Йўлдашев Умирзоқ Хамза ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жаҳон тарихини ўқитишда инновацион ахборот-таълим муҳитидан самарали фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7458.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Тоштемирова Саодат Абдурашидовна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон тарихини ўқитишда инновацион ахборот-таълим муҳитидан (IATM) самарали фойдаланишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш ва услубий тавсиялар тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тарихи таълимининг сивилизацион эволюцияси ва рақамли эпистемология трансформацияси асосида инновацион ахборот-таълим муҳитининг (IATM) назарий-методологик пойдевори фалсафий (ижтимоий-гуманитар билимлар интеграцияси), педагогик (шахсга йўналтирилган таълим ва конструктивизм) ҳамда технологик (тармоқли коннективизм ва рақамли дидактика) ёндашувларнинг синтези асосида тизимлаштирилиб, тарихий тафаккурни ривожлантиришнинг эпистемологик мезонлари орқали аниқлаштирилган;
жаҳон тарихини ИАТМдан самарали фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлар тизими (рақамли инфратузилманинг иммерсив имкониятлари, ўқитувчининг рақамли педагогик лойиҳалаштириш компетенцияси, тарихий тафаккурни баҳолашнинг кўп мезонли матритсаси) муаллифлик ёндашуви асосида консептуаллаштирилиб, анъанавий ёндашувдан рақамли-таҳлилий ёндашувга ўтиш механизмлари интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
жаҳон тарихини ўқитишда ИАТМнинг таркибий-функсионал модели ахборот-платформавий (Moodle, Google Workspace), контент-ресурс (мултимедиа, виртуал архивлар) ва техник-аналитик (Биг Дата ва таълим аналитикаси) компонентларини таълим кластери (таълим–фан–ишлаб чиқариш) талаблари билан интеграциялаш орқали такомиллаштирилган ва таълим жараёнининг прогнозли бошқарув механизмлари асосида оптималлаштирилган;
IATM муҳитида жаҳон тарихини ўқитиш самарадорлигини кафолатловчи “T.A.R.I.X.” (Технологиялар, Амалиёт, Рефлекция, Инновация, Хотира), “Рақамли-ҳақиқат” (рақамли қайта моделлаштириш), “Жонли тарих” (VR/AR иммерсив муҳит), “Тарихий суд” (ҳуқуқий-танқидий таҳлил), “Мулт-тажриба” каби муаллифлик методлари яхлит “Тарихий реконструктор” технологик тизимига бирлаштирилиб, талабаларда рақамли манбашунослик ва муқобил ссенарийлар яратиш лаёқатларини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жаҳон тарихини ўқитишда инновацион ахборот-таълим муҳитидан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Жаҳон тарихини инновацион ахборот-таълим муҳитида самарали ташкил этишнинг педагогик шарт-шароитлари, жумладан, рақамли инфратузилманинг иммерсив имкониятлари, педагогнинг рақамли лойиҳалаштириш компетенцияси ҳамда тарихий тафаккурни баҳолашнинг кўп мезонли матритсаси асосида анъанавий ёндашувдан рақамли-таҳлилий тизимга ўтиш механизмларига оид назарий-методик таклифлар ва тавсиялар “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-сиёсий йўналишдаги билим ва кўникмаларини янада бойитишда, мафкуравий-тарбиявий тарғибот ишларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этишда амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 23-июндаги 02/02-64-сонли далолатномаси). Натижада жаҳон тарихи фанини ўқитиш ва тарғиб қилиш жараёнида рақамли ресурслардан мақсадли фойдаланиш, таълим-тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш, кадрлар ва мутахассисларнинг рақамли компетенциясини юксалтириш ҳамда тарихий хотира ва илмий билимларни ўзлаштириш самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга эришилган;
Жаҳон тарихини ўқитиш жараёнида ахборот-платформавий, контент-ресурс ва техник-аналитик таркибий қисмларни таълим кластери талаблари асосида узвий интеграциялаш ҳамда прогнозли бошқарув механизмлари ёрдамида оптималлаштиришга қаратилган функсионал модел бўйича ишлаб чиқилган инновацион ёндашувлар ва илмий-методик тавсиялар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих билан танишув” кўрсатувининг илмий-консептуал ссенарийлари ҳамда мултимедиа контентларини тайёрлаш жараёнида тўлиқ фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиотелекомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 26-февралидаги 01-33/131-сон маълумотномаси). Натижада тарихий маълумотларнинг визуал таъсирчанлиги, иммерсивлиги ва илмий ҳаққонийлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари орқали тарихий-маърифий таълим жараёнини тизимли ташкил этиш, аудиториянинг рақамли маданияти ва компетенциясини ошириш ҳамда тарихий билимларни кенг жамоатчилик онгига самарали сингдиришга эришилган;
талабаларда рақамли манбашунослик, танқидий таҳлил ва муқобил ссенарийлар яратиш лаёқатларини ривожлантиришга хизмат қилувчи муаллифлик методлари, дидактик таъминот ва технологик тизимларни ўз ичига олган илмий асослар ва услубий ишланмалар Олий таълим муассасаларининг тарих йўналиши талабалари учун яратилган “Рақамли тарих” ўқув қўлланмасининг асосий мазмунига сингдирилиб, ўқув жараёнига жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 738165-рақамли гувоҳнома). Натижада, тарих таълими мазмунини илғор халқаро таълим дастурлари ва рақамли эпистемология талабларига кўра такомиллаштириш, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини замонавий талаблар даражасига етказиш ҳамда олий таълим тизимида ўқув-услубий самарадорликни оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish