотларини номлашда унинг ўзбекча муқобилини яратиш зарурияти борасидаги фикрларидан ALM-202310132634 рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи atamacom.uz дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани (2024–2025-йй.) амалга оширишда ушбу диссертациясининг илмий натижаларидан фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 25-мартдаги 01-152-сонли маълумотномаси). Натижада мобил иловадаги номларни шакллантиришда диссертацияда илгари сурилган хулосаларга таянилган. Жумладан, лойиҳада янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилининг ижтимоий тармоқ тили лексикасидаги функсионал, коммуникатив, дискурсив хусусиятлари билан боғлиқ масалаларига эътибор қаратилган, шунингдек, замонавий технологик тараққиёт билан бирга тилимизга кириб келаётган янгиликлар, унда содир бўлаётган ўзгаришларни ифодаловчи янги лексик бирликлар қаторининг ўзбек тили луғат фондида қандай акс этиши жиҳатларига аҳамият қаратилган ва диссертациядаги умумий хулосаларга таянилган;
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада ушбу диссертациясининг илмий натижаларидан фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 25-мартдаги 01-151-сонли маълумотномаси). Жумладан, ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқ мулоқотида фаол бўлган тил бирликларининг адабий тил меъёрларидан чекиниш сингари медиалингвистик характери аниқланган. Мулоқот жараёнининг электрон шаклига хос лингвосемиотик воситаларнинг аудио-визуал, интерактив ва интенсив имкониятлари далилланган;
Виртуал мулоқот шакли ва услубини белгиловчи дискурсив тамойилларнинг тилшуносликда умумеътироф этилган қарашларга таянилган ҳолда изоҳлаб ўтилганлиги, виртуал мулоқот дискурсининг ўзига хос характерли хусусиятларини таснифланганлигига оид таҳлиллардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМдаги “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Адабий жараён” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 17-декабрдаги 04-36-1311-сонли маълумотномаси). Натижада юқоридаги дастурлар ссенарий материалларини тайёрлаш ва бойитишда ушбу диссертацияда келтирилган маълумотлар янги манба бўлиб хизмат қилган;
Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг Х йўналишида белгиланган “Янги, замонавий таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, оммавий ахборот воситалари имкониятидан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар” 68-банди “Ёшлар ўртасида миллий-маънавий тарбия ҳамда эзгу даъватларни қўллаб-қувватлаш ва турли иллатларга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантириш мақсадида ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ танловлар жорий этиш ва уларнинг мунтазам ўтказиб борилишини йўлга қўйиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 24-декабрдаги 10/237-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар виртуал мулоқот дискурсининг функсионал-семиотик ва лингвистик имконияти бўлган лексика, услуб, белги ва ёзувни ўзбек ҳамда инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқ материаллари асосида чоғиштирма ёритиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish